Ушбу тизим ГИС дастурларида компьютерда географик маълумотлар билан бажариладиган жараѐнларни ўз ичига олади. Энг муҳим амаллардан бири – бу маълумотларни компьютер хотирасига киритиш ва мақсадга эришиш учун бажарилиши зарур бўлган барча аналитик ишларни олиб бориш ҳисобланади. Энг ананавий амаллар: 1) Хотирадаги маълумотларни қидириш; 2) Тадқиқ этиладиган объектларнинг ўлчамларини аниқлаш; 3) Уларнинг худудий бирлигига тааллуқли аниқ маълумотлар устидан мантиқий амаллар ўтказиш; 4) Статистик ҳисоблашларни бажариш; 5) Фойдаланувчи талабларига мос ҳолдаги махсус математик ҳисоблашларни ўтказишлардир.
сабабли, турли ҳаѐтий вазифаларни ҳал этишда ўзининг афзаллигини намаѐн этди (3.19-расм).
3.19-расм. ГИСда маълумотларни қатламли ҳосил қилиш тартиби
Қатлам бир мавзуга тегишли объектларни, масалан, гидрография элементларини ташкил этиши мумкин. Анъанавий картографиядан бунга шаффоф плѐнкаларда чизилган, устма-уст жойлаштирилган тахминан ранги билан ажратилган карталар оригинали тўғри келади. Айрим ГИСларда баъзан қатламда туркуми ѐки мавзуси жиҳатидан ҳар хил, лекин мантиқий уюшган ѐки ташкиллашган маълумотлар жойлаштирилиши ҳам мумкин (нуқталар, чизиқлар, майдонлар). Айрим ҳолларда қатламдаги объектлар туркуми ва мавзуси жиҳатидан ҳар хил бўлсада, лекин қатламларида мантиқий ташкил этилган ѐки уюшган бир хилли маълумотлар жойлаштирилади.
Ҳар бир қатлам бир ѐки бир нечта мавзуга тегишли маълумотларни, масалан, ер ресурслари учун тупроқлар, уларнинг механик таркиби, ерлардан фойдаланиш, агроэкология, ерларни баҳолаш ва бошқаларни ўз таркибига олади. Шаҳар кадастрида кўчалар, аҳоли яшаш жойлари, инфратизим, ер ости мухандислик иншоатлари, яшил зоналар, бинолар, ер эгалари ва кўчмас мулк ижарачилари маълумотлари сақланиши мумкин.
Маълумотларнинг қатламларга бундай бўлиниши тушунарли ва одатий ҳол бўлиб, қоғоз карта учун умумий қабул қилинган принциплари билан мослашади. Маълумотларни қатламли уюшишини ташкил этишда қатламлар фазода узилмайдиган ва ҳамма ерда қандайдир маълумот бор деб тушунилади.
Маълумотлар базаси ва уни бошқариш тизими қатламли ташкил этилиш принципидан ҳар қандай саволларга жавоб олиш мумкин. Жумладан, ер участкасининг эгаси ким? Объектлар бир-биридан қанча узоқликда жойлашган? Шу ер участкаси қаерда жойлашган? Нисбатан мураккаброқ тахлиллар талаб этиладиган саволларга ҳам жавоб олса бўлади. Янги уй қурулиши учун қаерда жой бор? Арчали ўрмонларда тупроқларнинг асосий турлари қандай? Янги йўл қурулиши транспорт ҳаракатига қандай таъсир этади? Саволларга жавобни маълум объектни сичқонча билан кўрсатиш ѐки ривожланган аналитик воситалар ѐрдамида олиш мумкин. ГИС ѐрдамида қидирув ишларини олиб бориб, ―нима бўлади, агар .... ‖ каби сценарийни ташкил этса бўлади.
Замонавий ГИСлар тахлил учун жуда қўвватли қуролларга эга, улар асосан иккита: яқинлик тахлили ва устма-уст жойлаб тахлил қилишдир. Объектлар яқинлиги ва узоқлиги тахлилини ўтказиш учун ГИСда ―буферлаш‖ жараѐнидан фойдаланилади. Масалан, ―сув ховузидан 100 м масофада нечта уй жойлашган?‖, ―Дукондан 1 км дан узоқ бўлмаган масофада канча харидор яшайди?‖, ―Савдо корхоналари жойлашган ер участкалари учун ижара ҳақи қанча‖ каби саволларга жавоб олиш мумкин.
Қатламларни устма-уст жойлаштириб тахлил қилиш жараѐни турли мавзули қатламларда жойлашган маълумотларни бир-бирига қўшишни ўз ичига олади. Ушбу муолажа ―оверлей‖ деб аталади. Оддий ҳолда бу турли қатламларнинг маълумотларини жисмонан бирлаштиради, жумладан, тупроқлар ва нишабликни таққослаш, ер эгаси ва солиқ ставкаларини белгилаш ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: