Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


реал истиқболли ҳамда энг асосийси самарали бўлиши шарт



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

реал истиқболли ҳамда энг асосийси самарали бўлиши шарт. 
Корхонада бизнес режа қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади: 
1. Кириш — резюме. 
2. Ишлаб чиқариш мақсади, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати (уларнинг 
афзаллиги ёки фарқи бошқа ишлаб чиқарувчилар билан таққосланади). 
3. Маҳсулот сотиладиган бозор ҳолатини белгилаш (зарурий маьлумотлар тўплаш ва 
уларни таҳлил қилиш). 
4. Асосий кўрсаткичлар бўйича рақобатбардошликни аниқлаш (ишлаб чиқариш ҳажми, 
сотиш ҳажми, маҳсулот сифати, баҳо даражаси, ўртача фойда). 
5. Маркетинг стратегияси. 
6. Ишлаб чиқариш режаси (ишлаб чиқариш қуввати, хомашё ресурслари, мутахассислар). 
7. Ташкилий тамойиллар (ишлаб чиқариш хизмати, уларни мувофиқлаштириш, ўзаро 
ҳаракати ва бир-бирини назорат этиш тартиби). 
8. Тижорат таваккали ва чораси. 
9. Молиявий режа. 
10. Молиялаштиришстратегияси. 
11. Товар-материал таьминоти ва шу кабилар. Албатта бизнес режанинг ҳар бир бўлими 
ҳисоб-китоб қилиниб, умумлаштирилганда, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолиятидан 
оладиган фойдаси энг қуйи кўринишда, тармоқда эришилган ўртача фойда меьёридан паст 
бўлмаслиги керак. 
Кўриниб турибдики, режанинг ҳар бир босқичи ҳамда унинг элементлари таҳлил асосида 
пухта қилиб тузилади. 
Демак, ишлаб чиқилган режа воситасида қўйилган мақсадга эришиш учун 
бошқариладиган обьйектнинг самарали функсияси ёьналиши аниқ белгиланади. 
Белгиланган режаларнинг амалда қандай бажарилаётгани ёки ишлаб чиқаришнинг 
бориши тўғрисида реал аҳволни бухгалтерия ҳисоби ёрдамида ўрганилади, Бухгалтерия 
ҳисобида шаклланган маьлумотлар пировард натижада бошқарув эҳтиёжлари учун 
ишлатилади. Бошқарув қарорлари эса таҳлил маьлумотларига асосланади. Демак, иқтисодий 
таҳлил режа, бозордаги аҳвол ва бухгалтерия ҳисоби маьлумотлари асосида обьйектдаги 
ўзгаришни миқдор ва сифат жиҳатдан ўрганади ҳамда баҳо беради. Унинг
ёрдамида ёьл қўйилган камчиликлар топилади ва тугатилади, обьйектни янада 
ривожлантириш ёьллари белгиланади ёки самарали ишлашни таьминлайдиган ёьналишга 
ўтказилади. Бу эса, бошқарув қарорларини нечоғлик реал қабул қилишга асос бўлади. 
Демак, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маьлумотлари ҳам иқтисодий таҳлил воситасида 
қайта ишланади. Бу билан таҳлилнинг бошқарув фаолиятининг тўғрилиги ва моҳияти янада 
яққолроқ кўринади. 
Бошқарув жараёнида тартибга солиш функсияси бошқарувчи субьйектнинг энг мақбул 
бошқарув қарорларини қабул қилишда ўта муҳим ҳисобланади. Бу билан, ўрганилаётган 
обьйектга комплекс ёндашилиб, бутун бир тизилманинг ижобий ва салбий жиҳатлари назарда 
тутилган ҳолда энг мақбул чоралар ёки тадбирлар белгиланади. Натижада, бошқарув 


обьйекти фаолияти ёки дастуридаги салбий ҳолатлар тугатилади ва бошқарув дастурларига 
аниқлик киритилади. Мазкур ишлар бевосита иқтисодий таҳлил ёрдамида амалга оширилади. 
Чунки, тартибга солинаётган ҳар бир обьйект ҳар томонлама чуқур ўрганилади. 
Бошқарувда асосий фаолиятнинг ишончлилигини таьминлашда назоратнинг ҳам роли 
каттадир. Унинг ёрдамида фаолиятнинг бориши, уларнинг нечоғлик ҳаққонийлиги 
текширилади. Текшириш жараёнининг сифати, ишончлилигини ошириш учун таҳлилнинг 
усуллари, тамойилларидан фойдаланилади ва шу асосда керакли хулосалар ёзилади. 
Мисол учун, корхонада аудит текширишларида молиявий ҳолат, барқарорлик 
натижалари ва шу кабилар ўрганилади. 
Айтиб ўтилган барча бошқарув функсиялари корхонанинг иқтисодий ривожланиши учун 
тайинланган. Бироқ, корхонани фақатгина иқтисодий тузилма деб қараш ҳам, унга бир 
томонлама ёндашишини келтириб чиқаради. Чунки, унинг ўзига хос ижтимоий, экологик ва 
бошқа шу каби жиҳатлари ҳам мавжуд. 
Демак, корхона тузилмасида ижтимоий, экологик жараёнларни ҳам таҳлил этиш, мазкур ёьналишдаги 
ҳақиқий аҳвол ва уни такомиллаштириш масалаларини ўрганади ва уларга таьсир этади. 
Буларнинг натижаси эса, иқтисодий жараёнларга кўрсатган таьсири билан аниқланади. 
Фикримизни умумлаштириб, шу нарсаларни айтиш мумкинки молиявий ва бошқарув таҳлили 
корхонани бошқаришнинг муҳим функсияларидан биридир. 
Унинг ёрдамида: 
а) бошқарув қарорларини илмий асосланиши таьминланади; 
б) мулк ва маблағлардан фойдаланишнинг муқобиллик шартларини белгилайди ва бошқарувчи улар 
қаторидан ўзи учун мақбул бўлган олтимал вариантларни танлайди
в) истиқболли бошқариш учун замин тайёрлайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish