* кўрсаткичлар ҳар йилнинг биринчи январига келтирилган.
Автомобиллаштириш жамиятнинг иқтисодий юксалишига ижобий таъсир қилиш билан бирга, қатор салбий оқибатларни ҳам келтириб чиқармоқдаки, уларни ҳал қилиш муҳим аҳамият касб этади. Автомобиллаштиришнинг салбий оқибатлари йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб кишиларнинг ҳалок бўлишлари (республикамизда 2007 йилда уларнинг сони 2253 тага етди) ёки тан жароҳатларни олишлари (2007 йилда уларнинг сони 11706 тадан ошиб кетди), шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари натижасида кўплаб етказилган моддий зарарлар, шаҳар кўчалари, аҳоли яшайдиган жойлардан ўтадиган йўллар минтақасидаги юқори даражадаги шовқин, ҳаво бассейнларининг ифлослантирилиши, кўчаларда тўхтаб турувчи автомобиллар томонидан тўсиб қўйишлари, транспортларнинг ушланиб қолишлари ва ҳаракат тезликларининг кескин тушиб кетишидан иборатдир.
Паст даражадаги ҳаракат хавфсизлигига сабаб бўладиган автомобиллар ҳаракатини учта ўзига хос хусусиятларини кўрсатиш мумкин.
Автомобил транспортининг ўз кўрсаткичларига кўра мос келадиган автомобил-транспорт фойдаланиш кўрсаткичларига эга бўлган автомобил йўллари билан етарли даражада таъминланмаганлиги.
Автомобиллар ҳаракатининг йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларидан етарли даражада ажратилмаганлиги ва пиёдалар ҳаракатланиш маданиятининг пастлиги.
Ҳайдовчилик касбининг оммавийлиги ва улар орасида паст малакали ва кам кўникмага эга бўлган ҳаваскор ҳайдовчиларнинг кўплиги.
Мамлакатимиздаги иқтисодий тармоқни ривожлантиришда йўл соҳасининг роли катта бўлиб, у ишлаб чиқариш соҳаси ва иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятига фаол қараб бориши мақсадида уни юқори даражадаги автомагистраллар билан таъминлаш, транспорт коммуникацияларини аъло даражада ривожлантиришни талаб этади, бу эса биринчи навбатда автомобил йўлларини устувор тарзда ривожлантириб боришни талаб этади.
Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига чиқиши учун транспорт йўлакларини шакллантириш бўйича марказий тадбирлар ўтказилмоқда ҳамда Республика ва чет эл яқин-узоқ мамлакатлари автомобил йўллари интеграцияси ва ҳамкорлик бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Буларга қуйидаги Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин:
- Президентнинг 2005 йил 30 сентябрдаги Р-2338 рақамли “2006-2010 йилларда Ўзбекистон Республикасида автомобил йўлларини қуриш Дастурини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши;
- Президентнинг 2006 йил 3 мартдаги ПҚ-299-сонли “Йўл қурилиш ишлари ҳажми ва сифати устидан назоратни янада кучайтириш чоралари тўғрисида”;
- Президентнинг 2006 йил 25 октябрдаги 499-сонли «Умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуриш тадбирини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 ноябрдаги ВМ-226-сонли “Умумий фойдаланиладиган автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида;
- Президентнинг 2006 йил 14 ноябрдаги ПҚ-511-сонли “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чоралари тўғрисида;
- Президентнинг 2006 йил 20 декабрдаги ПҚ-535-сонли “Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини 2007-2010 йилларда ривожлантириш тадбирлари тўғрисида»;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2007 йил 3 октябрдаги қарори билан «Автомобил йўллари тўғрисида”ги янги Ўзбекистон Республикасининг қарори.
Дунё транспорт тизимига энг кўп талаб этиладиган ва самарали интеграцияни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи халқаро магистрал йўлларни модернизация қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Бунга қуйидаги “Ғузор-Бухоро-Нукус-Қўнғирот-Бейнеу”, “Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз”, МДҲ ва Европага чиқишни таъминловчи «Навои-Учқудуқ” шунингдек, Форс қўлтиғига ва Қора денгизга чиқишни таъминловчи “Самарқанд-Навои-Бухоро-Олот” транспорт йўлаклари киради.
Гулистон-Ангрен йўналишида 2007 йилда таъмирлаш ва янги қурилиш бўйича иш бошланди. Бу йўналиш М-39 “Олмота-Бишкек-Тошкент-Термиз”, М-34 “Тошкент-Душанба”, А-373 “Тошкент-Ош”, 4Р2 “Тошкент-Олмалиқ” ва 4Р1 “ТҲАЙ” мавжуд йўлларига альтернатив вазифани бажаради.
Ўзбекистон Республикасида юқорида келтирилган ПҚ-535 рақамли Қарорга асосан 2007-2010 йиллар мобайнида жами 700 км автомобил йўл, 2700 пм кўприк ва йўл ўтказувчилар таъмирлаб қурилади. Шунингдек, ҳар йили 2200 км автомобил йўли капитал ва ўрта таъмирдан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси етарли даражада зич автомобил йўллар тармоғига эга. 2007 йил 1 январ ҳолатига кўра республикамиздаги йўлларнинг умумий узунлиги 183000 км, шу жумладан, умумфойдаланувдаги автомобил йўллари 42530 кмни ташкил этади. Ўзбекистон ҳудудларининг транспорт тармоғи билан таъминланиш кўрсаткичлари 1.2-жадвалда келтирилган.
1.2-жадвал
Ҳудудлар
|
Автомобил йўллари узунлиги, минг км.
|
Транспорт тармоғининг зичлиги, км
|
1000 км2
|
1000 киши
|
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами:
|
146,347
|
210,1
|
3,89
|
Қорақолпоғистон Республикаси
|
9,7
|
58,8
|
6,58
|
Андижон вилояти
|
5,9
|
1404,8
|
2,74
|
Бухоро вилояти
|
9,7
|
246,2
|
6,93
|
Жиззах вилояти
|
4,1
|
200,0
|
4,38
|
Қашқадарё вилояти
|
8,2
|
288,7
|
3,87
|
Навоий вилояти
|
6,2
|
56,2
|
8,00
|
Наманган вилояти
|
6,3
|
797,5
|
3,33
|
Самарқанд вилояти
|
10,3
|
628,0
|
3,92
|
Сурхондарё вилояти
|
5,7
|
274,0
|
3,35
|
Сирдарё вилояти
|
4,7
|
921,6
|
7,6
|
Тошкент ш. ва вилояти
|
9,5
|
609,0
|
2,3
|
Фарғона вилояти
|
9,5
|
1338,0
|
3,62
|
Хоразм вилояти
|
4,2
|
666,7
|
3,23
|
Do'stlaringiz bilan baham: |