Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Раиси К. Ф. Комиловга Тошкент ш



Download 26,48 Kb.
Sana01.07.2022
Hajmi26,48 Kb.
#722192
Bog'liq
Олий Суд раиси


Ўзбекистон Республикаси Олий Суди
Раиси К.Ф.Комиловга
Тошкент ш.


Ҳурматли Козимжон Фозилович!

Мен Ҳакимов Норберди Бердиярович 1963 йилда туғилганман. Мен 1980 йилдан колхозда оддий колхозчи бўлиб ишлаганман, ҳозирги вақтда эса касаллигим туфайли ишламайман. Менинг ўғлим Бердиёров Темур 1997 йилда туғилган, уйланмаган. Ўғлим Самарқанд вилояти судининг 2019 йил 25 ноябрдаги ҳукми билан Ж.П.К.нинг 29.97 моддаси 2 қисми “л” бандига асосан 15 йил 6 ойга озодликдан маҳкум этилиб, ҳозирги кунда Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги 5-сон Жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтамоқда.


Шу пайт ўғлимга нисбатан қўзғатилган жиноят ишида тергов ишлари бир томонлама олиб борилиб, тергов якунида Суд томонидан жазо муддати тайинлашда инсон қадр-қиммати, унинг келажаги, оилавий шароити инобатга олинмасдан ҳамда жиноятни келтириб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилмасдан ҳукм чиқарилган.
Мен ва ўғлим томонидан мазкур суднинг ҳукмига аппелляция шикоятини ўз вақтида бермаганлигимиз сабаби, шу вақтда жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни Суд томонидан катта миқдорда ҳисобланганлиги яъни, жабрланувчининг кийим бошларини йиртилганлиги ва унинг соғлигини тиклашга кетган дори-дармонлари учун мендан 31 936 100 (ўттиз бир миллион тўққиз юз ўттиз олти минг сўм) пул маблағи талаб этилганда, соғлигимни кескин ёмонлашганлиги, моддий томондан оилавий етишмовчилик ва оилавий шароитимнинг оғирлиги сабабли, жабрланувчига шу пайтда тўлаш имконияти йўқ эди.
Ҳозирги кунда жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарар тўлиқ қопланган, (асос Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Прокуратураси ҳузуридаги МИБнинг 8 феврал 2022 йилдаги 141220005824-сонли ижро иши юритишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори).
Бугунги кунда жабрланувчи Шаймардонов Ахмад Абдураззоқович буткул жисмонан соғлом бўлиб хусусий устачилик ва тадбиркорлик билан шуғулланиб келяпти, бундан ташқари жабрланувчи 2021 йил Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрига бориб қурилиш фирмасида ишлаб келган бўлсада, нимага асосланиб ўғлим Бердиёров Темурга нисбатан Самарқанд вилояти Суди томонидан Ж.П.К. нинг 29.97 моддаси 2-қисми “л” банди қўлланилди? менинг ўғлим шунчалик оғир жиноят содир этганми? ҳозирда жабрланувчи мутлақо соғлом ва жисмонан бақувват-ку. Ушбу ҳолатга нисбатан бу қўлланилган жазо тўғрими? бу адолатданми?
Бугунги кунда Президентимиз томонидан қанчадан қанча оғир жиноятларни содир этиб, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларни жазоларини енгиллаштириб, уларни авф этиб, уларга имкониятлар бераётган бир пайтда ўғлим Бердиёров Темурга ўқилган ҳукм тўғрими?
Мен, Самарқанд вилояти Судининг ушбу жиноят иши юзасидан чиқарган ҳукмидан норози бўлиб, қилган ёзма мурожаатларим бўйича Республика Олий Суди судьяси И.Рахмонқулов ва Самарқанд вилояти Суди судьяси Х.Ярашевлар томонидан чиқарилган ажрим- хулосаларидан мутлақо норозиман.
Юқоридагиларни инобатга олиб, ўғлимнинг ёшлигини ва ҳали оқ-қорани танимаслиги ҳамда уйланмаганлигини инобатга олиб, Сиздан мендай бир оддий колхозчи инсонга ўғлим Темурни ишини қайта тегишли Судларда кўриб чиқиб, оилам бағрига қайтишига ва уни оила қуриб, ота-она бағрида яшаб эл-юртимизга хизмат қиладиган содиқ фарзанд бўлиб етишишига бевосита Сизнинг аралашувингизни ва ўз ёрдамингизни беришингизни илтимос қилиб сўрайман.

Ҳурмат билан,
маҳкум Т.Бердиёровнинг отаси Н.Ҳакимов.
Download 26,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish