2-§. Қаттиқ катализаторларнинг хоссалари ва уларни тайёрлаш.
Саноат қаттиқ катализаторлари индивидуаль моддалар эмас, яъни битта моддадан иборат эмас. Катализаторлар алоҳида қўлланилмайди. Таъсир қилувчи уюшма таркибида бўлади. Бу уюшма катализатор, активатор ва кўтариб юрувчилар (ташувчи)дан иборат бўлади. Улар мураккаб арлашмадан иборат бўлиб, контакли масса деб аталади. Контакли массада катализатор асосий реагент ҳисобланиб, қолгани активатор (модификаторлар) ва ташувчилардан иборат. Активатор катализатор активлигини оширади. Мисол: V2 О5 га ишқорий металлар оксиди қўшилади. Ташувчи бўлиб, иссиқга чидамли, шиша, ғовак модда хизмат қилади. Алюминий оксиди, силикать, каолин, асбест, активланган кўмир ва ҳ.к.
Катализатор куйидаги усулларда тайёрланади:
Гидроксид ёки корбанатларни ташувчи ёки (ташувчисиз) уларнинг туз эритмаларидан чўкмага туширилиши. Чўкмага туширилган контак масса формага келтирилиб, тобланади. Кислота –асосли реакция катализаторлари юқорида айтиб ўтилганидек компонентлари чўкмага биргаликда туширилиб тайёрланади, масалан геллар (алюмосиликаторлар, силикагеллар) билан биргаликда коагуляцияланади. Контакт масса таблетка, гранула, донсимон шаклда формаланади.
Катализаторлар активатор ва ташувчилар билан боғловчи моддалар қўшилиб аралаштирилади. Ҳосил бўлган порошок прессланади.
Бир неча моддаларнинг (металлар, оксидлар ) суюқлантирилиши, сўнгра водород билан қайтарилиши (масалан амиак синтезида темир катализатори), айрим ҳолларда металларнинг бири ишқорсизлантирилиши. Масалан: гидролизлашда қўлланадиган скелетли никель катализаторини тайёрлаш учун аввал алюминий ишқорсизлантирилади, сўнг никель билан суюлтирилиб тайёрланади. Айрим пайтларда турли металл қотишмаларидан тайёрланган катализатор ингичка тўрсимон кўринишда тайёрланади. Аммиак оксидланиши учун платино – палладий – родий тури қўлланади.
Ўзида катализатор ва активатор тутган эритмани ғоваксимон ташувчига шимдириш, сўнгра уни қуритиб тоблаш.
Бундай турдаги катализаторларга металли, оксидли, тузли, кислота ва асослилари киради. Катализатор сифатида яна айрим минерал ва уларнинг аралашмаси масалан алюмосиликатлар, темир оксиди, бокситлар ва бошқалар қўлланилади.
Активатор ёки промоторлар деб катализатор активлигини оширувчи моддаларга айтилади. Масалан, сульфат кислота ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ваннадийли контак массада V2 О5 нинг активлигини ошириш учун ишқорий металл оксидлари қўшилади. Бу ерда катализатор активиацияси қўшимчалар билан катализатор ўртасидаги қандайдир кимёвий ўзаро таъсирлашув натижасида юзага келади. Қўшимчалар катализатор билан яна қаттиқ эритма ҳосил қилиши мумкин, айрим пайтда активатор актив катализатор юзасини ошириб бериб, яна заҳарловчи моддалардан ҳимоя қилади. Ташувчи ёки трегерлар деб, иссиққа чидамли, мустаҳкам, ғовакли моддалар бўлиб, катализатор эритмадан чўктирилиб ёки бошқа усуллар билан ташувчиларга киритилади. Ғовакли ташувчиларга катализаторларни киритиш орқали, уларнинг солиштирма сирт тарангичини, иссиққа чидамлилигини ошириш мумкин. Катализатор пишиб қолишининг олди олинади.
Бундан ташқари нодир металлар тежалади. Pt, (плтина) Pa (палладий) Ag (кумуш) ва бошқалар иссиқлик босими таъсирида массасини йўқотиши мумкин. Ташувчиларга киритилганда улар ғоваклар ичига жойлаштирилганда масса йуқотишлар металларнинг тўрсимон ҳолатига қараганда деярли содир бўлмайди.
Ташувчи катализатор активлигига одатда, активатор сифатида таъсир кўрсатади. Ташувчилар сифатида кўпинча алюминий оксиди, силикагель, синтетик алюмосиликатлар, каолин, асбест, турли тузлар ва активланган кўмир ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |