Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


Хусусий капитал таҳлилининг вазифалари бўлиб, қуйиьагилар ҳисобланади



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet211/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

Хусусий капитал таҳлилининг вазифалари бўлиб, қуйиьагилар ҳисобланади: 
хусусий капиталлардан самарали фойдаланганликка баҳо бериш; 
- хусусий капиталда мавжуд бўлган имкониятларни аниқлаш;
- унинг ўзгаришига таьсир этувчи омилларни аниқлаш ва ҳакозолар киради. 
Хусусий капитал таҳлилини олиб боришда ахборот манбаи бўлиб, «Бухгалтерия 
баланси»нинг пассив 1-бўлими ва «Хусусий капитал тўғрисидаги» ҳисобот 
шакллари киради. Бу ҳужжат шаклларидан фойдаланган ҳолда биз таҳлил 
ишларини олиб борамиз. Мазкур мавзунинг ҳисоби 12 «Журнал ордери» да 
юритилиб, ушбу ҳужжат формаси ҳам манбалар сифатида кўрилиши мумкин. 
 
15.2. Хусусий капитал таркиби, ўзгариши ва динамикасининг таҳлили 
Хусусий капитал ҳисоби ўз ичига бир қанча кўрсаткичларни олиб, улар 
қуйидаги тартибда ташкил этилади: 
— устав капитали; 
— қўшилган капитал; 
— резерв капитали; 
— тақсимланмаган фойда; 
— хусусий капитал билан қопланмаган зарар. 
Корхонанинг устав капитали ўз маблағлар манбаининг асосини ташкил этади. 
Устав капитали таьсисчилар томонидан қўйилган пай тўловларини, аксияларининг 
номинал қийматини ўзида сақлайди. Унинг ҳисоби эса ҳукумат қарорлари ва 
таьсисчиларнинг йиганида қабул қилинган қарорлар асосида юритилиб борилади. 
Давлат ташкилотларида устав капитали давлат бюджети томонидан 
ажратилган мулкни кўрсатади. Мулкнинг келиши вақтига эса бу сумма устав 
капиталида кўрсатилади. 
Корхоналар амалда қўлланилаётган қонунларга кўра ҳар йили эришган 
фойдасидан резервлар ташкил этишлари мумкин. Унга ҳар йили уставда 
кўрсатилган тартибда маблағ чегирилиб борилади. 
Ташкил этилган фонд эса қуйидаги мақсадлар учун сарфланади: 
1. Кўрилган зарарларни қоплаш учун. 
2. Корхона ҳисобот йилида фойда олмаган бўлса имтиёзли аксиялар учун 
дивиденд бериш. 
3. Бошқа тўловларни амалга ошириш учун. 
Тақсимланмаган фойда — бу корхонанинг ҳисобида турган соф фойдасини 
кўрсатади. У ҳам хусусий капитал таркибига кирувчи энг асосий кўрсаткичлардан 
саналади. Лекин фаолият юритувчи корхоналар ҳар сафар ҳам фойда билан 
чиқмаслиги мумкин. Бу ҳолда унинг зарари хусусий капитал билан қопланмаган 


227 
зарар деб юритилади. Мазкур иккала қиймат ҳам 8710 — «Ҳисобот давридаги 
тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)» ҳамда 8720 — «Жамғарилган фойда 
(қопланмаган зарар)» счётларида юритилиб, уларнинг фарқи ишоралари орқали 
аниқланиб олинади. 
Молиявий таҳлилни олиб боришда коеффицентлар усули энг илғор методлардан 
ҳисобланиб, бизнинг ўрганаётган мавзуимизни ҳам уларсиз тасаввур этиб 
бўлмайди. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish