Ўзбекистон республикаси олий ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент молия институти



Download 3,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/143
Sana22.02.2022
Hajmi3,88 Mb.
#107729
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   143
Bog'liq
илмий тадкикот методологияси

Фойдаланилган адабиётлар: Ушбу рўйхат диссертациянинг амалдаги 
қисмларидан бирини ташкил этади ва диссертантнинг мустақил ижодий 
ишини акс эттиради.
Бундай рўйхатга киритилган ҳар бир адабий манба диссертация 
қўлёзмасида акс эттирилиши керак. Агар иш муаллифи ўзлаштирилган 
қандайдир фактларни қайд қилса ёки бошқа муаллифлар асарларидан парча
келтирса, унда у албатта келтирилган материалларнинг қаердан 
олинганлигини сатр остида кўрсатиб ўтиши керак. 
Диссертация матнида қайд қилинмаган ва амалда ишлатилмаган 
ишларни библиографик рўйхатга киритмаслик керак. Бундай рўйҳатга 


165 
энциклопедиялар, билдиргичлар, илмий-оммавий китоблар ва газеталарни 
киритиш ҳам тавсия қилинмайди. Бундай нашрлардан фойдаланишга зарурат 
бўлса, унда уларни диссертация ишининг матнида сатрлар остидаги 
кўчирмаларда кўрсатиш керак. 
Иловалар.Диссертация асосий қисми матнини шишириб юборадиган 
ёрдамчи ёки қўшимча материалларни ўз ичига олади. 
 
15.2.Диссертацияни ёзиш ва расмийлаштиришнинг асосий қоидалари 
 
Магистрлик диссертациясига қўйиладиган асосий талаблардан бири- бу 
унинг тўғри расмийлаштирилиши бўлиб, бу нафақат иш сифатини 
яхшилайди, шу билан бирга унинг муваффақиятини ҳам таъминлайди. 
Магистрлик диссертацияси ўзбек, рус ва инглиз тилларида 
тайёрланиши мумкин. 
Магистрлик диссертацияси илмий иш ҳисобланади, шунинг учун унинг 
ёзилиши 
ва 
расмийлаштирилишига 
асосий 
талаблари 
номзодлик 
диссертациясига талабларга яқинлаштирилиши керак. 
 Материалнинг аниқ ва изчил баён қилиниши диссертацияни 
ёзишнинг асосий тамойилидир. 
 Янги фикрни бошлайдиган иборалар хат бошидан бошлаб ёзилади. 
 Матннинг тугалланмаган қисмларини бошқа саҳифаларга ўтказишга 
йўл қўйилмайди. 
 Агар матнда бошқа манбалардан олинган материаллар ишлатилса, 
унда кўчирмачиликда айбланмаслик учун улар манбаини албатта матнда 
қайд қилиш керак. 
 Кўчирмалар саҳифа тагида хат боши билан ёки қизил сатр билан 
терилади. Агар бир неча манба қайд қилинса, унда улар изчил тартибда 
рақамланади. 


166 
Магистрлик диссертациясининг умумий ҳажми компьютерда 1,5 
интервал билан терилган, оқ қоғозга (А4, 210-297 мм) туширилган 60 дан 80 
саҳифагача (камида 10000 сўз) бўлиши керак. 
Диссертация тадқиқоти матни ҳошиялари ўлчамлари: 
юқориси - 20 мм, 
пасткиси - 20 мм, 
ўнг - 10 мм, 
чап - 25 мм. 
Саҳифанинг тартиб рақами юқоридаги ўнг бурчакда қўйилади. 
Магистрлик диссертацияси стандартларга мувофиқ келадиган 
босмахона усулида муқоваланган бўлиши керак. 

Download 3,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish