Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,13 Mb.
bet59/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

1. Мотивация

Ошқозон – ичак касалликлари (гастрит, ошқозон ва ичак яраси, колит, энтерит, энтероколит, холецистит), буйрак ва сийдик йўллари касалликлари реабилитацияси босқичларида физиотерапия ва жисмоний омилларни қўллаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Талаба томонидан ўзлаштирилган билим ва амалий кўникмалар эса, уни келажакда ўз мутахасислик амалиётида ишонч билан қўллаш имкониятини беради.





2. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик

Анъанавий ва ноанъанавий усуллар бўйича талабалар билимини кенгайтириш максадида УАШ ички касалликлар, УАШ –хирургия, УАШ-гинекология, травматология, неврология, педиатрия, клиник фармакология ва бошка билимларига асосланган. .



3. Машғулотнинг таркибий қисми

3.1.Назарий қисм
Жигар ва ўт йўллари касалликлариўт йўллари касалликлариЎт йуллари дискнизияси ўт пуфаги ва сфинктерларининг Одди (катта дуоденал сўргич сфинктери),Люткенс(ўт пуфаги буйинчаси сфинктери) ва Мирицци(ўнг ва чап жигар йўлларининг қуйилиш жойи сфинктери)номутаносиб,етарли бўлмаган ёки хаддан ташқари кучли қискариши натижасида ўт пуфаги ва ўт йулларининг харакат функциясининг бузилиши.Кўпинча 20-40 ёшлардаги аёллар ичида кўп учрайди.Бирламчи дискинезиялар конститутционал характерга эга бўлиб ва ўт йўлларининг қискариш функциясига таъсир этиши, гормонлар (холецистокинин, секретин, соматостатин ,нейрипептидлар), ишлаб чиқарилишининг бузулиши ва бошка гормонлар (жинсий, калконсимон без,буйрак усти бези гормонлар) дисбаланси,шунингдек вегетатив нерв тизими дистонияси,симпатик ва вагус импулсларининг кучайиши ёкисусайиши натижасида ривожланиши мумкинбаланслашмаган овкатланиш нейрогормонал дисбалансга олиб келади.Дискинезиянинг асосий сабаби аллергик холатлар айникса озик-овқат аллергияси, ўт пуфаги ва ўт йўлларига таъсир кўрсатувчи меъда –ичак трактининг яллигланиш касалликлари.Шунингдек дискинезия ўтказилган ўткир вирусли гепатитдан кейин хам юзага келиши мумкин,бу холат вируснинг асаб мушак структураларига таъсири билан тушунтирилади.Иккиламчи дискинезиялар холедоходуоденопанкреатик зонанинг органик патологиялари: ўт пуфаги ва ўт йўллари ривожланиш аномалиялари, ўт-тош касаллиги,сурункали холесистит,дуоденит,12 бармокли ичакнинг яра касаллиги,сурункали панкреатит натижасида юзага келади.Хазм жараёнида ўт пуфаги ритмик равишда тоник қисқаради.Люткенс ва Одди сфинктерларининг бир вақтда бўшашиши хисобига ўт суюқлиги ичакка қуйилади,пуфакнинг бўшашиши Одди сфинктерининг ёпилиши ва ўт суюқлигини ажралишини тўхташи билан кечади.Вегетатив нерв тизими дистонияси парасимпатик ва симпатик таъсирлар балансининг бузилишига хамда ўт йўллари дискинезиясининг у ёки бу шакли:симпатик реакциялар билан гиперкинетик тури ёки гипотоник холат билан гипокинетик тури юзага келади. Нейропептидлар (холесистокинин,панкреозимин),шунингдек гастрин овқатланиш пайтида ажралиб ўт пуфагининг қисқаришида мухим рол ўйнайди ,шунингдек глюкагон ва секретин хам ўт пуфаги кискаришини. Стимуллайди .Вазоинтестиналполипептид,энкефалинлар,нейротензин,ангиотензин ўт пуфаги кискаришини тормозлайди.Юкоридаги нейропептидларнинг дисбаланси ўт пуфагининг қисқариши ва ўт суюклиги шунингдек панкреатик ширани 12 бармок ичакка қуйилишини таъминлашга таъсир этувчи сфинктерларнинг бир-бирига мутаносиб равишда бўшашишини бузилишига олиб келади.Гиперкинетик дискинезия парасимпатик нерв тизимининг таъсири ошиб кетганда ёки холесистокинин меъёрдан ортик ажралганда юзага келади,гипокинетик дискинезия эса симпатик нерв тизими тонуси устунлик қилганда ва холесистокинин етишмовчилиги ёки вазоинтестинал пептид микдори ошиб кетганда юзага келади. Ўт йўлларининг бирламчи дискинезияси кўринарли морфологик ўзгаришлар бирга кечмайди,2ламчи дискинезиянинг патоморфологик кўриниши бирламчи органик касалликка хос булади.Кэйинги йилларда дискинезияларга функционал бузилишлар сифатида қаралмокда. Дискинезиянинг нафақат гипермотор балки гипомотор шаклида хам гепотоцит даражасида органик ўзгаришлар аникланади,бу эса ўз ўрнида ўт йўлларини ва ут пуфагини нафакат ички балки жигардан ташқари фаолиятини бузувчи бирламчи фактор хисобланади.Шундай қилиб касаллик патогенезида асосий звенолардан бири бўлиб дисхолия-ўт таркибининг ўзгариши хисобланади.Даволаш номедикоментоз усулларни ўз ичига олади(ўт йўлларини таъсирлантирувчи махсулотлар-дудланган,ёгли, қовурилган,консервалвнган ва бошқа махсулотларни истисно қилган пархез).Медикоментоз терапия дастурида эса дори воситалари дистоник бузилишлар шаклидан келиб чикиб танланади.Гипотоник-гипокинетик дискинезияларда ўт хайдовчи хусусиятга эга бўлган махсулотлар, ўсимлик клетчаткасини ўз ичига олган 5-стол буюрилади.Дори воситаларидан эса харакатни стимулловчи нейротроп воситалар:кофеин,элеутерокок,женшен,алоэ экстракти тавсия этилади.Даволаш фискултураси ,тонусни кучайтирувчи типдаги физиотерапевтик муолажалар,юкори ва ўрта минераллаштирилган сувлар билан даволаш кенг қўлланилади.Гипертоник-гиперкинетик шаклда эса механик ва кимёвий таъсирловчилар,ёгларни чекловчи 5,5А пархез столлари буюрилади.Седатив таъсирга эга бўлган воситалар (транквилизаторлар,новокаин), спазмолитиклар(папаверин,ношпа),седатив таъсирга эга бўлган иссик физиотерапевтик муолажалар,нисбатан паст минераллаштирилган сув билан даволаш тавсия этилади. Ўт-тош касаллиги-ўт копида конкрементлар бўлиши ва ўт қопининг сурункали яллигланиш билан характерланувчи касаллик.Жуда кенг тарқалган ва кўпинча симптомсиз кечади.Энг асосий клиник белгиси –сариклик хуружи.Огир асоратларидан-ўткир холецистит, пантреатит, холангит, ўт қопи раки кўп учрайди.ЎТК ривожланишида ўт қопи ва ўт йўлларининг моторикаси ва ўт коллоид таркибининг бузилиши асосий рол ўйнайди.Бундан ташкари ўт қопи ва ўт йўллари тузилишининг анатомик ўзига хослиги,гепатохоледоходуоденопанкреатик зонанинг сурункали яллигланиш жараёнлари хам ахамиятга эга.Тош пайдо булишида ирсият ва этник узига хослик(жанубий америка хиндлари,испанлар) асосий ролни бажаради. Холецистит келиб чиқишининг патологик механизми тўлиқ ўрганилмаган.Калкулёз холецистит ривожланиши асосида холестерин ва ўт кислотаси метаболизми бузилиши ётади.Калкулёз холециститда инфекция одатда охирги боскичларида қўшилади ва иккиламчи характерга эга. Таркиби бўйича тошларнинг 80-90% холестеринли ёки аралаш,10-20% пигментли булади.Пигментли тошлар қора ёки жигарранг бўлиши мумкин.Кора тошлар калсий билирубинат ва ўтдан кўп микдорда билирубинни ажралиши гемолиз,сурункали гепатит,жигар циррози)дан ривожланади.Жигарранг пигментли тошлар калсий билирубинат,ёг кислоталари тутади ва ўт йўлларида кўп микдорда инфекция ва ўтнинг кучли ифодаланган стазидан(сурункали холангит,паразитар касалликлар, ўт йўллари аномалиялари) ривожланади.Холестеринли тошлар ўт таркибининг бузилиши(литогенли ўт), ўт копи шиллик каватида муцин секрециясининг ошиши ва ўт копи моторикасининг дисфункцияси натижасида ривожланади.Калкулёз холецистит симптоматикасининг ривожланишини ўт қопи ва Одди сфинктери дискинезияси ва гастродуоденал ва ичак моторикасининг бузилиши билан боглашади. Ўткир оғриклар колика умумий ўт йўлининг тош билан обструкцияси натижасида ривожланади.Бу йўл обструкциясининг давом этиши ўткир холесистит ёки бошка асоратларни(истиско,эмпиема, ўт копи перфорацияси) келтириб чиқаради. Ўт йўлида тошнинг бўлиши-холедохолитиазда механик сариклик ривожланади ва кўпинча холангит,панкреатит билан асоратланади.Одатда холедохнинг ўт қопи бўйинчаси тоши билан босилиши натижасида механик сариқлик ва холангит ривожланади.Ўт қопи деворининг тош билан сурункали таъсирланиши, ўт таркибининг ўзгариши ёки иккиламчи инфекция жараёниниг бўлиши моториканинг бузилишига,кўрсатилган факторлар экспозициясининг ошишига олиб келади. Ўт қопи шиллиқ қаватининг узоқ давом этувчи яллигланиши ёки ўткир яллигланиш холатлари,кон айланишининг бузилиши унинг девори фиброзланишига ва функцияларининг огир бузилишларига олиб келади.Баъзи беморларда орган бўшлигининг облитерацияси ва деворининг калцинозига олиб келади.Калкулёз холесиститни даволашда диетага амал килиш(Певзнер буйича стол 5),ёгли, қовурилган ва ўткир овкатлар,консервалар таъқиқланади. Огрик ва спазмни йўқотиш мақсадида қуйидаги дори воситалари тавсия қилади: холенолитиклар (атропин,платифиллин), спазмолитиклар(дюспаталин,дротаверин,папаверин ) ва наркотик бўлмаган аналгетиклар. Касаллик қўзгалиш даврида инфекция қўшилишининг олдини олиш учун 7-10 кун давомида кенг спектрли антибиотиклар қўлланилади.Сурункали калкулёз холесиститнинг хирургик давоси лапароскопик ёки очик холецистэктомиядан иборат. Кам холатларда тошни эритиш-экстракорпорал литотрипсия,тери оркали трансгепатик холелитолиз қўлланилади.Ўлчами 2см дан кичик бўлган,асоратланмаган ўт коликасидан кейин ривожланган холестеринли тошларда(экскретор холецистографияда сузувчи рентгеннегатив жисм аниқланади),айниқса холесистэктомия мутлоқ қарши кўрсатма бўлганда 6-12 ой давомида урсодезоксихол ёки хенодезоксихол кислота буюрилади.Кўпинча икки йиллик даво курсидан кейин 25-50% холларда тошлар эрийди.Асосий ножуя таъсири-диарея.Ўт тошларини уч метилбутил эфирини тери орқали ёки ўт йули орқали орқали ўт қопига киритиб эритиш,ёки дистонсион юкори частотали литотрипсия йўли билан(у ёки бунисини ўт кислотасини кабул килгандан кейин) парчалаш мумкин.Сурункали тошсиз холецистит-ўт қопи деворининг яллигланишли ўзгариши билан характерланувчи,шиллик қават атрофияси ва строманинг склеротик ўзгаришига олиб келувчи касаллик.Сурункали тошсиз холесиститда асосий вазифани 12 бармок ичакка гематоген,лимфоген ва кўтарилувчи йўллар оркали тушувчи инфекция бажаради.Сурункали холесистит ривожланишида ўткир ва сурункали инфекция иштирок этади:аднексит,аппендицит,огир токсикоинфекция ва бошқа патологиялар. Ўт қопи ва ўт йулларининг гипокинетик дискинезияси сафронинг инфицирлашига олиб келади ва аксинча,ут қопининг сурункали яллигланиши дискинезиянинг эрта боскичларининг ривожланишига олиб келади.Бундан ташқари касаллик ривожланишида алиментар фактор асосий ахамиятга эга.Узоқ интервалли норегуляр овкатланиш,гўшли махсулотларни кечқурун кўп қабул қилиш, ўткир ва ёгли овкатлар Одди сфинктери спазми ва ўт стазига олиб келади.Ширинлик махсулотлари,тухум,балиқ,клетчатканинг етарли бўлмаслиги ўт рН нинг пасайиши ва коллоид стабиллигининг ўзгаришига олиб келади.Сурункали холесистит кенг тарқалган касаллик,бу билан катталарнинг 10-15%,асосан аёллар касалланади.Касаллик ривожланишини асосан ўт тошлари билан боглашади.Кам холлардагина беморларда тошсиз холесистит аниқланади.Холесиститли беморларнинг 20-40% да микроблар ўт қопи деворидан ўтади,булар асосан ичак таёқчаси ёки унинг бошқа микроорганизмлар билан ассоциацияси,кам холларда энтерококк,стрептококк,клебсиелла,бактероид ёки клостридийлар бўлади.Кўпинча холесистит ривожланишининг асосий сабаби паразитлар хисобланади(жигар қурти,лямблия).Холесистит ривожланишининг патогенетик механизми тўлиқ ўрганилмаган. Ўт қопи деворининг тош билан сурункали таъсирланиши, ўт таркибининг ўзгариши ёки инфекцион жараён моториканинг бузилишига,кўрсатилган омилларнинг экспозицияси ошишига олиб келади.Нерв-мушак аппаратининг функционал бузилиши ўт қопининг гипо ёки атониясига олиб келади.Патологик жараён ривожланишининг давом этиши яллигланиш жараёнининг шиллиқ ости ва мушак қаватига таркалишига олиб келади ва у ерда инфилтрат,шунингдек бириктирувчи тўқима ривожланади.Кейинчалик катарал яллигланишдан флегмоноз ва гангреноз жараён ривожланиши мумкин.Касалликнинг асосий синдромлари:огрик,астения,холестаз,ошкозон диспепсияси, ўт қопи ва ўт йўли дискинезияси,пигмент алмашинувининг бузилиши, ўт-тош касалли беморларда ўт қопида тош аниқланади.Сурункали асоратланмаган холециститнинг қўзгалиш даврида терапевтик стационарда, калкулёз холесиститнинг асоратланган шаклида хирургик бўлимда даволанади.Даволашда диетага амал қилинади,стол 5 буюрилади,ёгли, қовурилган ва ўткир овкатлар таъқиқланади.Касалликнинг қўзиш даврида инфекция қўшилишининг олдини олиш учун 7-10 кун давомида кенг спектрли антибиотикларбуюрилади (ампициллин, макролидлар, фторхинолон,тетроциклин,левомицетин). Антибактериал терапия клиник-лаборатор маълумотлар бўлганда, ўт қопида яллигланиш жараёни тастиқлангандагина буюрилади. Препаратларни танлаш қўзгатувчининг турига қараб танланади.Антибактериал препаратлар яллигланишга хам таъсир этувчи ўт ажратувчи препаратлар билан бирга қўлланилади :цикловалон(циквалон),никодин.Огрик ва спазмга карши (атропин, платифиллин), спазмолитик (дюспаталин,дротаверин,папаверин) ва аналгетиклар буюрилади.Ўт йўли касалликларида физик усулда даволаш яллигланишга (яллигланишга карши ва реператив-регенератив метод),огрик синдромига(аналгетик метод), ўт йўллари спазмида(спазмолитик метод), ўт оқимини тиклаш учун(холекинетик метод),астеноневротик холатни коррекциялашда(седатив метод) қўлланилади. Ўт йўли билан касалланган беморларни физик усулда даволаш. Яллигланишга қарши метод: кичик интенсивли УВЧ-терапия,кичик интенсивли ДМВ-терапия.Реператив-регенератив метод:инфракизил лазеротерапия,жигар галванизацияси, пелоидотерапия.Аналгетик метод:диадинамотерапия, транскраниал электроаналгезия. Холекинетик метод:минерал сув билан даволаш,амплипулстерапия. Спазмолитик метод:спазмолитиклар билан дорили электрофорез, юқори частотали магнитотерапия, парафиноозокеритотерапия,инфракизил нурланиш. Седатив метод:электр уйқу терапия, трансцеребрал электрофорез. Яллигланишга қарши метод.Кичик интенсивликдаги УВЧ-терапия.УВЧ да электромагнит майдони оркали ёруглик энергияси иссиқлик энергиясига айлантирилади.Иссиқлик энергиясига айланиш жараёнида таъсир қилаётган сохага чуқур ва давомли гиперемия чакиради.Асосан капиллярларни кучли кенгайтиради,диаметрини 10 мартагача катталаштиради.Зарарланган тўқимада лимфанинг регионар окиб келиши ва кетишини оширади,интерполяр соха тўқимасидаги хужайра плазмолеммаси ва микроциркулятор томирлар ўтказувчанлигини оширади,бу дегидратация ва яллигланиш ўчогининг сўрилишига олиб келади,бундан ташқари периневрал шишни камайтириш оркали огрик сезгисини пасайтиради.УВЧ электр майдони оркали ўнг қовурга остига таъсир қилинади,доза(20-30Вт),хар куни 5-10 мин,курси 5-6 муолажадан иборат.Кичик интенсивликдаги ДМВ-терапия.Дециметрли радиотулкин энергияси сув билан боглиқ молекулаларга таъсир курсатади,бу ўт йўлларидаги хужайраларни дегидрататсиясига олиб келади ва касалликнинг ўткир ости фазасида яллигланишни камайтиради. Ўткир яллигланиш жараёнларида,меъдадан қон кетганда,привратник стенозида,меъданинг каллёз яраларида,гастроптоз 2-3 даража,яккол ифодаланган жигар циррозида, ўт қопи эмпиемасида, ўт йўли обтурациясида,рентгенконтрастда аниқланган ўт-тош касаллигида қарши кўрсатма хисобланади. Ўнг қовурга ости сохасига паст интенсивликда 460Гц(иссиқлик эффектини олиш учун энергия 0.01 Вт/см2 дан кам бўлиши керак), охирги таъсир даражаси 30Вт дан ошмаслиги керак,5-15 мин дан хар куни ёки кун оралаб,бир курси 10 муолажа. Реператив-регенератив метод.Инфракизил лазеротерапия.Бу усул касалликнинг ўткир ости ва сурункали боскичларида қўлланилади.Инфрақизил нурлантириш молекулаларни нуклеин кислота ва кислород билан тўйинтиради,тўқималарни реператив регенерациясига таъсир кўрсатади ва метоболизмини оширади.Нурлантириш (Л=0.93мкм) ўт қопи проекцияси сохасига ёки ўнг қовурга ости сохасига,максимал таъсир 4-5мВт,танафуссиз режимда(ёки импулслида 1000Гц),стабил метода(Керр нуқтасига) ёки лабил,муолажа вакти 4-5 мин хар куни,курс 10-15 муолажадан иборат.Жигар соха галванизацияси.Биологик актив моддалар(,калликреин,простагландин) ва вазоактив медиаторлар (ацетилхолин,гистамин) миқдорини ошириш оркали микроциркуляцияни активлайди.Галваник ток тўкималарда макроэрглар синтезини оширади,алмашинув-трофик ва репаратив жараённи стимуллайди.Жигар сохасига анод қўйилади,ток кучи таъсири 0.03-0.05мА/см2,муолажа вакти 15-20 мин,хар куни,курс 10-15 муолажадан иборат.Жигар пелоидотерапияси.Пелоидлар тўқима плазмолеммаси таранглигини оширади,ўтказувчанлигини оширади,аутолиз махсулотлари ва интерстициал тўқима шиши сўрилишини кучайтиради.Антиоксидант система активлигини ошириб,липидлар перикисли оксидланишини тормозлайди ва яллигланиш жараёнида ошаётган гликолиз ва липолизни қайта тиклайди.Пеоидлар склерозланган чандикли тўқимадаги протеогликанлар комплексини бузади,гликозоаминогликанлар дезагрегациясини чақиради ва склероз ўчоги ва бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этувчи фибробластлар дифференцировкасини кучайтиради.Температураси 38С бўлган балчик апликацияси кўлланилади,вакти 15-20 мин,хар куни ёки кун оралаб,курс 10 муолажадан иборат.Касалликнинг сурункали босқичларида такрорий даволаш курси 5-6 ойдан сунг ўтказилади, ўткир ости жараёнда –чегараланган.Бу холатда балчиқ харорати 34-36С(ёки 20С-совук пелоидотерапия) бўлиши керак,вақти 10-15 мин,хар куни,курси 8-10 муолажа. Холекинетик метод.Хлорид-сулфидли,натрий-магнийли минерал сувларни қабул қилиш.Хлор ионии жигарнинг ўт ажратиш функциясини стимуллайди,гликолиз ва липолиз интенсивлигини оширади,эритроцитлар плазмолеммаси ўтказувчанлигини камайтиради.Сулфат ионлари ўт қопи мушаги тонусини стимуллайди ва ўт йўли сфинктерларини бўшаштиради(Люткенс ва Одди), ўтнинг 12 бармок ичакка харакатини енгиллаштиради.Магний ва калсий ионлари (сулфид ионлари билан аралаш) жигарнинг микросомал ферментлар системасини активлайди,томир деворини қаттиқлаштиради,тўқима ичи суви ва ўт қопи девори, ўт йўли,12бармок ичак ёндош яллигланиш касалликларидаги шиллиқни камайтиради.Бундан ташқари минерал сув таркибида нафтен,гумин,битум ва феномлар бўлиб,булар гепатоцитлардаги токсинлар биотрансформасия жараёнини стимуллайди.Куйидаги минерал сувлар кўлланилади:ессентук Н 4,17, екатерингоф,борж,смирнов,углич,москов,ижев,батамин ва бошкалар. Минерал сувларни меъданинг кислота ажратиш функциясига қараб овқатдан олдин ичилади:гипoацид холатда 15-20 мин ,нормацид холатда 30-45 мин,гиперацидда 60-90 мин олдин сув харорати 36-45С,микдори 100мл дан бошланади ва 200-250мл гача,кунига 3-4 марта(овқатланиш режимига боглиқ холда)кичик қултумда секин;курс курортда 21-24 кун ва амбулатор холатда 28-40 кун;такрорий курс 4-6 ойдан кейин.Амплипулстерапия. . Ўт қопи проекцияси сохасига таъсир кўрсатилганда холекинетик таъсир кўрсатиб ўт қопи силлик мушакларини ритмик қисқаришини чакиради.Амплипулстерапия 2-режим бўйича олиб борилади,ПП(11 РР) токи,модуллаш частотаси 10 Гц,чуқурлиги 50-75%,ток кучи-енгил вибрацияга кадар,10 мин дан хар куни,курсида 10 муолажа,такрорий курс 1 ойдан кейин. Спазмолитик метод. Юқори частотали магнитотерапия.Юқори частотали магнит майдони марказий ва периферик нерв системаси қўзгалувчанлигини камайтириш оркали соматик ва висцерал афферент толалар ўтказувчанлигини пасайтиради,силлик мушак толалари тонус ива уларнинг харакат активлигини камайтиради.Магнит майдони частотаси 13.56мГц илик (доза 1; ) ва иссик(доза 11) эффект,вақти 15 мин,хар куни ёки кун оралаб,курсда 10 муолажа. Седатив метод.Электруйқу терапия.Импулс токлари сарик дог ва ретикуляр формациянинг аминергик нейронлар импулс активлигини пасайтиради,дорсал ядронинг серотонинергик нейронларини активлайди.Сератониннинг бош мия пустлок ости марказига йигилиши шартли рефлектор харакатни ва эмоционал активликни пасайтиради.Электроуйку терапияни куз-ретромастоидал усулда олиб борилади,импулс частотаси 5-10Гц,импулс давомийлиги 0.2 мс,импулс токи кучи 8 мА дан ошмаслиги керак,муолажа вакти 20-40 мин,хар куни ёки кун оралаб,курсда 10-15 муолажа,такрорий курс 2 ойдан кейин.Дорили элекрофорез.Седатив(катодда 1-2% ли бром) ва транквилизаторлар(0.5%седуксен эритмаси,0.5%фенибут эритмаси) дори воситалари эндоназал қўлланилади.Препаратларнинг шиллик кават,алвеоляр-капилляр томир ва гематоэнцефалик барердан сўрилиши бош мияда тормозланиш жараёнини кучайтиради, мия устуни ретикуляр формасиясининг бош мия пустлогига активловчи таъсирини блоклайди. Гепатитли беморларни даволашнинг физик усуллари.Яллигланишга қарши метод:инфракизил лазеротерапия,жигар галванизацияси,паст интенсивли УВЧ-терапия,паст интенсивли ДМВ-терапия.Пластик метод:оксигенобаротерапия.Ўт ажратувчи метод:хлорид-сулфатли магний-натрийли сув билан даволаш.Иммуностимулятор метод:умбиликар соха СМВ-терапияси,тимуснинг юқори частотали магнитотерапияси,ЛОК,иммуностимуляторлар билан эндоназал электрофорез.Антигипоксик метод:оксигенотерапия. Пластик метод.Оксигенобаротерапия.Хаво қопчаси оркали парсиал босими юқори кислород нафас олинганда қон плазмасида унинг миқдори ошади,коннинг кислородга тўйинувчанлиги ва артериовеноз фарқ ўзгаради.Бу холатда тўқималарнинг фосфорилли оксидланиш системаси жуда паст ва тежамли режим функциясига ўтади.Тўқималар оксидланиши жигар метаболизмининг токсик махсулотларини микросомал ва фосфорилли оксидланиш системаси кучини оширади.Гипероксия натижасида ўпканинг прооксидант системаси активлашиб тўқималарнинг антиоксидант химоясини компенсатциялаштиради ва экзоген ва эндоген антигенга нисбатан иммун жавобни юзага келтиради,гепатоцитларда цитохром Р450-антитоксик системани стимуллайди,бундан ташқари жигарда интерферон миқдорини оширади.Даво барокамерада 1400Па босимда,30-60мин,кун оралаб олиб борилади,курс 10 муолажадан иборат. Иммунстимулловчи метод.Эндоназал иммуномодуляторлар электрофорези.Бурун шиллиқ қавати орқали томирга киритилганда иммуномодуляторлар Т-лимфоцит ва макрофаглар хосил бўлиши ва ривожланиши кучайтиради,буларнинг антигенни ушлаш ва парчалаши лейкопоезни стимуллайди.Иммуномодуляторлар таркибидаги пептидлар Т-лимфоцитлар билан алоқада бўлиб уларнинг фукционал активлигини оширади.Дорили электрофорез муолажаси 0.01% ли тимолин эритмаси билан эндоназал қўлланилади,ток кучи 1-2мА,10-15 мин дан,хар куни,курс 10 муолажа,такрорий курс 2-3 ойдан кейин. Антигипоксик метод.Оксигенотерапия.Хаво қопчаси орқали нафас олинганда қондаги оксигемоглабин микдори 13.3 дан 82.5кПа гача ошади.Гипероксия тўқима гипоксияси ва гипоксемиясини камайтиради,кондаги кислород парциал босимининг ошиши тонусни оширади ва давомли вазоконстрикция чақиради.Оксигенотерапияда 15 мин кислород ва 15 мин хаво ютиш оркали циклик олиб борилади;умумий муолажалар хар куни 60-120мин,5 мин лик танаффус билан,курсда 10 муолажа,такрорий даво 2-4 ойдан сўнг ўтказилади.Давомли оксигенотерапия.юқори босимдаги кислородни 10-18ч/сут(танаффуссиз 12 соат тунги ингалятция ва кундузи 3-5 соат кислород консентрацияси 30-35% дан ошмаган холатда,юбориш тезлиги 2л/мин).Суткалик кислород юбориш кўпроқ самарали 12 соатликка қараганда(тунги) ва асосий касалликнинг клиник стабил боскичидаги гипоксемияда кўрсатма хисобланади.Карши кўрсатмалар: ўткир гепатит,яккол ривожланган жигар циррози,портал гипертензия,асцит, қон кетиши,анемия,умумий қарши кўрсатмалар. Санатор-курорт даво. Турли этиологияли сурункали персистирлашган гепатитда беморнинг умумий ахволи қониқарли бўлганда,жигар функционал пробаларида сезиларсиз ўзгариш бўлганда,актив бўлмаган босқичида ва жигарнинг токсико-химик зараланишининг қолдиқ белгилари бўлганда,вирусли гепатит ўткизган беморларга балнео ва климатобалнеодаво курорти буюрилади.Карши кўрсатмалари:жигар циррози,сурункали агрессив гепатит,сариқликнинг хамма турлари ва ўтказилган вирусли гепатитдан сўнг актив жараён белгилари бўлганда,жигарнинг функционал синамалари бузилганда буларга:АЛТ ва АСТ,гипербилирубинемия(21 мкмол/л дан юкори),яққол гепатомегалия, ўт қопи ва ўт йўли яллигланишида.Жисмоиий машқлар овқат ҳазм қилиш органлари-нинг ҳаракат ва секретор функцияларига стимуляция таъсирини кўрсатади, ичак ва меъда фаолиятининг нерв регуляциясини яхшилайди, қорин мускулларини кучайтиради Гипацид ва гиперацид гастритлар. Гипoацид гастритда қўлланиладиган машқлар комплексига оёқ-қўл ва танани ҳамда қорин мускулларини кучайтирувчи машқлар, тиззани баланд кўтариб юриш, умуртқа поғонасининг ҳаракатчанлигини яхшиловчи машқлар киритилади.Бемор сузиш, эшкак эшиш, конькида учиш ва чанғида юриш, экскурсияларда қатнашиш каби машқлар билан шуғулланиши мумкин. Жисмоний машқларни минерал сув ичгандан кейин бошлаш керак, бу меъда ширасида кислота кўпайишига ёрдам беради.Гиперацид гастритда машқ комплекси умуммустаҳ-камловчи машқлардан ташкил топади. Юкламани эҳтиётроқ бўлиб кўпайтирилади, чунки беморлар тез чарчаб қолади. Беморларга терренкур, яқин туризм; очиқ ҳавода дам олиш тавсия зтилади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги. Меъда ва ўн икки бармоқ ичакнинг яра касаллиги би-лан оғриган беморларда даво физкультураси вазкфасп организмни умуман мустаҳкамлаш, марказий нерв сис-темаси фаолиятини ва трофика жараёнлари кечишини нормаллаштириш, асоратларга (ич қотиш, қорин бўш лиғи органларида қон димланиш ҳодисалари) қарши курашишдан иборат.Касалликнинг ўткир даврида даво физкультураси қўлланиш мумкин эмас, бемор аҳволи яхшиланганда бир қанча оддий нафас машқлари (бемор ўринда ётган ҳолда) бажарилади. Кам-камдан оёқ-қўллар майда бўғимларига мўлжалланган машқлар қўшилади. Кейин эса, бемор ўтирган ёки тик турган ҳолатда машқлар ба-жаради. Беморни машқларни бажариш билан бирга чуқур нафас олишга ўргатилади. Қорин мускулларига мўлжалланган машқларни тайинлаш мумкин эмас. Ич қотиш (қабзият). Одатдаги ич қотиш кўпроқ ор-ганизмнинг умумий тонуси сусайганда ва кўп ўтириш натижасида пайдо бўлади. Даволашда умумий ва овқат-ланиш режими ҳамда даво физкультурасидан фойдала-нилади ва хусусан даво физкультураси даволашда катта роль ўйнайди. Машқлар комплексига умумий чиниқтирувчи машқ-дар ва қорин мускулларига мўлжалланган машқлар ки-ради. Қорин прессини кучайтириш учун оёқлар ва тана билан машқлар бажарилади; уларни чалқанча ётиш, қо-ринда ётиш, ёнбошда ётиш, ўтириш, тик туриш ва бошқа дастлабки ҳолатларда қилинади. Ички перистальтикаси-ни яхшилаш учун сакраш, чанғида юриш, яъни ичакни силкитадиган машқлар фойда қилади. Қорин бўшлиғи органларининг птози (пастга силжиши). Қорин бўшлири органлари птозига қуйидагилар сабаб бўлади: организмнинг умумий заифлашуви, қорин девори мускулларининг бўшашиши, марказий нерв системаси тонуси пасайиши ва бошқалар. Птозда даво физкультураси катта аҳамиятга эга. Машқлар комплексига муммустаҳкамловчи машқлар ва қорин мускулларига мўлжалланган машқлар киради; бу комплексни бажаришда қорин бўшли-ғида босимнинг ортиқча даражада кўтарилишига йўл қўймаслик керак, яъни кучанмаслик ва нафасни тутиб қолмаслик керак. Ҳар турли бошланғичхолатларқўлланилади; лекин шу билан бирга машқларии чалқанча ётган ҳолатда ёки каравот-нинг оёқ томонини озгина кўтариб қўйилган ҳолатда бажариш ҳар ҳолда яхшироқдир; бундай ҳолатда силжиган органлар нормал вазиятини эгаллайди, қорин бўшлиғида босимнинг ортиши эса уларни ана шундай вазиятда тутиб қолади. Чаноқ туби мускулларини мустаҳкамлаш ва қадди-қоматни тўғрилаш машқлари ҳам қўлланилади Бавосил. Бавосилда ДЖТни қўлланганда ичакнинг ҳаракат функциясини ва қорин бўшлиғи ҳамда чаноқ органларида веноз қон айланишини яхшилаш назарда тутилади.Оёқларга мўлжалланган машкларни чалқанча ётиш, қоринда ётиш, тўрт оёқлаб (эмаклаб) туриш, тизза-тирсакларда туриш каби дастлабки ҳолатларда ба-жарилади, бунга диафрагма билан нафас олиш машқ-лари ҳам қўшилади. ДЖТ6-8 машқдак бошланади, 2-3 ҳафта дан кейин улар сонини аста-секин 14-16 га етказилади ва 10-12 мартагача такрорланади.



Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish