Ўзбекистон республикаси олий



Download 0,83 Mb.
bet46/85
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#165748
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85
Bog'liq
зўр2 пед иннов технология

Муаммоли таълим технологиялари. Ўз моҳиятига кўра муаммоли таълим муайян технологияларга асосланади. Улар:




Муаммоли таълим технологиялари талаба фаолиятини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга асосланган. Ушбу технологияларнинг асосий ғояси – шахсни фикрлашга, муаммо моҳиятини тушуниш, муамоли вазиятни ҳал қилишга ундаш, унда муаммони ҳис қила (кўра) олиш, ечимни топиш йўлида тадқиқот олиб бориш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятига эга бўлишини таъминлаш саналади.


Ушбу таълим технологияси жуда қадимдан шаклланган. М: қадимги Грецияда Суқрот томонидан қўлланилган усул, қадимги Ҳиндистон ва Хитой, шунингдек, Мовароуннаҳрда қўлланилган баҳс- мунозалар. Замонавий таълимда қўлланилаѐтган муаммоли таълим технологиялари 1894 йилда америкалик психолог ва педагог Ж.Дьюи томонидан (Чикаго тажриба мактабида) асосланган.
Бу турдаги таълим технологияларининг қуйидаги шакллари мавжуд:



  • муаммоли баѐн;

  • муаммоли маъруза;

  • эвристик суҳбат;

  • муаммоли намойиш;

  • изланишга асосланган амалий машғулот;

  • ижодий топшириқ;

  • хаѐлий муаммоли тажриба;

  • муаммо фаразларини шакллантириш;

  • масалаларни муаммоли ечишнинг оптимал вариант- ларини танлаш;

  • муаммоли вазифа;

  • муаммоли ўйин

Муаммоли таълим жараѐнини ташкил этишда ўқитувчи томонидан қўлланиладиган методлар ҳам муҳим аҳамият касб


этади. Шу сабабли ўқитувчилар уларни тўғри танлашга эътибор қаратишлари зарур. Қуйидагилар муаммоли таълимнинг асосий методлари саналади (33-расм):




  1. расм. Муаммоли таълим методлари

  1. Кейс-стади технологияси. Муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ҳал қилишга доир ўқув топшириқларини ишлаб чиқишда “Кейс-стади” технологияси бугунги кунда кенг қўлланилмоқда. Ушбу технология бугунги кунда етакчи хорижий мамлакатлар таълими амалиѐтида кенг оммалашган ўқув технологияси саналади.


Технология талабаларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади. Унинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараѐнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ѐтади. Булар қуйидагилардир:




Таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараѐнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаѐтган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва ўқувчи (талаба) ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва
“Кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда АҚШнинг Гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида, 1924 йилда бизнес мактабида қўлланилган. Ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиѐт, бизнес соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. Россияда эса у ўтган асрнинг 80-йилларида дастлаб МДУда, кейинчалик эса бошқа таълим муассасаларида ҳам фаол қўлланила бошланди. Ўзбекистонда “Кейс-стади” методи таълим жараѐнига мустақиллик йилларидагина тадбиқ этилди.
Кейс-стадининг икки классик мактаби мавжуд:

    1. Гарвард (Америкада);

    2. Манчестер (Европада)

Хорижий таълимида кейсларни қўллашга нисбатан шундай ѐндошув мавжуд: кейс – реал ҳаѐтнинг “бир парчасидир” (ингл. “True life”).


Чет эллардаги бизнес-мактабларда одатий вазиятларни ўрганишга ўқув вақтининг ўртача 25 %дан 90 %гача бўлган қисми ажратилади. Масалан, Чикаго университети бизнес-мактабида ўқув вақтининг 25 % кейслар улушига, Колумбия университетида

  • 30 %, Уортонда эса – 40 % тўғри келади. Машғулотларни ушбу услуб бўйича ўтказишга ажратиладиган соатлар сони бўйича Гарвард етакчилик қилади. Оддий талаба таълим даврида 700 тагача кейсларни кўриб чиқади ва бунинг учун ўқув вақтининг 90

%гача қисмини сарфлайди.
Таълимий характердаги кейсларнинг турлари қуйидагилардир:



    • талаба фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини берувчи кейслар;

-муаммонинг ечими ва қарорларни таҳлил қилишга йўналтирилган кейслар;

    • қарор ѐки яхлит муаммони ифодаловчи кейслар

Технология талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ѐндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.


Таълимда қўлланиладиган “Кейс стади”нинг тайѐр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 700 та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 та 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан шуғулланади.
“Кейс-стади” ѐрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакаларга эга бўлади:


  1. Download 0,83 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish