107
Кўп йиллик тажрибалар асосида қуйидаги натижалар олинди. Андижон вилояти учун агрономик,
амалий ҳамда иқтисодий жиҳатдан, шунингдек кўп сонли фермер хўжаликлари раҳбарларини хохиш-
истакларини ҳам инобатга олган ҳолда, тадқиқ қилинган 14 та экин туридан, жумладан, кунгабоқар,
маккажўхори дон ва силос, оқ жўхори, тариқ, маржумак, ловия, мош, соя, бурчоқ, ясмиқ, сабзи, турп,
шолғом, картошка каби экинлар орасидан мош, соя, тариқ ва маккажўхори энг мақбул такрорий экин деб
топилди.
Экиш муддатларини ўрганиш натижаларига кўра, энг мақбул ҳамда кафолатланган, мўл ва сифатли
ҳосил олиш учун такрорий экинларни 1-10 июль оралиғида экиш энг самарали бўлди.
Такрорий экинлар, маккажўхори мошга нисбатан гектаридан 2,87 тонна, тариққа нисбатан
гектаридан 0,71 тонна, сояга нисбатан гектаридан 1,62 тонна, яъни энг кўп илдиз-анғиз тўплади. Кейинги
ўринда тариқ экини мошга нисбатан гектаридан 1,99-2,18 тонна, сояга нисбатан гектаридан 1,22-1,27
тонна, соя экини эса мошга нисбатан гектаридан 1,22-1,27 тонна кўп миқдорда илдиз ва анғиз қолдирди.
Ўсимликларни кўчат қалинлиги ортиб бориши билан тупроқда қолаѐтган илдиз ва анғизлар таркибидаги
азот, фосфор, калий миқдорлари ҳам ортиб борди ҳамда уларни мақбул озиқа элементлари нисбатлари
кўчат қалинлиги мошда гектарига 100 минг туп, сояда гектарига 260 минг туп, тариқда гектарига 2,5 млн
ва маккажўхорида гектарига 80 минг тупда кузатилди. Улар ўз навбатида тупроқ унумдорлигини
тикланишига ва уни агрофизик, агрокимѐвий кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиши натижасида
ошиши кузатилди. Шунингдек, мақбул такрорий экин сифатида экилган мош экинида кўчат қалинлиги
гектарига 100 минг-13,3 ц/га, маккажўхорида 80 минг/га-58,1 ц/га, тариқда 2,5 млн./га-29,8 ц/га ва сояда
260 минг/га-26,9 ц/га бўлиши, юқори ҳосил олишни таъминлади.
Такрорий экинлардан кейин экилган уруғлик кузги буғдойнинг ҳосилдорлик кўрсаткичлари ҳисоб-
китоб қилинганида, назорат яъни, такрорий экин экилмай, буғдойдан кейин яна буғдой экилган вариантга
нисбатан энг юқори ҳосил мош ўрнига кузги буғдой экилганда кузатилди. Жумладан, юқори агротехника
қўллаб, ҳосилдорлик назорат вариантида 52.4 ц/га.ни ташкил этган бўлса, маккажўхори ўрнига экилганда
4.9 ц/га, тариқ ўрнига экилганда 2.5 ц/га, соя ўрнига экилганга нисбатан 12.0 ц/га ва мош ўрнига экилган
вариантда 14.5 ц/га қўшимча дон, уруғлик ҳосили олинди. Энг юқори ҳосилдорлик-67.0 ц/га мошдан
кейин экилганда олинди.
Тажрибалар натижасида, Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида навбатлаб
экишнинг ғаллачилик звеноси такомиллаштирилди, мақбул такрорий экинлар танланди, экиш муддати ва
кўчат сони аниқланди. Фарғона водийси минтақасида навбатлаб экиш тизимининг ғаллачилик звеносида
қисқа ротацияда 2 йилда 3 хил экин турларини, яъни ғўза : буғдой : такрорий экин : кузги буғдой
жойлаштириш, тупроқ унумдорлигини сақлашда ҳамда мўл ва сифатли пахта хом-ашѐси, уруғлик буғдой,
дон-дуккакли, ѐрма ва озуқа маҳсулотлари етиштиришда энг мақбул экиш тизими деб топилди ва кенг
жорий қилишга тавсия этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: