Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув таҳлили хўжалик



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

1.3. Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий ва бошқарув таҳлили хўжалик 
субьйектларини бошқаришнинг муҳим функсияси сифатида 
Турли мулкчилик тизимига асосланган иқтисод, бозор механизмининг муҳим 
шартларидан бири ҳисобланади. Унинг субьйектлари бўлган корхона ва ташкилотлар, 
алоҳида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субьйектлар мулкнинг эгаси ва 
тасарруф этувчиси сифатида уни тўғри бошқаришдан манфаатдордирлар, бу эса албатта 


содир бўлаётган хўжалик жараёнлари ва ҳодисаларини даврий кузатишни, фаолият 
натижавийлигини батафсил ўрганишни иқтисодий таҳлил қилишни талаб этади. Шу 
жиҳатдан корхона (фирма) фаолиятини бошқаришнинг муҳим воситаси ва қуроли бўлган 
иқтисодий таҳлил ўта аҳамиятли ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиёти даврида мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклидан қатьий назар, 
корхоналарда ишлаб чиқаришни самарали ташкил этиш энг аввало тизилмада бошқарув 
ролини оширишдан бошланади, Чунки, бошқарув воситасида корхона ўз олдидаги 
вазифаларни ҳал қилади ва қўйилган мақсадга эриша боради. 
Корхонада бошқарув тизилмаси ўз обьйект ва субьйектидан иборат бўлади. 
Бошқарув обьйекти — бу ишлаб чиқариш, субьйекти эса бошқарув таркибидир. 
Корхона фаолиятинм ёки ишлаб чиқаришни бошқаришда обьйект ва субьйект 
бошқариладиган ва бошқарувчи кичик тизилмани ташкил этади. 
Уларни ҳар бири ўзига юклатилган функсияларни бажаради. Аммо, мазкур кичик 
тизилмалар бир-бирлари билан узлуксиз ва чамбарчас алоқада бўлиб, айни ҳолатда ягона 
тизилмани ташкил қилади. 
Бошқарув субьйекти — бошқарув обьйектининг таснифи ва ўзига хос хусусиятларидан 
келиб чиқиб ташкил этилади. 
Лекин, субьйект ҳар доим ишлаб чиқариш ва хўжалик жараёнларини ўзгаришига кўра 
обьйект шакли ва унга таьсир этувчи усулларни белгилайди ҳамда такомиллаштириб боради. 
Бошқарувчи кичик тизилма бошқарув обьйектини назорат этади, тартибга солади, мақсад ва 
дастурларни бошқарув функсиясига кўра ишлаб чиқади. Демак, бошқарув субьйекти корхона 
тизилмасида фаол рол бажарар экан. 
У бошқарувнинг етакчи функсияларини: маркетинг, режалаштириш, бухгалтерия ҳисоби, 
таҳлил, тартибга солиш ҳамда назорат ва аудитларни амалга оширали. 
Еркин бозор иқтисодиётида корхона фаолиятини ташкил этиш ва юритишнинг маркетинг 
қонунлари, тартиблари ва тамойилларини билмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас. 
Чунки, маркетинг илми асосида энг мақбул дастурлар ёки режалар ишлаб чиқилади. 
Бошқарув тизилмаси сифатида маркетинг фаолиятининг асосий тамойиллари мазмуни 
қуйидаги кўринишни олади: 
- ишлаб чиқаришни бозордаги талабга мос тушиши; 
- бозордаги ҳолат ва корхонани ҳақиқий ишлаб чиқариш имконияти; 
- харидор ва буюртмачилар талабини янада тўлароқ қондириш; 
- аниқ бозорларда маҳсулот ва хизматларни кўзда тутилган хажмда ва белгиланган 
муддатда сотиш; 
- ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятини узоқ муддатли рентабелли ишлашини 
таьминлаш; 
- танлаб олинган маркетинг стратегияси ва тактикасига қатьий амал қилиш (бозор 
ҳолатини эьтиборга олган ҳолда); 
- доимо ўзгариб турувчи бозор ҳолатига ва харидор талабига мослашиш. 
Мазкур санаб ўтилган тамойилларга амал қилиш ва маркетинг дастурини ишлаб чиқиш 
ҳамда уни амалга ошириш бевосита аналитик ҳисоб-китоблар билан чамбарчас богланган. Бу 
жараёнлар асосида жуда кўплаб иқтисодий таҳлил ишлари бажарилади. Уларнинг асосийлари 
қуйидагилардан иборатдир: 
- корхона иқтисодига ташқи ва ички муҳитнинг таьсири таҳлили; 
- бозор ҳолати таҳлили (кенг кўламда, товар гуруҳлари ва алоҳида товарлар бўйича); 


 - истеьмочилар ва сотиб олувчилар таҳлили; 
- рақобат ҳолати таҳлили; 
- бозордаги баҳо ҳамда ўз баҳосини белгилаш тактикаси таҳлили; 
- молиявий натижалар таҳлили; 
Ўрганилган ташқи ва ички муҳит ҳамда ҳолат имкониятларидан келиб чиқиб, корхона 
ишлаб чиқариш фаолиятининг жорий бизнес режаси тузилади. 
Бизнес режада ҳар бир элемент пухта таҳлил қилиш асосида белгиланади. Чунки, улар 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish