25
сифатида жуда кўп асрлар давомида - ўрта асрлар даври учун намуна бўлиб
хизмат қилди.
Шундай қилиб, римликлар
юнонлардан намуна олиб, уларга тақлид
қилиб, лотин тили ҳақида кенг тадқиқот ишларини олиб бордилар.
Римликларнинг она тили бўйича грамматикага оид тадқиқотлари, асосан,
юнон тилидан таржима қилинган бўлса
да, уларнинг грамматикаларида
айрим янгиликлар, янгича қарашлар учраб туради. Жумладан,
Рим
тилшунослари юнон тилшуносларидан фарқли ҳолда
Рим грамматикасига
алоҳида
стилистикани
(услубшуносликни)
киритдилар.
Рим
грамматикачилари сўз туркумига ундовларни ҳам киритди. Аммо юнон
тилига хос бўлган артикльни чиқариб ташладилар. Чунки лотин тилида
артикль йўқ эди. Демак, лотин тили учун ҳам 8 та сўз туркуми хос бўлиб
қолди. Рим тилшунослари сон туркумини иккига: туб сон ва тартиб сонга
бўлиб ўрганишди. Юлий Цезарь лотин тилига юнон тилида мавжуд бўлмаган
аблатив (ажратиш) келишигини киритди ва
келишиклар сонини олтитага
етказди.
Рим филологлари грамматикага оид терминларни ҳам юнон тилидаги
терминлар асосида яратдилар. Жумладан, юнон ва рим грамматикасига оид
айрим терминлар русча ва ўзбекча таржималари билан қуйидагилар: онома,
nomen
имя, от; rema,
verbum
глагол, феъл (қадимги рус тилида нутқ);
antonomia, pronomen-местоимение, олмош; nomen adjektivum
имя
приглагательное, сифат; epirrёma, adverbium
наречие, равиш; artron,
artikulum
артикль; prodesis, praepositio
предлог, олд кўмакчи, олд қўшимча;
syndesmos,
conjunctio
союз, боғловчи; interjection
междометие, ундов;
soneenta, vokales
гласные, унлилар; symfona, consonantes
согласные,
ундошлар ва бошқалар.
Хуллас, антик давр тилшунослик мактабларининг аҳамияти жаҳон
тилшунослиги нуқтаи назаридан юксакдир.
Ушбу давр Европа
маданиятининг бешиги бўлиб майдонга чиқди. Қадимги юнон ва Рим
тилшуносликлари кейинги давр тилшунослигининг тараққиёти учун катта
аҳамиятга эга бўлди.
Искандария тилшунослик мактаблари вакиллари грамматикани мустақил
фанга айлантирдилар. Улар жуда катта грамматик «ашё» (материал) тўплаб,
от ва феъл туркумларининг асосий категорияларини аниқлаб беришди. Юнон
тилшунослари фонетика, морфология, синтаксис ва этимология фанларининг
26
асосларини яратдилар. Улар сўз ва гап каби муҳим ҳамда мураккаб лисоний
бирликларни аниқлаб, изоҳладилар, сўз туркумларини ажратиб бердилар.
Шунингдек, антик (қадимги) давр тилшунослигининг
юнон ва Рим
тилшунослик мактабларининг жиддий камчиликлари ҳам бор эди. Бу давр
тилшунослиги таълимотида тилга тарихий ёндашиш принципи йўқ эди, яъни
ушбу давр тилшунослиги, ҳинд тилшунослиги каби,
тилнинг тарихий та-
раққиётини тушунмас эди. Улар юнон ва Рим тилларидан бошқа тилларни
тадқиқ қилмадилар, яъни бир тил (юнон ёки Рим тиллари) доирасида қолди-
лар, бошқа барча тилларни эса ёввойи, қўпол тил деб ҳисобладилар. Шунин-
гдек, улар кўпгина грамматик категорияларни мантиқ категориялари билан
қориштирдилар.
Айтилганларга қарамасдан, Европа грамматик таълимоти деярли XIX аср-
гача қадимги юнон ва Рим филологларининг таълимотларига асосланиб кел-
ди.
Do'stlaringiz bilan baham: