Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолигига тақдим этилган номзодларни алоҳида-алоҳида овозга қўямизми ёки рўйхат бўйичами? Комиссияларни аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
1. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
2. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
3. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
4. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
5. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар ёшлар билан ишлаш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
6. Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссия аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
Шу тариқа фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича ҳар бир комиссия аъзолигига номзодларга рўйхат бўйича овоз берилади.
Овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпроғининг овозини олган фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолигига номзодлар рўйхат бўйича сайланган деб ҳисобланади.
Саноқ комиссияси ҳар бир комиссия аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
Фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича комиссиялар аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Энди кун тартибига олтинчи масала, яъни Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлашга ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Ота-оналар университети” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Университет раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади.
“Ота-оналар университети” таркиби аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида таркиб сайланган ҳисобланади.
Саноқ комиссияси “Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Ота-оналар университети” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Энди кун тартибига еттинчи масала, яъни Фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлашга ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Аёллар маслаҳат кенгаши” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакиллари йиғилиши) томонидан 10 — 15 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши ҳамда туман (шаҳар) хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши қарори билан тасдиқланиши белгиланган.
Кенгаш раҳбари вазифасини қоида тариқасида маҳалладаги хотин-қизлар фаоли амалга оширади.
“Аёллар маслаҳат кенгаши” таркиби аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар?
Қаршилар?
Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
“Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғини мажлисида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида таркиб сайланган ҳисобланади.
Саноқ комиссияси “Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Аёллар маслаҳат кенгаши” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Кун тартибидаги охирги, яъни саккизинчи масала ҳисобланган фуқаролар йиғини ҳузуридаги “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси таркибини сайлашга ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 июндаги 380-сон қарори билан тасдиқланган “Фуқаролар йиғини ҳузуридаги жамоатчилик тузилмалари тўғрисида”ги намунавий низомда “Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркиби фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилганидан кейин бир ой ичида 8 — 12 нафар аъзодан иборат таркибда овоз бериш йўли билан шакллантирилиши белгиланган.
Гуруҳга раҳбарлик фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
“Кексалар маслаҳат гуруҳи” таркиби аъзолар сонидан келиб чиққан ҳолда рўйхат бўйича сайлансин, деган таклиф бор.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Таклиф қабул қилинди.
Рўйхатда номлари кўрсатилган номзодлар “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайлансин, деган таклифга овоз беришларингизни сўрайман.
Овозга қўяман.
Розилар? Қаршилар? Бетарафлар?
Сайланди.
“Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси аъзолигига номзодларга фуқаролар йиғинида (фуқаролар вакилларининг йиғилишида) ҳозир бўлганларнинг ярмидан кўпи рўйхат бўйича ёқлаб овоз берганида таркиб сайланган ҳисобланади.
Саноқ комиссияси “Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси аъзолиги учун рўйхат бўйича овоз бериш натижаларини аниқлайди. Саноқ комиссиясининг раиси комиссиянинг баённомасини ўқиб эшиттиради ва ушбу баённома вакиллар йиғилиши томонидан тасдиқланади.
“Кексалар маслаҳат гуруҳи” жамоатчилик тузилмаси аъзолари этиб сайланганларни табриклаймиз ва ишларида муваффақиятлар тилаймиз.
Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари! Йиғилиш кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишни олиб боришга доир эътирозлар, таклифлар борми? Йўқ. Раҳмат.
Шу билан фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) ёпиқ деб эълон қилинади.