Ўзбекистон республикаси олий мажлис сенати аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология



Download 7,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet352/368
Sana30.04.2022
Hajmi7,25 Mb.
#598631
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   368
Bog'liq
1 Toplam Senat 2018

Фойдаланилган адабиѐтлар: 
1. Бороевич С. Принципы и методы селекции растений. – Москва: Колос, 1984. – 344 с.
 
2. Доспехов Б.А. Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. – Москва: Агропромиздат, 1985. – 351 с.
3. Beil G.M., Atkins R.E. Intermittent of quantitative characters in grain sorghum // Iowa state journal of 
science. -1965. V.39.-№3.- PP.35-37. 
 
 
ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ҚАТТИҚ БЎҒДОЙ НАВЛАРИНИ ЯРАТИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
А.Аманов, С.Алиқулов, Д.Мусирманов 
Ўсимликшунослик илмий тадқиқот институти 
Дунѐда юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари 
бўйича қатор, жумладан, қуйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмоқда: серҳосил, дон 
сифати нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати талабларига мос бўлган буғдойнинг янги 
навларини яратиш; янги нав ва дурагайларнинг уруғчилигини ташкил этиш; навдорлигини ошириш; турли 
агроиқлим шароитлари учун етиштиришнинг мақбул агротехнологияларини ишлаб чиқиш. Селекция ва 
уруғчилик соҳасида илмий ишлар амалга оширилиб, ишлаб чиқаришга иқтисодий жиҳатдан самарали 
бўлган, республикамизда яратилган ва четдан келтирилган кузги юмшоқ ва қаттиқ буғдой навлари жорий 
қилинган. Ушбу ғалла навлари суғориладиган майдонларга экилиб, хосилдорлиги 55-60 ц/гача етказилди, 
илғор хўжаликларда ҳаттоки 75-80 ц/гача ҳосил олишга эришди. Эришилган мувофақиятларга қарамасдан, 
республикамизда макаронбоп ва қандолатбоп ун берадиган қаттиқ буғдой навларига эҳтиѐж юқори. 
Ҳозирги пайтда бу муаммони ҳал қилиш учун иқтисодий жиҳатдан самарадорлиги юқори бўлган қаттиқ 
буғдойнинг янги навларини яратиш, унинг бошланғич уруғчилик тизимини йўлга қўйиш ва дон ҳосилини 
етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар олиб бориш билан жиддий 
шуғилланиб, республикамиз фермерларини сифарли уруғлар билан таъминлаш зарур. Мамлакатимизда 
ғалла экин майдонларининг асосий қисмида буғдой (triticum aestivum), жуда оз қисмида қаттиқ буғдой 
(triticum durum) етиштирилмоқда. Буғдойнинг бу турига мансуб навлар асосан жаҳоннинг иссиқ 
минтақаларида (Италия, Марокко, Сурия) етиштирилади. П.М.Жуковскийнинг такидлашича дунѐда 
умумий буғдой майдонининг 10% ини қаттиқ буғдой ташкил этади.
Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ мамлакатнинг буғдой мустақиллигини янада 
мустаҳкамлаш, қаттиқ буғдойнинг янги юқори самара келтирадиган навларини яратиш, селекция ва 
уруғчиликни ташкил этиш, барча жараѐнларни механизациялашга йўналтирилган илмий тадқиқот 
лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 62 та илмий ва инновация лойиҳалари бажарилмоқда. 
Мамлакатимизда давлат рестирига киритилган, қаттиқ буғдой навлари асосан баҳорги ва дуварак, 
совуқга чидамлилик даражаси кузги буғдой навларига қараганда паст, аммо қаттиқ буғдой навларининг 
иссиққа, қурғоқчиликка, касалликларга чидамлилиги юмшоқ буғдойга нисбатан юқори бўлади, донлари 
пишганда бошоқдан тўкилиб кетмайди ҳамда доннинг сифати юқорилигини, харид нархлари юмшоқ 
буғдоникидан 30-50% гача қиммат, ушбу навлар макарон контидер саноати эҳтиѐжига тўлиқ жавоб 
беради.
Қаттиқ буғдой дони макарон ва макарон маҳсулотлари тайѐрлашда ҳамда кондитер саноатида 
ишлатиладиган асосий хом ашѐдир. Бунда қаттиқ буғдой товар донининг техналогик сифати юқори 
бўлиши талаб этилади. Товар қаттиқ буғдойнинг харид баҳоси юмшоқ буғдойники каби 1-2-3-4 синф 
бўйича белгиланади. Қаттиқ буғдой дони, 1 - 2 синф талабларига жавоб беради. Жаҳон бозорида 1 ва 2 
синф талабларига жавоб берадиган қаттиқ буғдой дони бошқа етиштирилаѐтган 1 - 2 синфларга 
топшириладиган буғдой хосили донларига нисбатан харид нархлари юқори ҳисобланади. Бу кўрсаткичлар 
мамлакатнинг молявий иқтисодий фаолиятини яхшилашда ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган қаттиқ буғдойнинг харид нархлари юмшоқ буғдой 
нархига қараганда сезиларли даражада юқоридир. 
Ҳозирги кунда ва ҳалқаро бозорда қаттиқ буғдойнинг сифатли донига бўлган талаб тўлиқ 
қондирилмаябди, бу эса ўз-ўзидан нархнинг юқори бўлишига олиб келмоқда. Республикамизда қаттиқ 
буғдой дони ноѐб ҳисобланиб, унга бўлган талаб қатор йиллардан бери қондирилмай келмоқда. Бугунги 


346 
кунга келиб мамлакатимизда қаттиқ буғдой навларининг ихтисослашган алоҳида уруғчилик ва фермер 
хўжаликларини ташкил этиш, қаттиқ буғдой уруғчилигига эътиборни кучайтириш ва унинг илмий 
асосланган етиштириш техналогияларини ишлаб чиқишни тақоза этмоқда. Қаттиқ буғдойнинг 
мамлакатимиз иқлим шароити учун мослашган бир қанча навлари яратилган ва давлат рестирига 
киритилган. Аммо ушбу навларнинг экин майдонлари республиканинг талабини қоплай олмайди. 
Вахоланки, Республикамизда қаттиқ буғдойни етарли миқдорда етиштиришнинг илмий ва амалий 
имкониятлари мавжуд. Кейинги йилларда иқтисодий жихатдан самарадорлиги юқори бўлган қаттиқ 
буғдойни етиштириш бўйича мамлакатимизнинг илмий тадқиқот иститутиларида кўплаб илмий 
изланишлар олиб борилмоқда.
Сўнги йилларда қаттиқ буғдойнинг серҳосил, қирғоқчиликка, касалликларга ҳамда дон сифати 
юқори бўлган янги навлари яратилиши натижасида лалмикор майдонларда қаттиқ буғдойдан гектаридан 
ўртача 8-25 ц/гача, суғориладиган майдонларда 32-67 ц/га ҳосил етиштирилган. Шу қаторда янги 
яратилган «Мингчинор» нави андоза навига нисбатан гектарига 7,3 центнер, «Лангар» навидан эса 8,0 
центнер қўшимча дон ҳосили олинган, иқтисодий самара гектарига ўртача 258-376 минг сўмни ташкил 
этган.
 
Юмшоқ буғдойдан кўра қаттиқ буғдой қурғоқчиликка чидамлилигини хисобга олган ҳолда, 
мамлакатимизнинг сув таминоти кам бўлган, шартли суғориладиган ҳамда нам билан етарли миқдорда 
таъминланмаган ва ярим таъминланган тоғ олди ва қир-адирлик мўтадил худудларга жойлаштирилса 
лалмикор майдонлардан ҳам кенг кўламда фойдаланиш имкони юзага келиши билан бирга, иқтисодий 
жихатдан самарадорликка эришилади. Шунингдек қаттиқ буғдойнинг макарон саноати талабларига жавоб 
берадиган, республикамиз тупроқ иқлим шароитларига мос, серҳосил касаллик ва зараркунандаларга 
бардошли буғдойнинг янги навларини яратиш, навларни минтақа тупроқ иқлим шароитига мос ҳолда 
танлаш ва жойлаштириш масаласини ҳал этиш. Қаттиқ буғдой навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга 
қўйишни қўшимча молиялаштириш талаб этилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки ушбу тадбирлар ғаллачилик соҳасини ривожлантириш, тармоқда 
меҳнат унумдорлигини ошириш орқали мамлакат аҳолисини дон ва ун маҳсулотларига бўлган, ўсиб 
борувчи талабини қондиришга ҳамда тармоқ иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш 
имконини кенгайтиришга хизмат қилади.

Download 7,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   ...   368




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish