Ўзбекистон республикаси навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси



Download 6,21 Mb.
bet216/267
Sana23.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#183110
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   267
Bog'liq
27,08,Соха-УУМ-2019 (2)

ВАЗИЯТЛИ ТОПШИРИҚЛАР


1-топшириқ
«Корпоратив маданият ёки самарадорлик»?
П.Анваров, компьютерлар савдо қиладиган компаниянинг маркетинг бўлимида раҳбар бўлиб ишлайди. Бозор тўлган, рақобат кескинлашган, савдо ҳажми пасайган.
Унинг савдо вакиллари командасида, асосан оиласиз 25-30 ёшдаги инсонлар банд. Мижозларни ушлаш ва янги мижозларни жалб этиш учун улар кўп, ҳаттоки дам олиш кунлари хам ишлар эдилар.
Бир неча вақт аввал 35 ёшли Анваров ўз бўлимига 37 ёшли, 6 ёшли боласини бир ўзи тарбиялайдиган, компьютер техникаси маркетинги бўйича тажрибали мутахассисни, Лайло Умаровани ишга олган эди.
Етарлича кўп ишлаётган Умарова ҳафтасига 45 соатдан кўп ва дам олиш кунларидан воз кечиш иложиси йўқ эди. Қолганлар эса (боласи йўқлар) унга қараганда кўпроқ ишлашар эди, Умаровадан эса унча мамнун эмасдилар.
Охири бориб, шундай бўлдики, Умарова иш борасида ҳаммадан орқада қолди, фаолият кўрсаткичлари паст.
Шунда гурух менежери 29 ёшли И.Салимова Анваровдан Умаровани бўшатишини талаб этади.
Анваров қандай йўл тутиш керак.
Албатта, компания етарли бўлмаган даражада ишлаётган ходимларни ушлаб туришни ўзига эп кўрмайди. Лекин Анваров шунга аминки, Умарова яхши мутахассис ва яхши муносабатга лойиқ. Икки боланинг отаси сифатида уни яхши тушунади.
Бундан ташқари раҳбарият томонидан ходимларга оила қадриятлари ҳақида кўп гапирилган.
Бу тасдиқлар қуруқ гап бўлиб қолаВасиладими?


Вазифа
1.Вужудга келган низо характерини аниқланг ва вазиятни таҳлил қилинг.
2.Ушбу муаммони ечиш учун қандай ҳар-хил таклифлар берар эдингиз?
3.Анваровнинг ўрнида бўлганингизда қандай қарор қабул қилган бўлар эдингиз?
Жавобларингизни асосланг.


2-топшириқ
Бошлиқни ўрнини ким боса олади?”
Икки йил олдин Дилмурод Усмонов бўлим бошлиғи этиб тайинланган эди. Шу муддат ичида у биринчи бор бетоб бўлиб қолди ва ишга чиқолмади. Бахтга қарши шу куни бошқарувчи билан бир талай муҳим ишларни ҳал қилиши керак эди.
Уни ҳаёлида бир қанча фикрлар чарх урди. Бўлимда нима бўлаётган экан? Ҳамкасблари усиз қандай эплашар экан? Нима учун ҳеч ким қўнғироқ қилмаяпти, , маслаҳатлашмаяпти. Тўғри, таътил вақтида Файзиев ўрнимга унча муҳим бўлмаган вазифаларни бажарган эди, муҳимларини эса қайтишимга қолдирган. Лекин унда ёз вақти, жим-житлик эди. Балки ўринбосар тўғрисида ўйлаб кўриш керакдир.
Гарчанд хуш ёқмасада Усмонов бу ҳақда илк бор ўйланиб қолди ва ҳаёлан вазиятни таҳлил қила бошлади.
Вақтинча вазифасини бажарувчи қандай ваколатларга эга? У тажрибани қаердан олади. Шундоқ ҳам ўзининг ишлари етиб ортади, умуман ўзи бунга рози бўлармикан? Агар рози бўлганда ҳам унинг ишларини ким бажаради? Вақтинчалик вазифасини бажарувчи имзо қўйиш ҳуқуқига эгами? Агар вақтинчалик вазифасини бажарувчи хатоликка йўл қўйса, нотўғри қарор қабул қилса у ҳолда ким жавоб беради.
Файзиев бошқа ходимлар билан тил топишармикан? Балки, Рихсиевдир, у ҳар холда жамоа билан тез чиқишувчан.
Бу фикридан Усмоновнинг ҳарорати кўтарилди.
Агар Рихсиев бўлим бошлиғи вазифаларини аъло даражада уддаласа нима бўлади. Чунки у яқиндаги малака оширишда бўлган ва мураккаб компьютер дастурлари билан ишлашни яхши билади.
Балки, шифокор кўрсатмаларига риоя қилмасдан, ишга чиқиш керакмикан?
Усмонов ўзини ёмон ҳис эта бошлади ва ҳаммасини кейинроқ ўйлашга қарор қилди...


Вазифа:
1.Бўлиб ўтган вазиятни таҳлил қилинг ва менежмент атамалари асосида характерланг.
2.Д.Усмоновда пайдо бўлган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилинг ва жавобларингизни ифодаланг.
3.Сиз Д.Усмоновнинг раҳбарлик услубини қандай баҳолайсиз?
4.Альтернатив ўринбосарларнинг ютуқ ва камчиликларини таҳлил этинг:

  • штат бўйича ўринбосар;

  • ўриндошлик бўйича вақтинча вазифасини бажарувчи.

Ушбу вариантларнинг қайси бири қандай вазиятларда маъқулроқ?



Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   212   213   214   215   216   217   218   219   ...   267




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish