Ўзбекистон республикаси олий



Download 1,13 Mb.
bet71/185
Sana21.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#23155
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   185
Bog'liq
Реабилитология (1)

1. Мотивация

Асаб системаси касалликларида (юз нерви неврити, инсульт, остеохондрозда) ревматологик (артритлар ва остеартрозда) реабилитацияси босқичларида физиотерапия ва жисмоний омилларни қўллаш алоҳида аҳамиятга эгадир. Талаба томонидан ўзлаштирилган билим ва амалий кўникмалар эса, уни келажакда ўз мутахассислик амалиётида ишонч билан қўллаш имкониятини беради.



2. Ташқи ва ички фанлараро боғлиқлик

Анъанавий ва ноанъанавий усуллар бўйича талабалар билимини кенгайтириш максадида УАШ ички касалликлар, УАШ –хирургия, УАШ-гинекология, травматология, неврология, педиатрия, клиник фармакология ва бошка билимларига асосланган.



3. Машғулотнинг таркибий қисми



3. 1.Назарий қисм
Артроз - бўғим тўқималарида дегенератив ўзгаришлар билан кечадиган касаллик бўлиб, биринчи навбатда бўғим тоғайлари шикастланади. Нормада бўғимларни хосил қилувчи суяк охирлари юзасидаги силлик тоғай тўқимаси тўлиқ ишқаланувчанликни таъминлайди. Харакатланганда тоғай асосий тўқимасидаги юза кават физиологик қайта тикланиш хусусиятига эга. Кайта тикланиш хусусияти сусайса, тоғай юзаларида юзага келган ғадир будирлик ва ёриқлар бўғимларнинг эркин харакатини қийинлаштиради. Статик динамик зўриқиш натижасида бўғим юзаси чеккаларида тоғай тўкимасининг суякланиши юзага келади, оқибатда бўғимларда харакат хажми чегараланади. Бўғим тўқималарида реактив яллиғланишли ўзгаришлар ривожланади. Бу эса ўз навбатида оғриқ сезгиларини келтириб чиқаради. Бу ўзгаришларнинг жадаллашуви оқибатида бўғим охирларида суякланиш юзага келиб, бўғим юзаларини шаклий бузилишларига олиб келади. Касаллик окибатида бўғимларда анкилозлар, ярим чиқишлар ва чиқишлар юзага келади. Бўғим дегенератив касалликлари сабаблари охиригача ўрганилмаган. Бирламчи деформацияловчи артроз ривожланишида моддалар алмашинуви бузилиши катта рол ўйнайди. Бундан ташқари, касалликка сурункали интоксикатсия ва инфексия сабаб бўлиши мумкин, шунингдек хаддан ташқари зўриқиш бўғим тўқималарининг қон билан таъминланиши бузилишига олиб келади. Иккиламчи деформацияловчи артрозлар кўпинча бўғимлар травмаси оқибатида ривожланади. Бўғим тоғайларидаги ёриқ ва нотекис кўринишдаги дефектлар узок вақт сақланади, хамда патологик ўчоқ бўлиб хисобланади ва дегенератив дистрофик жараён ривожланиши учун шароит яратади. Бу асосан давом этувчи зўриқишлар натижасида келиб чиқади. Иккиламчи деформасияловчи артрозларга спортив артрозларни киритиш мумкин. Бу систематик зўриқиш ёки кўп марталик макро ва микро травмалар натижасида келиб чиқади. (бир нечта спорт турларига характерли). Масалан тизза бўғими деформасияловчи артрози футболчилар ва енгил атлетикачиларда, тирсак бўғими деформасияловчи артрози теннисчиларда, билак - панжа бўғими деформасияловчи артрози гимнастикачилар ва штангистларда кўп учрайди. Бундан ташқари иккиламчи деформасияловчи артрозлар ўтказилган артритлар, бўғим ривожланиш аномалияларида ва бошка холларда келиб чиқиши мумкин. Иккиламчи остеоартрозлар яккол бўғим деформасиялари оқибатида бўғим функсияларининг кисман бузулишлари билан характерланади. Бу хар хил касалликлар натижасида келиб чиқади. Мисол учун семизликда кўпинча тизза бўғимлари шикастланиши хос. Подагра касаллигида панжа ва бармоқ бўғимлар деформасияси ва функсияси бузилиши кузатилади.Аёлларда климакс даврида тизза ва чаноқ сон бўғими шикастланиши кузатилади ва хоказо. Касалликни клиник кечишини икки даврга бўлиш мумкин: ўткир ва ўткир ости. Ўткир даври бошларида эрталабки кучли оғриқлар, кейинчалик зўрикиш вактида ва окибатда доимий оғриклар бўлиши характерли. Зарарланган бўғим харакатининг яққол чегараланганлигини кузатиш мумкин. Ўткир ости даври учун оғриқларни камайиши, харакат амплитудаси ошиши ва харакат кўникмалари тикланиши характерли. Касалликни бошланғич даврида даволаш консерватив усулда олиб борилади: медикаментоз терапия, массаж, балнеотерапия, шифобахш гимнастика, хамда махсус аппаратлар ёрдамида шикастланган бўғимлар зўрикишини енгиллаштиришга эришилади. Касаллик давосида консерватив даво самара бермаса, жаррохлик амалиётини қўллаш билан тугаллланади.Деформацияловчи артрозларда консерватив даво сифатида шифобахш жисмоний тарбия мухим ахамиятга эга. Бунда машғулот беморнинг рухий эмоционал холатига ижобий таъсир этади, жисмоний машқлар юрак кон томир ва нафас тизими фаолиятини фаоллаштиради, моддалар алмашинувини нормаллаштиради. Мисол: семизлик фонида кечувчи артрозларда қарилик артрозларида қонда холестирин миқдорини камайтиради. Жисмоний машқлар мушак бўғим аппарати атрофиясини камайтиради. Шунингдек бўғимларда турли структур ўзгаришларга ижобий таъсир килади.
Артрит касаллигида қўлланиладиган шифобахш жисмоний тарбиянинг вазифалари:
1. Марказий нерв тизими тонусини нормаллаш.
2. Физиологик тизим функсиясини яхшилаш.
3. Моддалар алмашинуви фаоллаштириш
4. Шикастланган бўғимларда лимфа - кон айланишини яхшилаш.
5. Бўғимларнинг бойлам аппаратлари ва мушакларини атрофияга учрашишини олидини олиш.
6. Бўғимларда кийин харакатчанликни ривожланишига тўсқинлик килиш.
7. Пайдо бўлган нотўлиқ вақтинчалик компенсатор бузилишларни яхшилайди.
8. Бўғимларни маиший ва мехнат кўникмаларига мосланувчанлигини тиклайди.
Бўғим касалликларида қўлланиладиган шифобахш жисмоний машқлар: Артритларда шифобахш жисмоний тарбия касалликнинг ярим ўткир ва сурункали даврларда қўлланилади. Касалликнинг ўткир даври ,одатда яллиғланиш протссесига хос белгилар (тана хароратини кўтарилиши, лейкоситоз, ЭCТнинг юкори бўлиши)ва оғрик синдроми билан бирга ўтади,шунинг учун бу даврда шифобахш жисмоний тарбияни кўллаб бўлмайди. Артритларда шифобахш жисмоний тарбия комплексини тузишда шикастланган бўғимлар харакатига бўлик бўлган махсус машкларни соғ бўғимлар харакати ва нафас олиш машклари билан алмаштириб туриш керак. Бўғим касалликлари билан касалланган пациентларни парваришлашда шифокорлар асоратларни олдини олишга катта эътибор беришлари лозим. Бунда касалликни эрта аниқлаш, даволашда врачга кўмаклашиш, кўрсатмаларни тўғри бажаришлари талаб этилади. Бўғимлар касаллигида шифокорлар пациентларни кузатувда олиб бориб, уларга симптоматик ёрдам кўрсатадилар. Диагностик ва даволаш тадбирлари олиб борилишини назорат қиладилар, хамда ушбу беморларни мехнат қобилиятини тиклашга ўз ёрдамларини кўрсатадилар. Даволовчи физик омилларнинг таъсири улар энергиясининг биологик реакцияга айланиши билан боғлиқ. Физик энергиянинг турига кўра физиотерапияни қуйидаги гуруҳлари фарқланади:
­­­­-электродаволаш;
-ёруғлик билан даволаш;
-иссиқлик билан даволаш;
-бальнеологик даволаш;
-механик даволаш..
Ревматизм. Ревматизмда физик омиллар организм умумий резистентлигини ошириш, аутоиммуноагрессия ва сенсибилизациялар билан курашиш, яллиғланишга қарши, оғриқсизлантириш, қон айланишини яхшилаш, сурункали инфекция ўчоқларини тозалаш мақсадларида қўлланилади. Ревматизмнинг фаол фазасида, айниқса фаоллиги 1-даражадан юқори бўлса, физик омиллар антиревматик ва диетотерапиялар билан биргаликда қўлланилади. Бу эса, медикаментоз даволаш муддати ва фаоллигини сезиларли даражада камайтиришга, шунингдек дозаланган физик юкламани оширишга имкон беради. Бу нарса даволаш самарадорлигини оширади. Физик омилларни касаллик объектив ва субъектив симптомлари зўрайишдан тўхтаганда, беморнинг умумий ҳолати яхшиланганда ва иситмаси камайганда қўллай бошланади. Ревматизм хуружи даврида гипосенсибилизацияловчи, оғриқсизлантирувчи, алмашинув-трофик таъсир қилиш мақсадида ультрабинафша нурланишлар тайинланади. Ультрабинафша нурларни бўғимлар соҳасида(2, 3, 5 биодозалар), бўғим атрофи юзаларида(3, 6 биодозалар), ўчоқдан ташқари ҳолда(2, 4 биодозалар) ёки умумий методика асосида қўлланилади (эҳтиёткорлик билан секинлаштирилган схема асосида). Умумий ультрабинафша нурланишларни ревматизмнинг нофаол фазасида ҳам, касалликнинг ўткир белгилари сўнгандан сўнг ҳам қўллаш мумкин.
Эритемали ултрабинафша нурланишларни қўллашга қарши кўрсатмалар:
-юқори ҳарорат;
-яққол токсикоз;
-геморрагик синдром;
-комбинирланган юрак нуқсонлари;
-кардиалгия.
Буйрак усти бези функциясини стимуллаш учун шу без соҳасида индуктотермия қўлланилади(160-180 мА, 20 мин.гача, 10-12 муолажа). Буйрак усти безлари проекцияси соҳасига ДМВ-терапияни ҳам қўллаш мумкин(30-40 вт, 8-12 мин., 12-15 муолажа). Даволаш қийин бўлган артральгияларда зарарланган бўғимлар соҳасига индуктотермия ёки микротўлқинлар билан таъсир қилинади.Вегетотомир дистонияси, шунингдек гипертоник ва кардиальгик синдромлари ҳамда невротик реакциялари ва уйқунинг бузилишлари бўлган беморларни даволашда электроуйқу қўлланилади. Диэнцефал патологияда импульс оқими частотаси 3-5 Гц дан ошмаслиги, таъсир қилиш муддати 15-20 мин.дан ошмаслиги, муолажалар сони 8-12 та бўлиши керак. Вегетотомир дистонияси ва гипотензив синдроми бўлганда импульслар оқими частотасини даволаш курси давомида 10 дан 40 Гц гача оширилади. Муолажа давомийлигини эса 20 мин.дан 45 мин.гача оширилади. Ревматизм билан оғриган беморларни комплекс даволашда, айниқса жараён фаоллиги камайганда даволовчи электрофорез муҳим аҳамиятга эга. Беморларда яллиғланишга қарши ва гипосенсибилизацияловчи таъсир қилиш мақсадида фаол фазада кальций электрофорез ёки салицилатлар электрофорези умумий методика асосида ёхуд бўғимлар соҳасига кўндаланг равишда қўлланилиши мумкин. Невротик реакциялар ва хореяда бромэлектрофорезни кўз косаси-энса ёки умумий методика асосида тайинланади. Яққол полиартиралагик синдромда ёки бўғимлардаги узоқ муддатли оғриқларда фаол ва нофаол фазада индуктотермия ва микротўлқинли терапия билан бир қаторда қуйидагиларни ҳам қўллаш мумкин:
А) бўғим соҳасини соллюкс лампаси ёки инфрақизил нурланиш лампаси билан нурлантириш (15-20 мин.дан кунига 1-2 маҳал).
В) эп УВЧ олиготермик дозаларда бўғим соҳасига қўллаш (айниқса, экссудатив яллиғланиш устунлик қилса).
С) зарарланган бўғимларда парафинли аппликацияларни қўллаш (15-20 мин. 50-600С, 12-15 муолажа).
Ревматик жараён фаоллигини сўна бошлаш фазасида аэроионотерапияни ўтказиш мақсадга мувофиқ. Агар ревматик беморлар организмида митрал нуқсонлари бўлса, айниқса, чап атриовентрикуляр тешикнинг яққол стенозида ҳамда 1-, 2- даражали қон айланиши етишмовчилигида аэрозоль ёки электроаэрозоль терапия (масалан: эуфиллин билан бирга) тайинланади. Ревматик жараённинг фаол фазасида қон айланишини яхшилаш, гиподинамия оқибатларини бартараф этиш мақсадида, оёқ-қўлларни массаж қилиш (яллиғланиш ўткирлиги сўнгандан сўнгбўғимлар массажи ҳам қўшилади) ва сегментар массаж қилиш тавсия қилинади. Комплекс даво чоралари қаторига ЛФК ҳам қўшилиши шарт. Ревматизм билан оғриган беморларни физиотерапиясида, айниқса болаларда сурункали инфекция ўчоқларини тозалаш мақсадида физик омилларни қўллаш физиотерапиянинг муҳим элементи ҳисобланади. Умумий қабул қилинган методикалар ва схемалар асосида инфекция ўчоқларига УБ нурларнинг, УВЧнинг, микротўлқинлар ёки электрофорезнинг, антибиотикларнинг таъсирларидан фойдаланилади. Айтиб ўтилган муолажаларни антибиотиклар ва сульфаниламид препаратлари ингаляциялари билан бирга қўллаш яхши натижа беради. Комплекс терапияга кўпинча СО2ни, Н2Sли, радонли, кислородли ва NaClли ванналар қўшилади. Е. И. Сорокина ва бошқаларнинг текширувларига асосан ревматик нуқсонлари бўлган беморларда кўпроқ СО2ли ва Н2Sли ванналар яхши натижа беради. Митрал клапаннинг яққол стенозида СО2ли ванналар самаралироқ бўлса, митрал-аортал нуқсонларда эса радонли ванналар самаралироқ бўлади. Экстрасистолия ва ҳилпилловчи аритмия ванналарни қўллашга қарши кўрсатма бўлмайди. Чап атриовентрикуляр тешиги стенози бўлган беморларда бальнеотерапияни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлади. Иложи бўлса, кичик қон айланиш доираси ва ўнг юрак функционал ҳолатини назорат қилиб турган ҳолда амалга ошириш керак. Юрак нуқсони фонида ривожланган суст кечувчи ва латент ревмокардитда радонли ванналар самаралироқдир. Айниқса, буйрак усти бези соҳасига бирламчи индуктотермия ёки ДМВ-терапия курсидан кейин қўллаш яхши натижа беради. Ремиссия фазасида яна зарарланган бўғимлар соҳасида аппликациялар кўринишида балчиқ билан ҳам даволаш мумкин. Хуружлараро даврда ревматизм физиопрофилактикаси организмнинг ноқулай табиат шароитларига қарши мустаҳкамлаш ва чиниқтиришга шунингдек, организмга кираётган инфекциялар билан курашишга қаратилган бўлади. Сурункали инфекция ўчоқларини йўқотиш мақсадида тегишли соҳаларга УФОнурлар (1 биодозадан бошлаб), УВЧ (олиготермик дозировка, 10-15 мин), антибиотиклар электроаэрозоллари қўлланилади. Умумий қувватлантирувчи ва десенсибилизацияловчи омил сифатида УБ нурланишларни асосий схемага кўра қўлланилади. Чиниқтириш учун нам латта билан артиш, устидан сув қуйиш, салқин душлар, бассейнда чўмилиш яхши натижа беради. Ёз даврида турғун ва очиқ ҳавода ҳаво ва қуёш ванналари (ҳаво ҳарорати 200С дан паст бўлмаслиги керак, нисбий намлик 55-65%) фойдалидир.
Ревматоид артрит Даволовчи физик омиллар ревматоид артрит билан оғриган беморларни даволашнинг муҳим таркибий қисми бўлиб ҳисобланади. Медикаментоз даволаш физиотерапия билан биргаликда олиб борилади. Касалликнинг сурункали ва ўткир ости даврида физик омиллар билан даволашнинг асосий компонентларидан бири ­­--- физиотерапиядир. Ревматоид артритда физик омиллар инфекция ўчоғини йўқотувчи, организм резистентлигини оширувчи, умумий қувватлантирувчи, оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши, иммунодепрессив, сўрилтирувчи ва контрактура ҳамда анкилозларни олдини олувчи бўлиб хизмат қилади. Дори воситалари билан бир қаторда касалликнинг фаол даврида УБнурлари кенг қўлланилади. УБнурланиши жараённи ўрганиш ёки оғир кечишида ва бўғимларда экссудат йиғилиши, қаттиқ оғриқларда ҳам қўлланилади. Нурланиш бўғимлар териси устида ўтказилади. (1 кунда 2 та бўғимни нурлантириш мумкин). Трофиканинг бузилишларида маҳаллий нурлантириш рефлексоген зоналарни нурлантириш билан алмаштирилиб олиб борилади. Физик омиллар билан гипофиз ва буйрак усти безларини стимуляция қилиш патогенетик асосланган. Шу мақсадда буйрак усти безлари соҳасига индуктотермия ёки дециметрли тўлқинлар билан таъсир қилинади. (160-180мА. Ю--- 15 мин); (30-40 Вт, 7-12 мин). Бу даволаш методларини фақат жараённи кучсиз ёки ўрта кечадиган вақтларидагина эмас, фаол кечадиган пайтларида ҳам қўлласа бўлади. Касалликнинг экссудатив формаларини даволашда яхши натижаларга эришиш мумкин. Касалликнинг кучсиз кечишида балчиқли аппликацияни L-10-L-4 соҳаларига белбоғ кўринишида қўйилади. Юракнинг ишемик ўзгаришларида буйрак усти бези соҳасида ДУФ нурлар билан ёки синусоидал модулланган токлар билан электродларни кўндаланг жойлаштирилган ҳолатда таъсир қилиш мумкин. Гипофиз ва буйрак усти бези пўстлоғини стимуляция қилиш учун электроуйқу методикасида кичик частотали импульсли токлардан фойдаланилади. Нерв жараёнлари ва невротик реакцияларнинг яққол кучсизланган беморларда токнинг частотаси 10-20Гц бўлиши керак.Даво комплексига асосан дори воситаларининг электрофорези киритилади: CaCl2 (2-5%ли, аноддан), NaJ (2-5%ли, катоддан), новокаин (0.25-0.5%, аноддан), натрий салицилат (2-5%, катоддан), лидаза (0.1 гр, 30 мл эритувчига аноддан), гидрокортизон (сувда эрувчи, катоддан), ихтиол (10-30%, катоддан). Асалари заҳари препаратлари ва иммунодепрессантлар электрофорези ҳам фойдали. Йирик бўғимлар зарарланганда электрофорезни кўндаланг усулда қилинади. Қўл ва оёқ кафти бўғимлари зарарланганда эса, камерали гальваник ванналар усулини қўллаган маъқул. Мустақил ҳолда ёки дори воситалари билан комплекс равишда бўғимлар соҳасига диадинамик токлар билан қўлланилиши мумкин (2 тактли узлуксиз ток ­--- 3 мин., кейин қисқа давр билан модулирланган ток, 3-5 мин.). эЭссудатив белгилар пролифератив белгилардан устунлик қилса бўғимларда УВЧ ( 10мин.дан сустроқ илиқ дозировка), индуктотермия (160-200 мА, 10-15мин) ёки микротўлқинлар (40-70 Вт, 8-12 мин) таъсиридан фойдаланилади.Пролифератив ва фиброз-склеротик ўзгаришлари бўлган беморларга яллиғланиш жараёни минимал ва ўртача фаолликда бўлганда зарарланган бўғимлар соҳасига ультратовуш тавсия қилинади. (0.4-0.6 Вт,/см3, 5-6 мин, бўғимга). Параллел равишда импульсли ультратовуш билан умуртқа поғонасининг тегишли бўлимларига ҳам таъсир қилиш мақсадга мувофиқ. Пролифератив ўзгаришлар устунлик қилса, шунингдек парафинли ёки озекеритли аппликацияларни бўғим соҳасига қўллаш ҳам тавсия қилинади (50-520С, 20-30 мин., 10-12 муолажа). Бундай категориядаги беморларда бўғимларни иссиқ жун мато билан ўраб қўйиш даволашнинг самарали бўлишига ёрдам беради.Пролифератив ўзгаришлар устунлик қилиб, контрактура ва анкилоз бўлса, яллиғланиш жараёни минимал фаолликда бўлса ёки нофаол фазасида бўлса, маҳаллий ҳолда балчиқ билан даволаш мумкин (38-400С, 15-20 мин). Қайта хуружни олдини олиш мақсадида балчиқ билан даволашни терромицин-электрофорез билан комбинацияланади. Яққол трофик ўзгаришларда балчиқ билан даволаш рефлектор-сегментар усулда амалга оширилади. Яллиғланиш жараёни минимал фаолликда ва ремиссия фазасида бўлса, беморларга алмашинув жараёнларини фаоллаштириш учун, қон айланишини кучайтириш учун, бўғимлар функциясини яхшилаш мақсадида ва нерв системаси фаолиятини нормаллаштириш мақсадида умумий ванналар, 1-навбатда водород сульфидли ва радонли ванналар тавсия қилинади. Н2Sли ванналар 36-370С да ўтказилади(8-15 мин., 10-14 ванналар). 50 мг/л Н2S сақловчи ванналарни касалларнинг экссудатив-пролифератив шакли билан оғриган беморларда қўллаш мақсадга мувофиқ. Концентрацияси юқорироқ бўлган ванналарни (100-150мг/л) пролифератив шакли бўлган беморларда узоқ давом этган хуруж ёки тўлиқ бўлмаган ремиссия фазасида қўллаш тавсия қилинади. Радонли ванналар 40-80 нКи/л, 10-15 мин) яққол оғриқ синдроми бўлган беморларда бўғимларида кескин ўзгаришлари бўлмаганда ва нерв системаси юқори лабилликда бўлганда қўлланилади. Ревматоид артрит билан оғриган беморларда NaClли, йод, бромли ёки азотли ванналар (35-360С, 8-10-15 мин, 10-15 муолажа) ҳам қўлланилиши мумкин. Нофаол фазада ва ревматоид артритнинг минимал фаоллигида бензинда чўмилиш ҳам мумкин. Даво чоралари комплексига албатта ЛФК ва массаж киритилиши керак. Улар фақатгина касаллик юқори фаолликда бўлсагина қўлланилмайди. Худди ревматизмдагидек физик омиллар (УВЧ, УФО, микротўлқинлар) сурункали инфекция ўчоғини йўқотишда қўлланилади.
Бехтерев касаллиги Анкилозланувчи спондилоартрит (Бехтеров касаллиги) бўлган беморлар физиотерапияси узоқ муддатли (давомли), индивидуал бирламчи керак ва касалликнинг фаоллик даражаси, стадиясини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади.Жараён юқори фаолликда бўлганда умуртқа поғонаси УБ нурланиши қўлланилади. (3-биодозалар, соҳага 4-5 нурланиш). Периферик бўғимлар зарарланганда уларни ҳам нурлантириш мумкин. Оғриқ синдромини камайтириш учун новокаин ёки Парфёнов аралашмаси электрофорезини умуртқа поғонаси соҳасида қўлланилади (бўйламасига 15-20 мин, 11-12 муолажа).Касалликнинг паси ва ўрта фаоллигида юқори частотали электротерапия усулларидан индуктотермияни, УВЧ терапияни, микротўлқинларни қўллаш мумкин. Индуктотермия қуйидаги усулда бажарилади: индуктор-сим умуртқа поғонаси бўйлаб бўйламасига сиртмоқ сифатида жойлаштирилади(суст илиқ дозировка, 20 мин., ҳар куни ёки кунора, 10-12 муолажа). Шунингдек, микротўлқинли терапия (дециметр ёки сантиметр тўлқинли) ҳам самарали (суст илиқ дозировка, 10-15 мин., 8-10 муолажа).Кенг кўламда ва юқори самарадорликда умуртқа поғонасининг паравертебрал зоналарида ультратовуш қўлланилади. (0.2-0.6 Вт/см2, 5-10мин, кун ора 10-12 муолажа). Экссудатив ўзгаришларда гидрокортизон фенофорези қўлланилади.Оғриқларни қолдириш учун альгик зоналарда динамик токлар (2 тактли узлуксиз ­---1мин; модулланган қисқа ёки узун, даврли 2-4 мин.дан, 6-8 муолажа) ёки маҳаллий дарсонвализация қўлланилади.(4 мин.дан 12 та муолажа). Жараённинг урта ва паст фаоллигида балчикли аппликациялар килиниши мумкин. (40-42 0С, 15-20 мин, 16-18 муолажа). Жараёни урта фаолликда булган беморларда балчик билан даволашни дорилар терапияси ва аёвчи методика асосида утказиш яхширок (38 39 0С, 10 15 мин, кун ора 10 12 муолажа). Шунингдек, парафин ёки озекерит аппликацияларини ҳам умуртқа поғонаси соҳасига қўйилади. (48 500С, 20 30 мин.).Касаллик суст прогрессивланганда (зўрайиб бораётганда), продуктив ўзгаришлар устунлик қилганда, мушаклар спазми ва контрактуралар ривожланганда Бехтерев касаллигини комплекс даволашда бальнеологик муолажалар кенг қўлланилиши лозим. Касалликнинг ўрта ва айниқса паст фаоллигида бўлган беморларда водород сульфидли (50 100 150 мг/л, 8 10 мин, 10 12 муолажа) ёки радонли (40 80 нКи/л, 8 12 мин, 10 15 муолажа) ванналарни қўллаш мақсадга мувофиқ. Йодбромли, СО2 ли, азотли, скипидарли, малфейли ванналар ҳам самарали. Улар кўпинча ёндош касалликларда қўлланилади. Умумий қувватлантирувчи таъсир қилиш мақсадида барча турдаги иқлим терапия турлари, айниқса талассотерапия тавсия қилинади. Бехтерев касаллигида ЛФК катта аҳамиятга эга. Махсус нафас машқлари, умуртқа поғонаси турли бўлимлари машқлари, механотерапевтик аппаратлардаги машқлар ва сувдаги машқлар кенг қўлланилади. Бемор даволовчи гимнастика билан систематик даволашда, яхшиси кунига 2 маҳал, эрталаб ва тушликдан сўнг, 30 40 мин.дан шуғулланиши лозим. Орқа, кўкрак, бўйин, оёқ қўллар мушаклари массажи ҳам мақсадга мувофиқ.УФО, УВЧ, микротўлқинларни шунингдек инфекция ўчоқларини йўқотиш учун ҳам қўллаш керак, бу эса муҳим профилактик аҳамиятга эга.
Деформацияловчи остеоартроз Даволаш комплекс, дифференциация принципига асосланган бўлиши керак. Дори дармонлар ҳамда ортопедо хирургик чора тадбирларни физиотерапевтик омиллар билан бирга қўллаш керак бўлади. Даволашнинг физик усуллари нерв трофик фаолиятни оириш учун, зарарланган соҳада қон айланишини яхшилаш учун, ҳаракат фаоллиги сақлаш ва яхшилаш учун, мушаклар атрофияси билан курашиш учун қўлланилади. Физиотерапия деформацияловчи остеоартрознинг барча ривожланиш даврларида қилиниши мумкин, лекин қанчалик эрта қўллана бошласа шунчалик натижа ҳам самарали бўлади.Касалликнинг эрта даврларида, айниқса қарияларда кальций хлорид, натрий йодид, олтингугурт препаратлари, новокаин, салицилатлар электрофорези самарали. 1 2 та бўғимлар зарарланганда уни бўғимлар соҳасига қўлланилади. Кўпинча бўғимлар зарарланган бўлса, умумий таъсир қилиш методикаси асосида олиб борилади. Патогенетик жиҳатдан ихтиолнинг синусоидал модулланган токлар ёрдамида электрофорези энг асосли ҳисобланади. Улар трофик жараёнларни стимуллайди, бўғимлар тўқималаридаги қон айланишини яхшилайди ва димланиш белгиларини камайтиради.Яққол оғриқларда дори дармонлар билан комплекс равишда бўғимларни УБ нурлар билан нурлантириш (3 8 биодозалар бўғимга қараб ҳар бир бўғимни 3 4 марта нурлантирилади, қайта нурлантиришда дозани 1 3 биодозада оширилади) қўлланилади. Диадинамик, интерференцион ёки синусоидал модулланган токлар билан таъсир қилинади (6 10 мин, 12 15муолажа). Бўғимлардаги дистрофик ўзгаришлар билан курашиш мақсадида УТ терапиясини тайинлаш маъқул бўлади. Ультратовушни зарарланган бўғим соҳасида, шунингдек тегишли сегментлар соҳасида паравертебрал лабил методика асосида қўлланилади. Бўғим соҳасига таъсир қилишда интенсивлик 0.2 0.6 Вт/см2, 4 6 мин, паравертебрал бўлса, 0.2 0.4 Вт/см2, 2 3 мин. Даво курси 10 12 муолажалар. Иккиламчи синовит белгилари бўлганда гидрокортизон фенофорези самаралироқ ҳисобланади.Деформацияловчи остеоартрозда иккиламчи яллиғланиш жараёни билан кечаётганда юқори частотали электротерапия қилинади : индуктотермия (енгил илиқлик сезилгунга қадар, 20 25 мин, 12 15 муолажа), микротўлқинлар (30 50Вт, 6 15 мин, 10 12 муолажалар), доимий ёки импульсли э.п., УВЧ (суст илиқ дозировка, 7 12 мин, 8 12 муолажа). Юқори частотали омиллардан микротўлқинли терапия энг яхши натижалар беради. Ўтказиб юборилганда деформацияловчи остеоартрозда (2 3 даража) юқори частотали омилларни ЛФК, массаж ва бўғим ичи гидрокортизон инъекциялари билан комплекс равишда қўлланилади. Бўғимлардаги қон айланишини ва алмашинувини яхшиловчи иссиқлик муолажаларидан бўғим соҳасида парафин ёки озекерит аппликацияларини қўллаш тавсия қилинади. Жараённинг кечки босқичида балчиқ аппликациялари (38 400 С, 15 20 мин, 12 14 муолажалар). Балчиқ билан даволашни бўғимларни иссиқ жун мато билан ўраш ва тегишли мушаклар массажи билан комбинациялаш мақсадга мувофиқ. Деформацияловчи остеоартрозда қўшимча усул сифатида минерал ва бошқа ванналар (ош тузили, водород сульфидли, радонли, йод бромли, кислородли...) ни қўллаш керак бўлади. 1 даражада юқорида санаб ўтилган барча ванналар терапевтик самарага эга бўлади. Аммо улар таъсири спецификасини ҳисобга олиш керак бўлади. 2 ва 3 даражада ванналарни тайинлаш ёндош касалликларга боғлиқ бўлади. Қалқонсимон без гипофункцияси, ёғ алмашинуви бузилиши, овариал менструал функциянинг пасайиши, тери касалликларида, оёқ қўлларнинг томирлар облитерацияловчи атеросклрози билан бирга келганда водород сульфидли ванналар (ҳаммомлар) самаралироқ бўлади.(36 370 С, 50 130 мг/л, 10 15 мин, 10 12 ванналар). Юрак қон томир ва нерв системаси касалликлари билан бирга келганда радонли ванналар қилинади (36 370 С, 4 72.8 нКи/л, 10 12 мин, 15 тагача муолажалар). Алмашинув жараёнлари бузилган ва эндокрин дисфункцияси бўлган қарияларда йод бромли ванналарни қўллаш мақсадга мувофиқ (35 360 С, 10 15 мин, 12 14 муолажалар). Деформацияловчи остеоартрозда оқ эмулциядан иборат скипидар ванналарни қўллаш ижобий таъсир этади. (37 0 С, 10 15 мин, кун ора 14 муолажалар).Даво комплексига зарарланган қўл ёки оёқ соҳаси ва ёндош сегментар зонанинг массажини (оғриқсизлантирувчи малҳамлар билан), аёвчи машқ қилдирувчи ёки аёвчи енгиллаштирувчи методика асосида даволовчи гимнастикани қўшиш керак бўлади. Кечроқ босқичларда эса, механотерапияни ҳам қўшиш керак. Массаж ва бассейндаги гимнастикани биргаликда қўллаш ижобий таъсир қилади.
Подагра артрити Бу касалликда физик омиллар модда алмашинувини нормаллаштириш, қон айланишини яхшилаш, оғриқсизлантириш, яллиғланишга қарши таъсир қилиш мақсадида қўлланилади. Ўткир хуруж даврида бўғимлар соҳасига э.п. УВЧ (8 12 мин, ҳар куни, 12 15 муолажалар) олиготермик дозировка тайинланиши мумкин, шунингдек, УБ нурланишлар эритемали дозировкада (4 5 биодозалар, 4 5 марта қайта нурлантиришлар) ёки новокаин электрофорез (20 30 мин, 12 15 муолажалар). Шунингдек, бўғимлар соҳасига иссиқ компресслар қилиш ва соллюкс лампалар билан нурлантириш ҳам фойдали (15 20 мин, ҳар куни). Кескин бўлмаган хуружда ёки ўткир хуруж сусайиб борган сайин микротўлқинлар ёки индуктотермия билан бўғим соҳасига таъсир қилиш мумкин.(15 20 мин, 10 12 муолажалар) бу олиготермик дозировкада. Бу даврда Вермель методикаси асосида ёки бўғим соҳасига кўндаланг равишда литий электрофорез ҳам тайинланади. (20 30 мин, ҳар куни, 12 16 муолажалар). Сурункали босқичда иссиқлик терапияси ва бальнеотерапия асосий аҳамиятга эга. Беморларга , балчиқли (40 42 0С, 20 30 мин,кун ора) ёки парафин озекеритли (50 520С, 20 40 мин, кунора) аппликацияларни тайинланади. Улар одатда ванналар билан алмаштириб қилинади (1 кун аппликация, 1 кун ванна). Радонли (20 40 нКи/л, 12 15 мин), водород сульфидли (100 150 мг/л, 10 12 мин), йод бромли (35 37 0С, 10 15 мин) ёки ош тузили (36 370 С, 10 15 мин) ванналар ҳам қўлланилиши мумкин. Ванналар билан биргаликда электроуйқу методикаси асосида паст частотадаги импульсли токларни ҳам комбинация қилганда қўллаш яхши натижа беради. (20 60 мин, 12 20 муолажалар). Беморлар даволанишида минерал , ишқорий сувларни кўп ичиш муҳим роль ўйнайди: Нарзан, Арзни, Березовский, Жермук, Ессентуки, Боржоми. Даво комплексига ҳар кунги даволовчи гимнастика ва мушаклар массажи ҳам киритилиши шарт. Ёзги даврда денгизда чўмилиш, ҳаво ванналари, тоза ҳавода сайр қилиш фойдали.
Системали склеродермияБундай беморларда физик омиллар умумий қувватлантирувчи таъсир қилиш мақсадида, қаттиқлашиш жараёнини секинлаштириш мақсадида ва қон айланишини тўқималарда яхшилаш мақсадида бириктирувчи тўқима адаптацион трофик функциясини яхшилаш мақсадида, иммунологик ва эндокрин силжишларни нормаллаштириш мақсадида қўлланилади. Кенг тарқалган ва самарали усуллардан бири УТ терапияси ҳисобланади. У касалликнинг чегараланган ва диффуз шаклларида қўлланилади. Даволашнинг комбинацияланган усули энг асосий ҳисобланади: импульсли ультратовуш билан зарарланиш ўчоғига мос сегментларни паравертебрал нурлантириш (0.2 0.4 Вт/см2, 3 5 мин) зарарланиш ўчоқларига маҳаллий таъсир қилиш билан тўлдирилади (0.6 0.8 Вт/см2, 5 6 мин, 10 15 муолажалар). Яхши терапевтик самарага 2 3 даво курсидан сўнг эришилади. Гидрокортизон ёки синепар фонофорези, шунингдек, гиалуронидаза таъсиридаги препаратларни, ЭДТАни ҳам қўллаш мумкин. Склеродермияни даволашдаги терапевтик самара ультратовушнинг склерозланган бириктирувчи тўқимага ижобий таъсир қилиши билан, қон айланиши ва ҳужайра элементлари ўтказувчанлигининг яхшиланиши билан, бириктирувчи тўқиманинг адаптацион трофик функцияси стимулланиши билан тушунтирилади. Склеродермияда иссиқлик муолажалари ҳам ижобий таъсир қилади: умумий ва маҳаллий иссиқ ванналар, зарарланиш ўчоқларида парафинли ёки озекеритли аппликацияларни қўллаш (45 500С, 20 40 мин, кун ора ёки ҳар куни), соллюкс лампаси билан таъсир қилиш.Водород сульфидли (100 мг/л, 8 15 мин, 10 18 муолажалар) ёки радонли (36.4 72,8 нКи/л, 36 350С, 10 15 мин, 10 12 муолажалар) ванналар кўринишидаги бальнеотерапияга катта эътибор берилади. Водород сульфидли ванна шиш ва бошланаётган склероз босқичида энг самарали бўлса, радонли ванналар МНСдагияллиғланишли ўзгаришларда самаралироқ бўлади. Қаттиқланиш босқичида ванналар билан кунора, балчиқ билан даволаш тавсия қилинади. Маҳаллий балчиқли аппликациялар тегишли сегментар рефлектор зоналарга балчиқ билан таъсир қилиш билан комбинацияланади (38 420 С, 15 20 мин). Буйрак усти безлари глюкокортикоид функцияси етишмовчилигида безларнинг теридаги проекциясида индуктотермияни (Th 10 L4) индуктор билан спирал кўринишида қўллаш мақсадга мувофиқ. (180 220 мА, 10 15 мин, 10 12 муолажалар).Склеродермиянинг тарқоқ шакли бўлган беморларга тезлаштирилган методика асосида УБ нурлантириш тайинланади. Алоҳида ўчоқларга маҳаллий УБ нурланишларни ҳам эритемали дозировкада тайинлаш мумкин.Умумий қувватлантирувчи таъсир қилиш мақсадида организмнинг адаптацион имкониятларини ошириш мақсадида, зарарланган аъзо ва системалар фаолиятини стимуллаш мақсадида ЛФК тайинланади (ҳар куни ёки кунига 2 маҳал).Бошланғич босқичда зарарланиш ўчоғи юмшоқ тўқималарининг массажи самарали бўлади. Уни оддий иссиқлик ванналари билан комбинациялаш яхши. Бу давомли гиперемия чақиради ва тер безлари функциясини фаоллайди, патологик ўзгарган терига ижобий таъсир қилади. Висцеропатияларда ва сегментар массаж тавсия қилинади. Теридаги трофик ўзгаришлар туфайли массажда озиқлантирувчи кремлардан фойдаланиш жоиз бўлади. Маҳаллий патологик жараёнлар ва синдромларга таъсир қилиш мақсадида СО2 ёки суюқ азот билан криотерапияни тайинлаш мумкин. Шунингдек, дори воситалари электрофорези ёки фенофорези (лидаза, йод препаратлари, унитиол, дильминал, ЭДТА, гидрокортизон, трипеин, микротўлқинлар, диадинамотермия (узоқ давр билан модулланган), йод ваакуумли электрофорез ҳам тайинланаши мумкин.
Системали қизил бўрича (югириги) Физиотерапияни чегараланган ҳолда, асосан дискоид шаклдаги сурункали қизил югиригида қўлланилади. Тери ва шиллиқ пардаларнинг чегараланган қизил бўричасида суюқ азот билан (20 30 сек) патологик ўзгаришлар четлари бўйлаб криотерапия тайинланади. Муолажалар реактив белгилар тингандан сўнг (1 2 ҳафтадан сўнг) зарарланишларни батамом йўқотилгунча такрорланади. Фотосенсибилловчи таъсир қилиш мақсадида, буйрак усти безлари пўстлоғиин стимуллаш мақсадида, бириктирувчи тўқимада моддалар алмашинувини стимуллаш мақсадида, зарарланиш ўчоқларига хинолин қатори препаратлари (хинин, акрихин, делагил ва б.) электрофорези ҳам тайинланиши мумкин. Гиперкератозда салицилатлар электрофорези қўлланилади (15 20 мин, 15 20 муолажалар). 4 6 ҳафтадан сўнг даво курси такрорланади. Нивалин электрофорезида яхши натижалар қайд қилинади (10 20 мин, анод, 15 20 муолажалар). Физик омилларни системали қизил югиригида қўллаш тавсия қилинмайди. Бундан ташқари, гелиотерапия, УБ нурлари, радонли ванналар касаллик хуружига олиб келиши мумкин. Системали қизил бўрича кечишига оксигенотерапия (кислородли палатка, ванна) ва йодбромли ванналар (35 370 С, 10 15 мин, кун ора, 10 12 муолажалар) ижобий таъсир қилади. Нерв системаси касалликларида реабилталогия Бош мия касалликлари. Бош миянинг яллиғланишсиз характердаги касалликларига қон қуйилиши (инсульт), мия томирлари тромбози ва эмболияси киради. Бундай ҳолларда беморда миянинг шикастланиш содир бўлган томонига қарама-қарши томонидаги қўл-оёқларда парез ва фалажлар ҳосил бўлади. 'Қўлда букиш контрактураси ривожланади: қўл тирсак ва билак бўғимларида ярим букилган, кафт пастга қаратилган, бармоқлар юмилган ҳолатда танага келтирилган бўлади; оёқларда ёзиш контрактураси ривожланади: оёқ ички томонга бурилган, чаноқ-сон ва тизза бўғимлари ёзилган, панжа ичка-рига бурилган, бармоқлар букилган ҳола-тда бўлиб, юр-ганда оёқ тиззада букилмайди.Даво гимнастикасини касалликнинғ ўткир давридан сўнг бошланади. Фалаж бўлган оёқ-қўлларни тўғрк ҳолатга келтириш, яъни вазият билан даволаш лозим (оёқ панжасини тўғри бурчак қйлиб букилади, қўлнинг кафти юқорига қаратилади супинация ҳолати, бармоқлар ажратилган ҳолда бўлади).ДЖТ қуйидаги мақсадларни назарда тутади: организм барча системаларининг ишини яхшилаш, тўғри нафас олишга ўргатиш, мускулларнинг ошган тонусини пасайтириш ва зарар етмаган мускул групаларини мустаҳкамлаш, ҳаётий зарур малакаларга ўргатиш ёки йўқотилган функцияларнинг ўрнини босувчи функцияларни ривожлантириш. Машқларни кўп марта такрорлаш натижасида янги рефлекс алоқалар ҳосил бўлади, булар йўқолган функцияларнинг қайта тикланишига ёрдам беради.Даволашда аввалида пассив ҳаракатлар ва массаж қўлланилади, кейин актив ҳаракатлар қўшилади. Бош-ланишда проксимал қисмларни енгил машқ қилинади, борган сари дистал қисмларга ўтилади. Аввалида машқлар кўп такрорланмайди, улар борган сари кўпайтири-лади. Яхшиси, қисқа машқларни кунига бир неча марта такрорлаш керак.Машқларни соғ оёқ-қўлларга мўлжалланган машқлардан бошланади, умуммустаҳкамловчи машқлар махсус машқлар билан алмаштириб турилади.Периферик нервлар травмалари ва касалликлари. Даво физкультурасини периферик нерв травмалари ва касалликлариДа қўлланиш зарарланган нервнинг реге-нерацияланишига ёрдам беради, фалажланган мускул-ларнинг атрофия бўлишига йўл қўймайди, бўғимлар қо-тиб қолишининг олдини олади ва ҳоказо.Машқлар комплекси, умуммустаҳкамлаш машқлари ва зарарланган нерв йўли бўйлаб ётган мускуллар учун мўлжалланган машқлардан иборат (оёқ зарарланган-да чаноқ-сон бўғими ва бел соҳасини ҳаракатланти-риш ва ҳоказо). Актив ҳаракатлар пайдо бўлганда нагрузка аста-се-кин ошириб борилади, кўп группа мускулларга мўлжал-ланган машқлар танланади ва энг охирида алоҳида мускулларни тренировка қилишга ўтилади. Ҳаракатлар ҳажмини тиклашда амалий машқлар қўшилади: юриш, ўз-ўзига хизмат қилиш, меҳнат жараёнлари ва бошқалар.Агар шикастланиш хирургик йўл билан даволанадиган бўлса, даво физкультурасини операциядан аввалги даврда қўлланилади, бўғим ҳаракатини тиклашга мускулларни мустаҳкамлашга, беморнинг кучини тиклашга ҳаракат қилинади. Операциядан бир неча кун кейин даво гимнастикаси қўлланила бошланади.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish