101
8.3.Гипотетик усул – гипотезани ишлаб чиқиш.
Фаразияни яратиш илмий билимни ривожлантиришнинг асосий
услубларидан бири бўлиб, гипотеза ва ундан кейинги экспериментни талқин
қилиб, назарий текширишни ҳам қамраб олади, у фактни асослайди ва
концепция, назарияни шакллантиради, ёки рад қилиб янги гипотезани
яратади. Гипотеза келажакдаги илмий билимнинг модели ҳисобланади.
Гипотезалар тури
4
.
Назарий жиҳатдан олганда гипотезанинг 1 та тури яъни илмий
тадқиқот гипотезаси мавжуд. Бироқ, илмий тадқиқотлар конвенсияси ва
гипотеза қурилишини таҳрир қилиш сабабли, гепотеза бир неча турларга
ажралиши мумкин. Умуман, гипотезанинг 2 категорияси бор.
1. Илмий тадқиқот гипотезалари.
2. Озгарувчан гипотезалар.
Шартларимазмуни
Тушунтириш қобилияти гипотеза, тадқиқотнинг барча предмет
соҳасини тушунтириши лозим.
Принципиал текшириш тажриба билан текшириш мумкинлиги.
Гипотезанинг тадқиқи кенг соҳаларда қўлланилиши.
Принципиал соддалик. Бир асосдан келиб чиққан ҳолда, предмет
соҳасининг кенг қамровини тушунтирадиган қўшимча гипотезаларсиз.
Илмий гипотеза икки ҳолда намоён бўлади: кузатиладиган ҳодисалар
ва жараёнлар орасидаги у ёки бу кўринишдаги боғлиқлик тўғрисидаги
таклиф сифатида ёки кузатиладиган ҳодисалар, жараёнлар ва уларнинг ички
тузилиши тўғрисидаги таклиф сифатида бўлади. Биринчи турдаги
гипотезалар тасвирловчи, иккинчиси тушунтирувчи деб номланадилар.
Илмий таклиф сифатида гипотеза бир қатор талабларни қондириш
билан амалдаги қарашлардан фарқ қилади. Бу талабларнинг бажарилиши
гипотеза амал қилинишини таъминлайди.
4
Ranjit Kumar.Research methodology a step-by-step guide for beginners. 3rd edition. 2011.89
раge.
102
Гипотеза бажарилишининг биринчи шарти.
Гипотеза барча ҳодиса ва жараёнларни тушунтириб, яратиладиган
назариянинг барча предмет соҳаси учун олдиндан маълум ва тасдиқланган
факт ва илмий ҳолатлар билан қарама-қарши бўлмаслиги лозим. Агар
фактларни қарама-қарши фактлар асосида тушунтириб бериш имконияти
бўлса, гипотезалар олға сурилиб, олдин тасдиқланган ҳолатлар билан қарама-
қарши бўлади.
Иккинчи шарт: гипотезани принципиал текшириш мумкинлиги
Гипотеза бу ҳалича кузатилмайдиган ҳодисалар тўрисидаги таклиф
бўлиб, уларни фақатгина тажриба асосидаги тадқиқот билан текшириш
мумкиндир. Тажриба ёрдамида текширувни амалга ошириш имкониятининг
мавжуд бўлмаслиги, гипотезанинг текширувчан эмаслигини билдиради.
Учинчи шарт: гипотезанинг қўлланилиши
Гипотеза кенг ҳодиса соҳаларига қўллана олиши лозимдир.
Гипотезадан фақатгина махсус олдиндан назарда тутилган ҳодиса ва
жараёнларда эмас, кенг, қайд этилган ҳодиса ва жараёнлар билан боғлиқ
бўлмаган шароитларда ҳам қўллаш имконияти бўлиши лозимдир.
Тўртинчи шарт: гипотезанинг имконияти борича соддалиги
Бу, осонлик, соддалик ва қўллана олишлик шарти сифатида
тушунилиши лозимдир. Гипотезанинг ҳақиқий соддалиги, унинг турли
хилдаги кенг ҳодиса ва жараёнларни умумий асосдан келиб чиққан ҳолда
ифода қила олиниши, бунда ҳар сафар сунъий қурилмаларга мурожаат
қилмаслиги, янги ва янги гипотезаларни яратишга эҳтиёж йўқлигидадир.
Гипотеза амал қилинишининг ушбу тўрт шартисиз у илмий гипотеза
бўлиши мумкин эмас.
Гипотезанинг илмий бўлишлигининг тўрт шартидан ташқари, бир
қатор бошқа ҳолатларни ҳам инобатга олиш даркордир.
Докторлик диссертацияларида нафақат гуманитар ва ижтимоий фанлар
бўйича балки техник ва аниқ фанларда ҳам гипотезани яратишда ва унга
асосланган ҳолда бутун тадқиқотни шакллантириш жараёнида, кўп ҳолларда
103
предмет доирасидан “ташқарига” чиқиш ҳолатлари намоён бўлади. Бунинг
натижасида илмий иш самарасиз ва аниқ бўлмасдан, тадқиқотчи ўзи нима
билан шуғулланаётганлигини билмай қолади.
Ҳар қандай гипотезани тадқиқот тугамасдан олдин уни фанда қабул
қилинган билим сифатида қарамаслик керак. Бўлмаса, тадқиқотчи босқичма-
босқичли таҳлил ва конкрет мантиқий хулосаларни қила олмайди ва
уларнинг эмпириклигини текшира олмайди. Бошқа бир йўл билан у
гипотезанинг хулосасани текшира олмайди.
Тадқиотчи нафақат янги гипотезаларни олға суришга балки алтернатив
гипотезаларни анализ қилиб уларни танлашга ҳам тайёр бўлиши лозим, яъни
фанда кўп ҳолларда бир хил ҳодиса ва жараёнлар турли хилдаги гипотезалар
ёрдамида ўз талқинини топади. Бундай гипотезаларнинг танқидий таҳлили
кўп вақт ва меҳнатни талаб қилиб, қийин вазифаларнинг ечилиши билан
боғлиқдир, яъни эмпирик, назарий ва мантиқий.
Алтернатив гипотезанинг мавжудлиги илмий ривожланишдаги катта
туртки ҳисобланиб, қабул қилинган натижалардан фойдаланишда ва уларни
талқин қилишда фойдаланилади.
Оҳирги аниқликларни инобатга олиб гипотезанинг амал қилинишининг
тўрт шартига яна куйидаги ҳолатларни инобатга олиш даркордир:
•гипотеза тадқиқотчилар томонидан ўрганладиган муаммо предмети
доирасида шаклланиши лозимдир;
•тадқиқот тугамасдан олдин гипотезани фанда қабул қилинган билим
қаторида кўрмаслик керакдир;
•тадқиқотчи олдинга сурилган гипотеза билан чегараланмай алтернатив
гипотезаларни анализ қилиб уларни танлашга ҳам тайёр бўлиши лозимдир.
Илмий тадқиқотни режалаштириш босқичининг кейинги этапи – унинг
аниқ мақсад, критерий ва гипотезани яратиб ва уларга асосланиб, тадқиқотни
лойиҳалашдан иборат. Бу этапда илмий тадқиқотнинг вазифалари ва
режалаштириш босқичларини қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |