ТМИ текшириш мезонлари
№
|
Ўзлаш-тириш %
|
Баҳолаш
|
Талабанинг билим даражаси
|
1.
|
86 - 100
|
Аъло «5»
|
10 та манбадан ошиқ бўлган интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган юқори сифатли рефератлар. Мавзуси тўлиқ ва ҳар томонлама очиб кўрсатилган рефератлар, матни мантиқий кетма-кетликда ёзилган, рефератни тайёрлашда талаба эрудитлигини, билимларининг чуқурлилигини ва саводхон эканлигини намойиш этди. Реферат чиройли расмийлаштирилган. Мавзуни тўлиқ очиб берувчи 30 дан ортиқ анимацияли, замонавий маълумотлардан фойдаланган, аниқ ва чиройли слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар юқори савияда тайёрланган, материаллар мантиқан тўғри ёзилган, сифатли, аниқ ва чиройли расмийлаштирилган, барча маълумотларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиб беради.
|
2.
|
71 - 85
|
Яхши
«4»
|
3-5 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб ёзилган рефератлар. Реферат чиройли расмийлаштирилган, хатосиз, мантиқан тўғри ёзилган, мавзу тўлиқ очиб берилган. Мавзуни очиб берувчи 15-20 та бир турдаги анимацияли, замонавий маълумотлардан фойдаланган, бир кўринишда расмийлаштирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар юқори савияда тайёрланган, барча маълумотларни тўлиқ ҳажмда кўрсатиб беради, бироқ зерикарли расмийлаштирилган.
|
3.
|
55 - 70
|
Қониқарли «3»
|
2-3 та манбали интернет ва охирги йиллар адабиётлари маълумотларидан фойдаланиб қониқарли ёзилган рефератлар. Реферат чиройли расмийлаштирилган, бироқ хатолари бор, кетма-кетликка риоя қилинмаган ҳолда, мавзу ярим чала очиб берилган. Мавзунинг ярим мазмунини очган 10-15 та бир хил турдаги анимацияли, монтон расмийлаштирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар маълумотларнинг яримиини ўз ичида мужассамлаб, сифатсиз расмийлаштирилган.
|
4.
|
0 - 54
|
Қониқар-сиз «2»
|
Реферат ёмон расмийлаштирилган, хатолари бор, кетма-кетликка риоя қилинмаган ҳолда, мавзунинг мазмунини яримидан кам қисмини очиб берган. 1-2 та интернет ва адабиётлар маълумотларидан фойдаланилган. Мавзунинг яримидан кам қисмини очган 10 дан кам бир хил турдаги анимацияли, монтон расмийлаштирилган слайдлар мажмуаси тайёрланган. Стендлар, баннерлар ёки ламинация қилинган материаллар кам маълумотларни ўз ичида мужассамлаб, сифатсиз расмийлаштирилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |