Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Косонсой тумани Иқтисодиёт тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
10.04.2023 йил Озод МФЙ
ДАЛОЛАТНОМА Бизлар ким ушбу имзо чекувчилар иқтисодий тарққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маркази Булоқбоши махалла фуқоралар йиғини ҳоким ёрдамчиси Мамажонов Комилжон, Косонсой тумани “Ҳунарманд” уюшмаси раиси Юлдашев Ёқубжон Абдуқаххорович хамда махалла раиси ____________________________________ худуддаги ҳунарманд тадбиркор Мамажонова Раъножон 26.10.2022 йилда NA-12005 рақамли гувохнома билан рўйхатдан ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 22 май 2022 йилдаги 252-сонли қарорининг “Аҳолининг тадбиркорликга жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субцидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг II боб 3 моддасининг к бандига асосан уста-шогирд анъаналари асосида 6 нафар шогирдларга “Бош кийимлар тайёрлаш” йўналишида фаолият олиб бормоқда.
Мен Мамажонова Раъножон “Озод” махалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган бинода “Ҳунармандчилик” йўналишида “Бош кийимлар тайёрлаш” йўналиши бўйича Якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият юритаман. Ҳозирги 6 нафардан ортиқ шогирдларим шу фаолият билан банд. Қуйидаги шогирдларимни ҳозирги кунда махалла фуқаролар йиғини мутасаддилари қолаверса хоким ёрдамчиси кўрсатмасига биноан танлаб олиниб хотин-қизларга дўппичилик сирларини ўргатиб келинмоқда. Ушбу йўналишда асосан дўппичилик хафтасига 10 тагача эркаклар дўпписини тикишга эришилмоқда ва олинаётган даромадни янада ошириш билан шуғулланиб келинмоқда.
Ҳозирда МФЙларда Ҳоким ёрдамчилари фаолияти ташкил этилганидан сўнг иш самарадорлигимиз янада ошиб тайёр маҳсулотларини маҳаллий бозорларда сотишга эришмоқда.
Худойбердиева Нигоражон Мухриддиновна
Худойбердиева Марғубажон Мухриддин қизи
Мамажанова Рохилажон Косимжоновна
Максудова Ханифа Абдухалиловна
Ваҳобова Малика Муҳриддин қизи
Худойбердиева Манзуражон Абдухалиловна
Шогирдларга “Бош кийимлар тайёрлаш” йўналишида 24.11.2022 йил санасида онлайн платформа орқали ариза юкланган ва ҳар бир шогирд учун ойига 600 000 сўм субцидия бериш тасдиқланган.
Илова: Шогирдлар тахсил олаётган ва ҳунар ўргатаётган манзил телефон рақами ҳамда иш жараёнидан фото лавхалар.