Таянч тушунчалар: индивид, индивидуал, индивидуал таълим, дастур, дастурий таълим, дастурий таълим техноло- гиялари, мустақил таълим, мустақил таълим технологиялари.
Индивидуал таълим моҳияти ва технологиялари. Шахсга йўналтирилган таълим турларидан яна бири – индивиуал таълим саналади.
Бу турдаги таълим шахсга йўналтирилган таълим турлари орқасида муҳим, шунингдек, долзарб глобаллашув шароитида долзарблик касб этади. Индивидуал таълимнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, талаба ўқув фаолиятининг мазмуни, методлари ва суръатини унинг хусусиятларига тўла мослаштирилишини назарда тутади. Бу турдаги таълим талаба учун ўзининг ички имкониятларини тўлақонли намоѐн этиши учун зарур шароитни яратади. Ўқув материалларини ўзлаштириш учун ўзи сарфлаѐтган кучни назорат қилиб бориш, ўзи учун қулай вақтда таълим олишни кафолатлай олиши билан таърифланади. Индивиуал таълим ўқитиш жараѐнида ҳар бир талаба шахсий
имкониятларининг инобатга олинишини таъминлабгина қолмай, барча талабаларнинг ривожланиши учунгина эмас, шу билан бирга жамоа негизида ҳар бир талабанинг ривожланиши, шахс ва мутахассис сифатида камол топиши учун зарур шароитни яратишга хизмат қилади.
Моҳиятига кўра индивиуал таълим ҳар бир талабанинг индивиуал хусусиятларининг тўла инобатга олиниши учун ўқитиш шакллари, методлари ва воситаларини самарали танлаган ҳолда ўқитиш жараѐнини ташкил этилишини, ҳар бир талабага индивидуал ѐндашишни таъминловчи турли ўқув-методик, психологик-педагогик ҳамда ташкилий-бошқарув чора- тадбирларини белгилашга қаратилган фаолият мазмунини ѐритишни англатади. Англанганидек, ўқув жараѐнини индивиуал ташкил этишга бўлган ѐндошув ҳамда ўқитишнинг индивиуал шакли сўз юритилаѐтган таълимнинг устувор жиҳатлари саналади. Индивидуал таълим мақсад, мазмун, шакл, метод ва воситалардан иборат динамик тизимга эга. Айни вақтда ушбу
таълимнинг қуйидаги турлари мавжуд (53-расм):
расм. Индивидуал таълимнинг асосий турлари
Индивидуал таълим қуйидаги натижаларни кафолатлайди:
ўқувчининг шахсий имкониятлари, қобилиятларини сақлаб қолиш ва уларни янада ривожлантириш;
ўқув фанлари асосларини ўзлаштира олмасликнинг олдини олиш учун ҳар бир ўқувчи томонидан ўқув дастурларини бажаришда индивидуаллаштириш воситаларидан фойдаланиш;
ҳар бир ўқувчида унинг яқин келажакда ривожлантириши учун таянч бўладиган умумий таълимий кўникма ва малакаларни шакллантириш;
ўқувчиларнинг ўқув мотивациясини ошириш ва
уларда билишга бўлган қизиқишларни ривожлантириш;
ўқувчиларда мустақиллик, меҳнатсеварлик, ташаббускорлик, фикрлаш ва ижодкорлик каби сифатларни шакллантириш
Ўзининг концептив асосларига кўра индивидуал таълим қуйидаги тамойилларга таянади (54-расм):
Илмийлик ва ғоявий
асосланганлик тамойили
Изчиллик ва узлуксизлик тамойили
Тизимлилик ва
мақсадга мувофиқлик тамойили
Таълим мазмунини асослашга дастурий ѐндошув тамойили
Ўқувчиларнинг индивидуал ишларини ўқув фаолиятининг бошқа шакллари билан ўзаро интеграцияси тамойили
Ўқувчининг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш тамойили
Таълим жараѐнини ташкил этишга ижодий ѐндашиш тамойили
Таълим жараѐнида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ишлаш суръати ва услубини инобатга олиш тамойили
расм. Индивидуал таълимнинг устувор тамойиллари
Do'stlaringiz bilan baham: |