АХБОРОТ Мен Мамажонова Раъножон Қосимжонова Озод маҳалла фуқаролар йиғини ________________ кўчасида Устоз-шогирд ананаси бўйича дўппичилик йўналишида 2022 йилдан бери ЯТТ сифатида фаолият олиб бораман ҳамда ҳунармандлар уюшмасининг аъзоси хисобланаман.
Хозирги кунда 6 нафардан ортиқ дўппичиликни ўрганаётган шогирдларим бор. Уларга дўппичилик сирларини мукаммал даражада ўргатиб келмоқдаман. Хозирда Менга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 майдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ 'Уста-шогирд' анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаши, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилишини сўраб қилинган аризам тасдқиланган.
Дўппичилик йўналиши бўйича Озод маҳалласидаги дўппичилик қилиш истаги бор уйда ўтирган хотин-қизларимизга дўппичиликни барча сирлари аёллар дўпписи, эркаклар дўпписи ва болалар учун чиройли бош кийимлар тайёрлаш ўргатиб келинмоқда. Хозирги кунга қадар 6 нафар шогирд тайёрлаб, уларнинг мустақил иш фаолиятини бошлаш учун ҳунармандлар уюшмасидан сертификатлар берилди.
Дўппичиликда асосан эркаклар дўпписи буюртма асосида тайёрлаб, хафтасига 10 та эркаклар дўпписи, 5 та аёллар ва болалар бош кийимлари тайёрлашга эришилмоқда. Олинаётган даромадларни ошириш билан шуғулланиб келинмоқда.
Хозирда маҳаллада ҳоким ёрдамчиси фаолияти ташкил этилганидан сўнг иш самарадорлиги янада ортиб, тайёр бўлган махсулотларимизни маҳаллий бозорларга чиқариб, сотишга эришилмоқда. Бунга қуйидаги илова қилинган расмлар орқали танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.