Ўзбекистон республикаси олий


Ўқитувчи – масофавий таълимни ташкил этишда фойдаланиладиган ўқув-методик қўлланмаларнинг муаллифи. Модератор



Download 0,83 Mb.
bet36/85
Sana23.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#165748
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
зўр2 пед иннов технология

Ўқитувчи – масофавий таълимни ташкил этишда фойдаланиладиган ўқув-методик қўлланмаларнинг муаллифи.

  • Модератор – масофавий таълим негизида ташкил этилаѐтган семинар, тренинг, давра суҳбати ва форумларга бошчилик қилувчи (бошқарувчи) педагог (у мулоқот жараѐнининг тўғри ташкил этилишини таъминлайди, билдирилаѐтган

    фикрларни умумлаштиради, зарур бўлганда уларни тўғрилайди, таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш ва ишлаш қобилиятларини ривожлантиради, билиш фаолиятларини фаоллаштиради).

      1. Тьютор (лот. “tutorem”) – ўқув курслари учун интерфаол методларни танловчи, маъруза ўқитувчиси билан талаба ўртасида таълимий алоқани ўрнатувчи устоз, мураббий.

      2. Эдвайзер (фр. “avisen” – “ўйламоқ”, “advisor” – “ўйловчи”) битирув малакавий иши, курс лойиҳаларининг таълим олувчилар томонидан индивидуал, мустақил бажарилиши вақтида методик ѐрдам берадиган маслаҳатчи.

      3. Фасилитатор (лот. “facilis”, ингл. “facilitator” – енгил, қулай) – масофавий таълим хизматидан фойдаланаѐтган гуруҳларнинг фаолиятини натижасини муаммонинг илмий ечимини топишга йўналтирувчи, гуруҳларда юзага келадиган мулоқотни ривожлантирувчи, шунингдек, гуруҳлар фаолиятини холис, самарали баҳоловчи педагог.

      4. Инвигилатор – масофавий таълим асосида ташкил этиладиган ўқитиш натижаларини назорат қилувчи мутахассис- педагог.

    Масофавий таълим тизимида продуктив, репродуктив, муаммоли баѐн, эвристик ва илмий изланиш (тадқиқот) методлари қўлланилади. Мазкур тизимда ўқитиш воситалари сифатида қуйидагилардан фойдаланилади:
    Китоблар (босма ва электрон шаклда); дидактик материаллар; компьютер ўқув тизимлари (оддий ва мультимедиа шаклида); аудио ўқув ахборотлари; видео ўқув ахборотлари; виртуал стендлар; тренажѐрлар; маълумотлар базаси; техник воситалар – радио, телевидение, магнитофон, видеомагнитофон, кинопроектор, диапроектор, видеопроектор, кодоскоп, компьютер, Интернет тармоғи ва б.
    Ўқув курсларида бир тингловчининг ўрнига бошқа тингловчи қатнашиши, унинг ўрнига синов топшириқларини топширишнинг олдини олиш мақсадида масофавий таълим тизимида назорат видеоконференцияларни ташкил этилишига асосланади.
    Масофавий таълим тизимига кўра машғулотлар маъруза, семинар, лаборатория машғулоти, курс иши, синов, имтиҳон, маслаҳат, мустақил иш каби шаклларда йўлга қўйилади. Моҳиятига кўра масофавий таълимнинг ташкил этилиши бир қатор иқтисодий масалаларнинг ижобий ҳал қилинишига боғлиқ. Зеро, ушбу таълимни ташкил этиш учун ахборот-коммуникацион воситалар, махсус жиҳозланган аудиториялар, ахборот тизимлари хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган молиявий маблағнинг мавжудлигини тақозо этади. Шу сабабли ҳар бир педагог тизимдаги бу масаланинг моҳиятидан хабардор бўлиши зарур. Қолаверса, республика миқѐсида масофавий таълимнинг самарали йўлга қўйилиши учун соҳа маркетингини (талаб ва таклифларни ўрганиш, таълим хизматларини йўлга қўйиш (ўқув режалар, ўқув дастурлар, дарсликлар, ўқув-методик қўлланмалар, кадрларни тайѐрлаш ва ҳ.к.), таълимий характердаги маҳсулотларни сотиш, истеъмол бозорини юзага келтириш асосида) ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
    Аввалдан ѐзиб олинган видеомаърузалар таълим олувчиларга маърузаларни тинглаш ва кўриш учун шароит яратса, максимал алоқа, хабарлар, топшириқларни тармоқ орқали тезкор алмашиниш талабаларга ўзаро тескари алоқа орқали ўқитиш имконини беради. Замонавий шароитда телекоммуникация воситалари – босма матнлар, аудио ва видеоѐзувлар ўрни электрон ўқув-ахборот ресурслари, дастурлари билан тўлдирилмоқда.
    Масофадан ўқитишнинг ташкилий-методик модели сифатида қуйидагилар тавсифланади:

    • экстернат асосида ўқитиш;

    • бир университет негизида ўқитиш;

    • бир неча ўқув юртининг ҳамкорлиги;

    -махсус масофавий ўқитиш мақсадида ташкил этилган автоном таълим муассасалари;

    • автоном ўқитиш тизимлари;

    -мультимедиа дастури асосида норасмий интеграллашган масофали ўқитиш;

    • ягоналик модели ва б.


    1. Download 0,83 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish