135
ҳамдир. У она тили таълими бўйича амалда бўлган қатор концепция, дастур,
дарслик, қўлланма ва илмий – назарий ишларнинг муаллифидир.
Ҳ. Неъматовнинг, айниқса, «Бухоро
тилшунослик мактаби-нинг
шаклланиши ва ривожида»
67
ги хизматлари каттадир.
Ҳ. Неъматов ўзбек тилшунослигида икки муҳим ғояни илгари сурди:
1. Тил ва нутқни фарқлаш. 2. Илмий изланиш ва тадқиқотларда диалектик
фалсафага, унинг қонун ва категорияларига асосланиш, тил ва нутқ
ҳодисаларининг моҳиятини (субстанцияни) очиш.
Аллома ўзининг бутун ижоди давомида қайд этилган икки муҳим ғояга
амал қилмоқда, уни ривожлантирмоқда, шогирдларидан ҳам талаб қилмоқда.
Аниғи, ушбу ғояларга асосланган мактаб яратди.
Олим нафақат тилшунос сифатида,
балки филолог, турколог сифатида
республикада ва ундан ташқарида - ҳамдўстлик давлатларида, Туркия,
Россия ва бошқаларда ҳам таниқлидир. У ислом фалсафасини ҳам мукаммал
билувчи ва лисоний ҳодисаларга асосли ҳамда ишонарли татбиқ қилувчи
шахсдир.
Проф Ҳ.Неъматов тилшуносликнинг деярли барча соҳалари бўйича
баракали ижод қилиб келмоқда. Асарлари: 1.«Махмуд Кашгарскии о тюркских
языках» (ҳамкор). «История лингвистических учений». Средневековый Во-
сток. (1981). 2.«Функ-циональная морфология тюркоязычных памятников XI –
XII в». (1989). 3. «Ўзбек тили тарихий фонетикаси.»( 1992). 4. «Тил ва нутқ»
(ҳамкор, 1993). 5. «Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» (ҳамкор,
1995). 6. «Она тили таълими мазмуни» (ҳамкор, 1995). 7.«Ўзбек тили структу-
рал синтаксиси асослари» (ҳамкор, 1999). 8. «Лингвистик тадқиқот методика-
си, методологияси ва методлари» (2006). 9. 5-9 синфлар учун яратилган қатор
она тили дарсликлари ва бошқалар.
Шунингдек,
«Тилшунослик
тарихига
ҳамда
ҳозирги
ўзбек
тилшунослигининг
долзарб масалаларига, она тили таълими мазмунига
бағишланган 300 дан ортиқ илмий, илмий-методик мақолалари»
68
фанимизга
– унинг ривожига баракали хизмат қилмоқда. Шу ўринда «Ўзбек тили систем
лексикологияси асослари» асари ҳақида проф. А.Нурмоновнинг қуйидаги
фикрини келтириш айни муддао: «Ҳамид Неъматов ва Р.Расуловларнинг
«Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» китобининг нашр қилиниши
67
К.Назаров.Истеъдодли олим. Туҳфа (проф Ҳ.Неъматовнинг 60 йиллигига
бағишланади).- Т., 2001, 14-бет.
68
Э.Умаров., А.Пардаев. “ Ҳамид Ғуломович Неъматов” Туҳфа, 20-бет.
136
фақат ўзбек
тилшунослигида эмас, балки бутун туркийшуносликда катта
воқеа бўлди».
69
Шундай. Чунки ушбу иш туркий тилшуносликда – туркий
лексикологияда илк фундаментал тадқиқот сифатида катта аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: