Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта ма



Download 9,21 Mb.
bet3/56
Sana22.02.2022
Hajmi9,21 Mb.
#90793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
Bog'liq
geoaxborot tizimi va texnologiyalari

1 - БОБ. ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР МАВЗУЛИ КАРТАЛАРИНИ ЯРАТИШНИНГ УМУМИЙ ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНИ

1.1. Географик ахборот тизимларининг (ГИС) табиий ресурсларни ўрганишдаги аҳамияти
Ҳозирги вақтда план ва карталарни яратиш икки усулда олиб борилади: Ерда геодезик ишларни олиб бориш бўйича ва жойнинг масофадан туриб олинган расмини дешифровка қилиш (ўқиш) натижасида. Бундай расмлар Ернинг турли сунъий йўлдошларидан, яъни космик кемалар, самолѐтлар ва вертолѐтлардан олинган ярим тоналли (ранглига ўхшаш) ѐки оқ-қора космик ва аэрофотосуратли тасвирларидан иборат.
Ер ресурсларини комплекс картага олиш ишларининг технологик жараѐни 1 расмда келтирилган.

1.1-расм. Ер ресурслари картасини яратишнинг блок-чизмаси

Ушбу чизмада бир нечта йирик тизимлар ажратилган, масалан:
фотограмметрик тизим. Оқ-қора ва рангли фотосуратларни ЭҲМ
хотирасига киритиш, уларни рақамли кўринишга айлантириш ва маълум даражада уларга ишлов бериш, сўнгра ортофотопланларни (жой участкаси

тасвирининг ортогонал проекциясида тузилган план) ѐки штрихли кадастр планларини ҳосил қилиш;


- ортофотоплан ва карталарни рақамлаш тизими – бу тизим ѐрдамида план ва карталар рақамли кўринишга (векторли ҳолатга) ўтказилади;
- картографик маълумотларга ишлов бериш, уларни сақлаш ва тасвирлаш тизими – жой ѐки худуднинг растрланган тасвири орқали уларнинг рақамли моделини тузиш, векторли кўринишга айлантириш, мавзули қатламларни тузиш, маълумотлар ва электрон карталар махсус базасиини яратиш, тайѐр маҳсулотни сақлаш, рангли ер кадастри ва бошқа турдаги мавзули карталарни тузиш.
Охирги икки тизим мазкур қўлланманинг кейинги бобларида батафсил кўриб чиқилади, бу ерда эса фотограмметрик тизим таркибига кирувчи алоҳида жараѐнлар тўғрисида қисқача тўхталамиз. Буларга:
1. Жойни аэро- ва космик суратга олиш.
2. Таянч нуқталарни планли ва баландликли боғлаш бўйича олиб
бориладиган геодезик ишлар.
3. Маълумотларга фотограмметрик ишлов бериш жараѐнлари киради.
1. Ер юзасининг аэро- ва космик фотосуратлари аэрофотоаппаратлар ѐрдамида олинади, сўнгра негативлардан контактли ѐки проекцион усуллар билан қоғоз ѐки
деформацияланмайдиган
плѐнкаларда
диапозитивли
фотонусҳалар
тайѐрланади. Кейинги
йилларда суратга олишда
рақамли
аэрофотокамералардан
фойдаланилмоқда (1.2-

расм).


1.2-расм. Ернинг суньий йўлдоши

1.3-расм. Ер шари атрофида ҳаракатланаѐтган сунъий йўлдошлар





1.4-расм. Зарафшон водийсининг космик фотосурати


Улар ѐрдамида худуднинг ѐки бирор жойнинг рақамли тасвирини олиш ва кейинчалик уни тўғридан-тўғри компьютерга киритиш мумкинлиги нафақат расмларга кимѐвий ишлов бериш, ҳатто сканирлаш босқичида тасвирни рақамли шаклга ўтказиш жараѐнлари четлаб ўтилмоқда. Улар оддий фотокамералар каби ишлайди, лекин уларда фототасвирни электр сигналларга айлантирвчи фотосезгир элементлар ишлатилади (1.3 ва 1.4-расмлар)..


Сигналлар кодлангач, улар фотокамера хотирасида сақлаб қолинади ва исталган пайтда тасвирлар компьютерга ѐзиб олиниши мумкин. Кейинчалик фототасвирларга махсус графикли редакторлар ѐрдамида ишлов берилиб, улар принтер ѐки плоттерларда нашр қилинишга узатилади. Агар ишга сифатли фотокамералар жалб қилинса, сканерлар ва нусха кўчириш қурилмаларидан воз кечса ҳам бўлади.
Ҳозирги пайтда фототасвирларни компьютер хотирасига киритиш, асосан, фотоматериалларни сканерлаш билан амалга оширилмоқди. Фотоматериаллар сифатида негативлар, диапозитивлар ва рулонли аэрофильмлар ишлатилмоқда.



1.5-расм. Nustek фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган сканер

Аэрофото- ва космик тасвирларни рақамли кўринишга ўтказиш учун фойдаланиладиган сканерлар жуда қиммат туради. Бундай сканерларга ниҳоятда катта талаблар қўйилади: рухсат этилган тиниқлиги 10 мкм гача, аниқлик даражаси 2-3 мкм (0,02-0.03мм), сканирлаш формати – 24х24 см. Бу ишларни бажаришда айрим сканерларнинг горизонтал ва вертикал кўриш тиниқлиги турли эканлигини ҳам эътиборга олиш керак. Шу сабабли кенг тарқалган Hewlet Packard сканерларидан фойдаланилса етарли даражада ишончли маълумотларни олиш мумкин. Арзон сканерлардан Nustek фирмаси ишлаб чиқарадиган сканерни мисол тариқасида келтириш мумкин (1.5-расм).


Германиянинг Zеiss ва АҚШнинг Intergraph фирмалари бирлашиб, Z/I корпорациясида ишлаб чиқилган Photoskan-2001 фотограмметрик сканери сўнгги моделлардан бири ҳисобланади (1.6-расм). Фотоскан- 2001 бугунги кундаги сканерларнинг энг яхшиси бўлиб, пиксель аниқлик даражасининг ўртача квадратик хатоси 2 мкм дан ошмайди.



1.6-расм. Photoskan-2001 фотограмметрик сканерини умумий кўриниши




Download 9,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish