Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Тўгаракларнинг тарбиявий ишларини



Download 440,83 Kb.
bet6/15
Sana11.03.2022
Hajmi440,83 Kb.
#491131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Копия тўгарак охиргиси

Тўгаракларнинг тарбиявий ишларини
ташкил этиш шакллари


Тарбиявий ишлар мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар. Шахс соғлом ва ҳар томонлама баркамол шаклланиши учун унда ўқишга интилиш ҳиссини такомиллаштириш билан чекланиб бўлмайди. Улар онгида касб - ҳунар ва меҳнат кўникмаларини ҳосил қилиш, умуммаданий билимларни, миллий ва умумбашарий қадриятларга асосланган юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини тарбиялаш билан ўз ватани ва халқига нисбатан садоқатни шакллантириш, атроф-муҳитга нисбатан онгли муносабатда бўлиш туйғусини, ҳуқуқий онгини тарбиялаш лозим. Дарсдан ташқари таълимни урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз, Республика ҳудудлари талаблари асосида ташкил этиб, унинг тармоғини кенгайтириб, ҳозирги замон талаблари даражасида ислоҳ қилиш кун тартибида турган долзарб масаладир. Ҳозирги пайтда янги педагогик ва ахборот технологияси қонуниятлари асосида педагог олимларимиз дарслардан ташқари таълимни ташкил этишнинг турли шакл ва методларини ишлаб чиқиш йўналишида тегишли тадқиқотларни олиб бормокдалар. Тўгараклар тарбиявий ишини режалаштиришда дастур ва услубий материаллар, методик қўлланмалар, ўқyв адабиётларини тайёрлашда муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Тўгарак қатнашчилари онгида юксак маънавий ахлоқий фазилатлар мужассамлашган бўлиши керак. Уларни доимий равишда фан ва маданиятнинг энг сўнгги ютуқларидан хабардор қилиб туриш улар онгини ижобий ишлар ва тарбиявий тадбирлар билан банд қилиш муҳим ўрин тутади. Тўгарак қатнашчиларида мустақиллик тушунчаси шаклланган бўлиши, улар Давлатимиз рамзларини, мадҳиясини, урф-одатларимизни билиши шарт. Ўқувчилар қайси тўгаракка қатнашишидан қатъий назар шу касб ёки ҳунар тўғрисида бошланғич кўникмаларга эга бўлиши лозим. Қизиқишига, хоҳишига асосланган ҳолда дарсдан бўш вақтларида ўқyв тарбия жараёнини тўлдиради ва қуйидаги йўналишлар бўйича тўгарак қатнашчиларига талаблар қўйилиши керак:
1. Ватанга муҳаббат, комил инсон тарбияси.
2. Эстетик таълим.
З. Сайёҳлик йўналиши бўйича тўгаракларга қaтнaшиш.
4. Экологик таълим йўналиши бўйича.
5. Маънавий, ахлоқий йўналиш бўйича.
6. Ҳуқуқий таълим йўналиши бўйича.
7. Техник ижодкорлик йўналиши бўйича.
8. Иқтидорли ва истеъдодли ёшлар.
9. Иқтисодий таълим.

Тарбиянинг ушбу турларини ёш авлодга сингдириш учун аввало муассасада ўтказиладиган ўқувчилар ҳис–туйғусини шакллантиришга асосланган турли тадбирларда, тўгараклар фаолиятида миллий маданий-тарихий анъаналарга, урф-одатлар ва умумбашарий қадриятларга таянган ҳолда амалга оширилади.


Билимга ташналик ҳам ахлоқий тарбиянинг таркибий қисмидир. Тарбиячи, муассаса ходимлари ўқувчи қалбида китобни севиш, уни ўқиш ва ардоқлаш каби фазилатларни доимий равишда шакллантирадилар. Дарсдан ташқари режалаштирилаётган ҳар бир тадбир мазмунида, клуб ва тўгараклар фаолиятида - Ватанга муҳаббат ва комил инсон тарбияси акс этиши лозим. Ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялашда юртимиз маданияти тарихи, муайян даврлардаги мавқеи, буюк мутафаккирларимизнинг жаҳон фан ва маданияти соҳасидаги ўрни, мамлакатимизнинг ёрқин истиқболига ишонч тўғpисида маълумот берилади. Ватанни севиш, унинг истиқболи ҳақида қайғуриш иймон-эътиқод рамзи эканлиги уқтирилади. Шу нуқтаи назардан асосий мақсад - комил инсонни тарбиялаш амалга оширилади. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий онгини оширмасдан ҳуқуқий фуқаролик давлатни тасаввур этиб бўлмайди. Ҳуқуқий онг пойдеворига ўқув муассасасиларда асос солинади. Дарсдан ташқари машғулотларда ҳуқуқий билимлар, ижтимоий ҳаёт меъёрлари ва қоидалари тўғрисида кeнг маълумотлар бериб борилади. Ҳуқуқий таълимнинг мазмуни мустақил Ўзбекистон давлатининг иқтисодий, маънавий, сиёсий-ҳуқуқий манфаатларини ўзида мужассамлаштириши керак.
Таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг мақсаддан натижага эришишда қандай технологияларни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади натижага эришишга қаратилган. Бунда таълим олувчиларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитига қараб ишлатиладиган технология танланади. Масалан, натижага эришиш учун компьютер билан ишлаш, фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот технологияси керак бўлиши мумкин. Демак, вазифа бу таълим олувчилар аввал билмайдиган ва уддалай олмайдиган билим ва ҳаракатларни дарсларни тинглагандан сўнг билиши ва уддалай олишидир.
Дарсдан ташқари машғулотларда касб-ҳунарга йўллаш ишларининг кейинги вақтда кам эътибор берилаётган ишлаб чиқариш илғорлари билан учрашув, суҳбат, баҳс, саёҳат, кўрик-мусобақа, меҳнат амалиёти ва ҳоказоларни шакллари мазмуни ва тузилмаси қайта кўриб чиқилиб, замон руҳига мослаштирилиши педагогика фани олдида турган долзарб муаммолардан ҳисобланади. Дарсдан ташқари машғулотлар ўқувчиларнинг фанлардан ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлайди, дунёқарашини шакллантиради, уларнинг ижодий қобилиятларини ўстиради. Тартибли ўтказилган машғулотлар ўқувчи-ёшларнинг қизиқиш ва ҳавасларини оширади, маънавий, мафкуравий қарашларини бойитади.



Download 440,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish