3.6. Бюронинг иш фаолиятини яхшилашда ва такомиллаштиришда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Бош бошқармага таклифларни киритиш;
ЖАВОБГАРЛИГИ
4.1. Лавозим йўриқномасига асосан юклатилган вазифаларни бажарилишига; Ҳисобот маълумотларининг хақиқийлиги ва ўз вақтида топширилишига, Аҳоли бандлиги дастурини белгиланган муддатларда ишлаб чиқариш ва унинг бажарилиши бўйича хисоботларнинг хаққонийлигига;
4.2. Меҳнат интизомига, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига, техника хавфсизлиги ва ёнғиндан сақланиш қоидаларига риоя қилишга;
4.3. Бюрога юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишига;
4.4. Статистик маълумотларни белгиланган муддатларда тақдим этиш ва хаққонийлигига;
4.5. Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюроларида иш излаб келган фуқароларни ўз вақтида рўйхатдан ўтказилишига;
7-ИЛОВА
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ишга жойлаштириш инспекторининг лавозим йўриқномаси
Умумий қоидалар
1.1. Ишга жойлаштириш инспектори лавозимига туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори буйруғи билан ишга тайинланади ва ишдан озод этилади;
1.2. Ишга жойлаштириш инспектори лавозимига олий (соҳада иш фаолиятини олиб борган, иш тажрибасига эга ўрта-махсус) маълумотга эга бўлган, иш тажрибасига эга бўлган шахс тайинланади;
1.3. Ишга жойлаштириш инспектори бевосита аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ва директор ўринбосарига бўйсунади;
1.4. Ишга жойлаштириш инспектори ўз вазифасини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли ҳамда 2012 йил 12 декабрдаги “Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 350-сонли қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисидага транспортда чиқиш вақтида ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3584-сон Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги “Жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фармойиши ва қарорларига, шунингдек ҳудудий Бандлик бош бошқармасининг (кейинги ўринларда - бош бошқарма деб юритилади) буйруқлари ва марказнинг низомига амал қилади ва иш фаолиятини олиб боради;
1.5 Ишга жойлаштириш инспекторлари иш фаолиятини олиб бориш, ҳудудларда ишсиз фуқароларни аниқлаш ва уларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда ишга жойлаштириш мақсадида туман секторларига ва фукароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг худудига доимий равишда бириктирилади;
Do'stlaringiz bilan baham: |