Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлис Сенати
Норбоева Танзила Камаловнага
Салимова Манзура Абдусаломовнадан
1955 й туғилган .
Манзил: Андижон вилоят Андижон гиахар 2 тор Суджоат кўчаси 76 уй тел: 90 540 17 07, 90 210 11 39
Мен, Салимова Манзура Абдусаломовна 1955 йилда Андижон шахрида туғилганман, миллатим ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқоросиман, оилаликман, хозирда нафақадаман.
Турмуш ўртоғим Салмов Камолиддин 1949 йилда туғилган.
Ҳурматли Танзила Камоловна!
25 октябрь 1974 йилда туғилган ўғлим Салимов Музаффар Камолдинович 2005 йилнинг "Ишонч Транс Сервиз" Х/Книнг мухри ва ваколатидан фойдаланиб жиноий гурух хисобланган У.Косимов, Ж.Турсунов, Ш.Марипов, М.Мусаев, Т.Ибатов, М.Алибековаларнинг алдови ва қистови билан Андижонёғ-мой ОАЖ билан 160 000 000 сўмлик пахта ёғи махсулотини етказиб бериш бўйича шартнома тузиб имзолаб берган бу гурух унга хеч нарса бўлмаслигини уқтирган жиноят оқибатида етказилган талон тарож қилинган 160 000 000 сўм зарар хам уларнинг ўзи томонидан 2007 йилда тўлиқ қопланиб бўлган жиноий шериклари ушланиб бир бир қамоққа олинган вақтда ўғлим Салимов Музаффар ёшлик қилиб бировларнинг алдовига ишониб қилмишини жиноят эканини жиноят учун эса жазоланиш муқаррар эканини билиб қўрқанидан дон-дараксиз бизга ноъмалум бўлган жойларга қочиб кетган унга нисбатан қидирув эълон қилинган унинг йўқолганлигини биз ота-оналарни хар хил хаёл ўйларда қаттиқ сиқилишларга олиб келди ва шу ўғлимизнинг орқасидан касалманд бўлиб қолдик унинг оиласи ва 3 нафар фарзанди қолган эди 2007 йилдан бошлаб 2018 йилгача узоқ йиллар йўқ бўлиб кетганлиги уни бегона юртларда оч-ялонғоч юриши бизларни янада қийнади биз умидимизни узган эдик. 2018 йили президентимизни авфларини эшитиб бизлар билан алоқага чиқди лекин орадан 11 йил ўтиб ўғлим ўз хохиши билан бошқа юртларда сарсон саргардон юриб қийналиб бошпанасиз оч-нахор ялонғоч бурнига сув кириб қилмишидан пушаймон бўлиб ўз юртига қайтганда эса уни қамаб қўйишди. Жиноят ишлар бўйича Андижон вилояти судининг 2019 йил 01 май кунги хукми билан ўғлим Салимов Музаффар Камолдиновичга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167 моддаси 3 қисми а, б бандлари 209 моддаси 2 қисми б банди 242 моддаси 1 қисми билан 5 йил муддатга озодликдан махрум этилди жиноят оқибатида етказилган зарар тўлиқ қопланган.
Ўғлим муқаддам судланиб амнистия акти қўлланилганлиги сабабли жиноий ишлар бўйича Андижон судининг раиси ўринбосари А.Мирзаев томонидан хукумга ўзгаришлар киритилиб гўёки нотўғри қўлланилган амнистия актлари олиб ташланиб узул кесил ўташ учун 5 йил озодликдан махрум этиш жазоси қолдирилган.
Жазо муддати 10.12.2018 йилдан хисобланиши белгиланган. Амалдаги қонунларимизга биноан ўғлимга нисбатан тайнланган жазо қисқартирилиши ёки бошқа енгилроқ жазога алмаштириш назарда тутилмаган. Виждонан айтганда менинг ўғлим адашиб жиноят йўлига кириб алдовга учраб билиб билмай оқибатини тушунмаган холда жиноятни содир этган шерикларига ёрдам бериб қўйганлиги учун нафақат ўзини балки бизни оиламизни ўзининг оиласи ва болалари сарсон саргардонликда ўзи ватандан узоқ йиллар давомида қийинчиликда хаёт кечириб келган.
Хозирда ўз Ватанига хиёнат қилган хоинларга хам Ўзбекистон Республикаси Давлати президенти томонидан инсонпарварлик принциплари асосида кўп қарорлар чиқарилиб ўшандай ашаддий жиноятчилар хам кечирилиб яна Ўзбекистонга қайтишга рухсат берилиб улар авф этилди.
Ҳурматли, Танзила Камаловна Сиздан оддий нафақахўр она сифатида ўғлим Салимов Музаффар 2007 йили билиб-билмай қилиб қўйган иқтисодий жиноят содир этгани учун Андижон вилоят суди томонидан 5 йил озодликдан махрум этилган, шундан хозирги кунга қадар 3 йил муддатни ўтади. Етказилган зарарлари аввали жиноятчиларни ўзлари қоплаб беришди. Ҳозирги кунда ўғлимни соғлиги яхши эмас, оғизларида тишлар тугаб кетган. Оила аъзолари пароканда бўлиб ҳаммаси тарқаб кетган.
Сиздан ўғлим Салимов Музаффар ишини Ўзбекистон Республикаси Олий судида кўриб чиқилишини ва ўғлимни озидликка чиқишида амалий ёрдам беришингизни сўраб қолман.
Ўғлим Салимов Музаффар Камолдинович 10.12.2018 йилдан буён жазони ўтаб келмоқда мен ўғлимни тузалиш йўлига кирганига қилмишига чин дилдан пушаймон бўлганига ишонаман.
Фуқаро: Салимова Манзура Абдусаломовна
Do'stlaringiz bilan baham: |