Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг жисмоний тарбия ва спортга катта эьтибор берилмоқда



Download 0,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/27
Sana22.02.2022
Hajmi0,96 Mb.
#95480
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27
Bog'liq
harakatli ojinlarning gigienik va soglomlashtirish ahamiyati

Битирув малакавий ишнинг
амалий ва назарий аҳамияти.
Тадқиқотлар жараёнида қўлга киритилган илмий маълумотлар ҳаракатли 
ўйинларнинг гигиеник ва соғломлаштириш аҳамияти ўқувчиларнинг 
жисмоний сифатларини ривожлантириш мақсадида ўқув-тарбиявий жараёнда 
уларни қўллаш, назарий асослаш усуллари ишлаб чиқилди. Ишнинг назарий 
аҳамияти шундаки, унда асосий ва муҳим ўринни тажриба-тадқиқот ишлари, 
таҳлиллар ташкил этади, шу асосда ҳаракатли ўйинлари воситасида



болаларда педагогик таъсирнинг тўлиқ, аниқ мақсад асосидаги йўналиши 
яратилади. 
Ҳаракатли 
ўйинларининг 
таълим-тарбиявий 
аҳамияти 
улкан 
эканлигини ҳаёт кўрсатиб турибди. Шуниси ачинарлики, бу тажрибалар 
ҳозирга қадар мактаб амалиётида кенг қўлланилмаяпти. Бунинг устига 
кўпчилик ўқитувчилар ўзбек халқ миллий ҳаракатли ўйинларини яхши 
билишмайди, ўқув-тарбиявий жараёнда халқ ҳаракатли ўйинларидан 
фойдаланиш ҳақидаги махсус илмий китоблар, дарсликлар, услубий 
қўлланмалардан фойдаланишмайди. Мактабда халқ миллий ҳаракатли 
ўйинларини ўтказиш усулларини тўлиқ эгалламаган ўқитувчилар ҳозирча 
кўпчиликни ташкил этади. Бунинг устига ижтимоий воқелик, педагогик 
амалиёт ва назария кенг омма ўртасида туғилиб, ривожланган халқ 
педагогикасининг энг яхши ютуқларини самарали қўллаш, халқ педагогикаси 
ғоялари асосида фикр юритиш ўқув-тарбиявий ишнинг муваффақиятини 
таъминловчи ҳал қилувчи омиллардан эканлигига гувоҳ беради. Шу боис 
тадқиқот натижаларидан амалиётда кенг фойдаланиш мумкин. 
Ўйинлар ҳаётдаги тўсиқларни енгиш ҳамда ҳар хил хислат ва 
қобилятларни рўёбга чиқариш билан боғлиқ бўлган жисмоний машқларнинг 
турли мажмуасини ўз ичига олади. Бундан ташқари, одатда, болалар севиб 
ўйнайдиган уларга бахт, қувонч бахш этадиган мусобақа элементлари ҳам 
ҳаракатли ўйинларга киради.
Ҳаммамизга маълумки, кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ўйинлари тақлид 
қилиш табиатида бўлади. Бола теварак атрофидаги борлиқни кузатади, ундаги 
баъзи нарсаларни ўйинга киритади ва шу ўйин воситасида ўзини қуршаб турган 
оламни билиб олади, шундай экан, унда турмуш ходисаларига нисбатан муайян 
муносабат пайдо бўлади. 
Бунда баён этиладиган ўйинлар, чунончи юриш, югуриш, сакраш, 
улоқтириш, тирмашиб чиқиш каби машқлар бола харакатларини ривожлантириш 
ва такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга бўлади. Ўқувчиларда ҳаракатларни 
такомиллашиши билан бирга, жисмоний қобилят ҳам тараққий эта боради, юрак ва 
нафас олиш системасини фаолияти яхшиланади.



Дастлабки пайтларда шавқинли бетартиб ўйинлар бора-бора мусиқавий 
оханг пантомим ҳамда пластик ҳаракатлар орқали амалга оширила бошланган 
кейинги даврларда, бундай этнографик талқиндаги ўйинлар турли шаклларга кўчиб 
“Айиқ ўйини”, “Дев ўйини”, “Маймун ўйини”, сўнгра “Пишиқ ўйини”, “От ўйини”, 
“Юмрон қозиқ ўйини”, “Эчки ўйини”, “Бўри ўйини”, “Калтак ўйини”, “Бургут 
ўйини”, “Ит ўйини (иррилатар ўйини)”, “Қуён ўйини”, “Тулки ўйини”, “Жак-жаку 
ўйини” каби кўпгина ўйинлар, пантомималари авлоддан-авлодга ўтиб суяк суриб 
келаётгани маълум. Улар бевосита, ёхуд билвосита болалар фольклор ўйинларига 
алоқадордир. Шу тариқа “ўйин” сўзи туркий халқарининг ўйнамоқ сўзи билан 
боғлиқ ҳолда (уй, ақл, хикмат маъноларни беради). Ақл фақимни, ҳаракат ва имо-
ишоралар воситасида ифода этмоқлик эса ўйинларнинг дунёга келишида 
мухимдир.
Хозирда биз “Спорт мусобақалари” - деб қўллаб юрган ибора, Маҳмуд 
Қашғарий девонида “бахс” атамаси билан берилган. Бундай “бахслар”нинг турлари 
кўп бўлган. Масалан, мерганликда бахс қилмоқ, ўқ ёй отиб қуш ва хайвонларни 
овламоқ, шунингдек, арқон тахтали сопқонларда тош отмоқ бахси. Буни “Олтин 
қовоқ” ўйини деб атаганлар.

Download 0,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish