Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

161 
Титул варағи ва мундарижа: Титул варағидиссертация ишининг 
биринчи саҳифаси ҳисобланади ва қатъий белгиланган қоидалар бўйича 
тўлдирилади. 
Титул варағидан кейин мундарижа жойлаштирилади. Боблар ва 
параграфларнинг шу ерда кўрсатилган номлари, шунингдек, уларнинг 
изчиллиги диссертация матни ва диссертациянинг мантиқий схемасига 
мутлақо мос бўлиши керак. 
Киришда диссертация тадқиқотининг методологик аппарати ўз аксини 
топади. У ҳимояга тайёрланган диссертация ишининг кенг аннотацияси 
шаклида расмийлаштирилади. 
Кириш одатда диссертация умумий ҳажмининг 10-15% ни ташкил 
этади. 
Киришда қуйидагилар акс эттирилади: 
 Тадқиқот мавзуининг долзарблиги.Диссертациянинг композицион 
тузилиши нуқтаи назаридан олганда мавзу долзарблигининг асосланиши 
кириш қисмининг тахминан бирсаҳифасини эгаллаши ва ушбу мавзуга нима 
учун айни ҳозир мурожаат қилишнинг мақсадга мувофиқлиги, илмий ва 
амалий зарурат нимадан иборатлиги, тадқиқот предмети ҳақидаги ҳозирги 
илмий тасаввурларнинг қандай ҳолатда эканлиги изоҳлаб берилиши керак. 
 Тадқиқот 
мақсадлари 
ва 
вазифалари
Бу 
диссертация 
тадқиқотининг стратегияси ва тактикасидир. Диссертация тадқиқотининг 
мақсадини ифодалашда шуни назарда тутиш керакки, диссертация учинчи 
бобининг номи ва мазмуни мақсадни очиб бериши лозим. Вазифаларнинг 
санаб ўтилиши имплицит равишда бутун иш матнининг режаси ва ички 
мантиқини беради.  
 Муаммонинг ишлаб чиқилганлик даражаси. Бу ерда ушбу 
муаммонинг турли жиҳатлари билан шуғулланган мамлакатдаги ва чет 
эллардаги олимларни санаб ўтиш, етарли даражада ёритилмаган масалаларни 
қайд қилиш керак. Муаллиф мавзуни яхши ўзлаштирганлиги, илмий матнлар 
ва библиографик материал билан ишлаш услубини эгаллаганлигини 


162 
намойиш этиши, бундан олдинги тадқиқотчилар ва замондошларнинг бу 
муаммо ечимига қўшган ҳиссасини тўғри баҳолай олишини тасдиқлаши 
лозим.  
 Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Бу ерда тадқиқот жараёнида 
асосий хулоса сифатида олинган, тўғри қўйилган масаладан ва бу масалага 
жавоб берадиган тадқиқ этилган зарурий ва етарли ҳолатлардан мантиқан 
келиб чиқадиган фикрлар қисқача баён қилинади. Бу аниқланган янги факт, 
қўйилган вазифанинг асосли ечими, янги маълумотларнинг илмий муомалага 
олиб кирилиши, маълум фактнинг янгича шароитлар учун тасдиқлаши 
бўлиши мумкин. Янгиликни олинган натижани маълум бўлган натижалар 
билан солиштириш орқали кўргазмали тарзда кўрсатиш ҳам мумкин.  
Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти ва предмети 
ўзаро бир-бири билан умумий ва хусусий сифатида ўзаро нисбатда бўлади. 
Объектда унинг тадқиқот предмети бўлиб хизмат қиладиган қисми ажратиб 
кўрсатилади. 
Диссертантнинг асосий эътибори айни шу нарсага қаратилади, айнан 
тадқиқот предмети диссертация ишининг титул варағида сарлавҳа сифатида 
ифодаланган мавзуини белгилайди.
Амалий аҳамияти. Диссертацияда тадқиқотнинг амалий 
аҳамияти қуйидаги шаклларда ифодаланиши мумкин: 
1) Ишнинг тузилиши. Диссертация ишининг кириш, …. (сони) боб, 
… (сони) параграфлар, шунингдек, хулоса, фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати, …(сони) манбалар, ... (сони) иловалардан иборат эканлиги 
кўрсатилади. 

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish