воситалар салмоғи эса 2,67 % га пасайгандир. Асосий воситаларнинг ўтган йилга
нисбатан мутлоқ ўзгариши +14122 минг сўмни ёки 8,5 фоизни (14122/166100* 100)
ташкил этган. Таҳлил этишда жами асосий воситалар таркибида уларнинг салмоқ
даражаларига баҳо берилади ва ўзгаришлари ўрганилади.
13.3. Тезлашган амортизация ажратмалари ва уларнинг фонд қайтимига таьсири
Бозор иқтисодиёти шароитида хўжалик юритувчи субьйектларнинг асосий
воситалари ўз хизмат вазифасини бажариши билан бир қаторда эскириб ҳам боради.
Асосий воситаларнинг эскириши бугунги кунда асосан икки хил кўринишда бўлади,
яьни, жисмоний эскириш ва маьнавий эскириш. Бугунги кунда кўпгина асосий восита
турлари жисмоний эскиришдан кўра маьнавий жиҳатдан тезроқ эскириб қолмоқда. Шу
сабабли ҳам корхоналарнинг асосий воситаларини батамом эскириб қолишининг олдини
олиш мақсадида, уларга амортизация (ескириш) ҳисоблаб борилади ва асосий восита ўз
қийматини ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга секин-асталик билан ўтказиб боради.
Корхонанинг амортизация сиёсати бевосита давлат амортизация сиёсати асосида
белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг 1997
йил 27 февралдаги меьёрий хатига мувофиқ ҳамда 2001 йил 9 январдаги Молия
вазирлигининг ёьриқномасига мувофиқ асосий воситаларга амортизация ҳисоблашни
соддалаштириш мақсадида, қуйидаги бешта гуруҳ асосий воситаларга меьёрлар
белгиланган:
1. Бинолар, иншоотлар ва қурилмалар учун 5 %;
2. Йенгил автомобиллар, таксилар, ёьл ҳаракатида фойдаланиладиган автотракторлар,
махсус буюмлар, инвентарлар, компютерлар, маьлумотларни қайта ишловчи ускуналар
учун 20 %; |
3. Юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар ва автоприцеплар, машина,
асбобускуналар ва мебеллар учун 15
%\
4. Юқоридаги гуруҳларга киритилмаган бошқа асосий воситалар учун 10 %;
5. Темир ёьл, денгиз, дарё ва ҳаво транспорт воситалари, иссиқлик, газ ва сув узатувчи
труба проводлар, дизел генераторлари, электр ва алоқа узатиш ускуналари учун 8
%.
Ушбу меьёрий хатда фирма ва компаниялар учун амортизация ҳисоблашнинг
ўзгартирилган нормаларини қўллаш имконияти берилган, яьни секинлаштирилган ёки
тезлаштирилган (икки коеффицентга қадар) усулларидан фойдаланишлиги мумкин.
Тезлаштирилган амортизация ҳисоблаш тартиби қўлланилса, меьёридан ортиқча
ҳисобланган амортизация суммаси солиққа тортиладиган фойдага қўшилиб, ўрнатилган
тартибда солиқ тўлашлари лозим.
Жаҳон тажрибасида асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг турлитуман муҳим
услублари мавжуд. Бундай муҳим услубларига қуйидагилар киритилади: ;
• тенг улушларда, амортизация нормаларидан келиб чиққан ҳолда эскиришни ҳисоблаш;
• қолдиқ усулда эскиришни ҳисоблаш;
• ишлаб чиқариш ҳажмига мувофиқ эскиришни ҳисоблаш;
• комулятив усулда эскиришни ҳисоблаш ва ҳоказо. Юқоридаги усулларнинг моҳиятини
қуйидаги мисол асосида кўриб ўтиш мумкин:
Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати — 1000000 сўм.
Асосий воситаларнинг тугатиш қиймати — 100000 сўм. Асосий воситаларнинг хизмат
муддати — 5 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: