Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


II БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ



Download 2,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/21
Sana22.06.2023
Hajmi2,4 Mb.
#952900
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
3.拃殝垖崍 悎値唻€崚垚垬 (1)

 
II БОБ. ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ 
УСЛУБЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШДА ИННОВАЦИОН 
ОМИЛЛАРНИНГ ЎРНИ 
 
2.1. Таълим соҳасини ривожлантириш бўйича хорижий тажрибалар: 
Модулли-кредит тизими.
XXI аср инсоният руҳига кўтаринкилик бағишлайдиган истиқболли 
давр сифатида турлича талқинларда ифода этилмоқда: “ахборот асри”, 
“юксак технологиялар асри”, “интеграция асри” ва ҳоказо. Лекин янги аср 
“таълим асри”, деб аталса адолатга анча яқин бўлар эди. Умуман, таълим 
ҳар томонлама инсоний стратегик ресурсларни яратадиган кўп қиррали 
жараён сифатида дунёни англаш ва маънавий юксаклик омили бўлиб 
қолмоқда.
Агар биз постиндустриаллик моҳиятига эътибор берсак, уни асосан 
учта ўзакдан иборат мазмунни ташкил этишини кўрамиз: инсонийлик, 
интеграциялашганлик ва инновациялашув. 
Инсонийлик 
– 
инсоний 
ривожланиш, 
умргузаронлик, 
маълумотлилик, яратиш ва харид қилиш қобилияти каби кўрсаткичлар 
билан гавдаланадиган ижтимоий ҳаёт тарзининг олий қадриятидир; 


51 
Интеграциялашганлик – бу ривожланиш, мувозанатлашмаган 
хусусий манфаатларни фаол амалга ошириш учун уларни мажруҳлашиши 
ва бир жойда турғунлигига барҳам бериш демакдир; 
Инновациялашув – индустриал жамият шахсдан бегоналашган
 
моддий ишлаб чиқариш маҳсулотларининг янада ошириш мақсадида 
табиат бойликларини қайта ишлаб чиқишга муккасидан кетади. 
Индустриал жамият шахсдан бегоналашмаган руҳий ишлаб чиқариш 
маҳсулотларини ошириб боришга суянган ҳолдагина яшай олади; Бунда 
ҳаётни таъминлашда моддий мулкка боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш эмас, 
балки билим ва маданият асосий омил ролини ўйнайди. Бу ўзига хос 
материализм даврини инкор этган етакчи қадрият ҳамда асосий капитал – 
яъни, ижодкорлик асосидаги ички шахсий ўсиш, инсоний сифатлар, 
индивидуалликни ўзини ўзи юқорига кўтариши демакдир. 
Бундан кўриниб турибдики, таълим инсониятни ривожлантириш
унинг истиқболини яратиш, одамизотни фаровонлигини таъминлаш, 
оламни янада чуқурроқ англаш ва уни ўз измига сола билиш омилидир
1

Сўнгги ўн икки йилликда барча ривожланган ва ривожланаётган 
мамлакатларда 
таълим 
соҳасида таълим 
фалсафаси 
моҳиятини 
ўзгартиришга, унинг глобал мақсадлари ва вазифалари, ташкилий 
тизилмалари, таълим мазмуни, таълим стандартлари ва уқув дастурларини 
ишлаб чиқиш, таълим сифатини таъминлаш, таълим сифатини назорат 
этиш, молиялаштириш каби турли жиҳатларга оид муҳим ва жиддий 
ўзгаришлар рўй бермоқда
2

Ҳозирги даврга келиб таълим тизимни модернизациялаш 
мақсадларидан келиб чиқиб аксарият ривожланган мамлакатларда таълим 
тизимини ислоҳ этишнинг қуйидаги глобал йўналишлари пайдо бўлди:
- бошқарувни демократлаштириш ва номарказлаштириш; 
1
Қаранг:Образование в XXI веке.// «Высшее образование в России»; 2004, №1. с.167-168;
2
Сближение и расхождения в европейских системах образования и подготовки. //А. Грин, А. Вулф и 
Т. Лини, Материалы Института образования Лондонского университета (в частности, глава «Высшее 
образование в течение всей жизни») –М., 2004.-С.21-22. 


52 
- олий ўқув юртларини жамият олдидаги масъуллигини оширган 
ҳолда уларнинг мустақиллигини кенгайтириб бориш; 
- таълим бошқаруви ва молиялашувида ташкил этишнинг бозор 
иқтисодиёти талабларига ўтиб бориш; 
- ахборот-коммуникатив технологиялар асосида таълимнинг янги 
шаклларини жорий этиш. 
Шу билан бирга, турли давлатларда таълимни модернизациялаш 
жааёнларида қуйидаги умумий тамойиллар пайдо бўлди: 
Таълимни бошқаришнинг турли даражалари ўртасида масъуллик ва 
функцияларнинг қонунчилик асосида аниқ ва равшан чегаралаб қўйилиши: 
умумдавлат, минтақавий, муниципал ва институтционал. Дунё 
бозорларида 
давлатларнинг 
рақобатбардошлигини 
ва 
барқарор 
ривожланишини таъминлашда таълимнинг ролини ошиб бориши билан 
бир қаторда таълим тизимини амал қилиши учун зарур бўлган таълимни 
ривожлантириш сиёсати ва стратегиясини ишлаб чиқишда, ресурслар ва 
ислоҳотларни 
мувофиқлаштиришда 
бошқарувнинг 
умумдавлат 
органларининг роли ошиб бормоқда. Бошқа бошқарув ваколатлари эса 
замонавий қонунлар асосида қуйи ҳокимият органларига узатилмоқда
1
.
Шунингдек, тури мамлактлар таълим тизимида ўзига хос миллий 
анъаналар ҳам сақланиб қолмоқда. Масалан, аксарият хорижий 
мамлакатларда болаларга таълим бериш 5-6 ёшдан бошланмоқда. Фақат 
бир неча ўнлаб мамлакатларда, шунингдек МДҲ давлатларида бу 
кўрсаткич 7-8 ёшни ташкил этади. Қатор мамлакатарда мажбурий таълим 
ва тўлиқ ўрта маълумот олиш оширилди. 169 та мамлакатда (жаҳондаги 
мамлакатларнинг 80 фоизида) тўлиқ ўрта таълим олиш 12 ва ундан ортиқ 
йилни ташкил этса, 46 та мамлактда бу кўрсаткич 13 йиллик муддатга 
белгиланган (масалан, Нидерландия Қироллиги, Чехия, Руминия). Баъзи 
мамлакатларда эса бу муддат камроқ қилиб белгиланган (масалан, в 
1
Қаранг: Разработка рекомендаций по реализации Болонского процесса в российской образовательной 
системе: отчет о НИР (закл.) / Санкт-Петерб. гос. ун-т; рук. Мурин И.В. – СПб., 2003. –С.8-10.


53 
Туркманистонда - 9 йил, Мўғилистонда – 10 йил). 
Шу билан бирга, қатор ривожланган мамлакатларда (Буюк Британия, 
Канада, АҚШ, Шарқий Европа давлатлари ва бошқ.) бошланғич ва тўлиқ 
ўрта таълим олиш учун янги таълим стандартлари жорий этилмоқда. 
Аксарият 
мамлакатларда 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланиш 
босқичларидан қатъий назар (масалан, Австралия, Германия, Хитой, 
Нидерландия Қироллиги, Қозоғистон, Украина ва бошқ.) бошланғич 
касбий таълим ўрта таълим билан, ўрта касбий таълим эса олий таълим 
билан интеграция қилинди. Тўлиқ ўрта таълим ўзининг икки ёқлама 
вазифасини сақлаб келмоқда: нафақат олий ўқув юртига кириш, балки 
фаол ҳаёт учун тайёрлаш.
Ана шу икки ёқлама вазифани бажариш XXI асрдаги ўрта таълим 
мазмуни ива руҳиятини белгилаб бериши билан бир қаторда, уни 
диверсификациялаш ва умумий, гуманитар ҳамда умумтехникавий 
тайёргарлик соҳасида эгаллайдиган ўрнини аниқлаб беради.
Олий таълим тизими тузилиши ҳам ўз шаклини ўзгартириб 
бормоқда. Қатор мамлакатлар (Австралия, Буюк Британия, Норвегия ва 
бошқ.) бинар тузилмалардан – олий ўқув юртларини университет ва 
ноуниверситет секторларга қаттиқ бўлиш тажрибасидан қайтдилар; яна 
бошқа мамлакатлар (Германия ва бошқ.) ҳам шу каби қайта қуришларни 
бошламоқда. Ўтган асрнинг 60-йилларидаги ислоҳотлар жараёнларида 
ташкил этилган қисқартирилган муддатларда таълим (2-3 йил) олишга 
мўлжалланган коллежлар ва институтлар яқин вақтларда олий таълимнинг 
ноуниверситет сектори саналиб келинган бўлса, улар ислоҳ қилигниб 
университет тизимига ёки университетларга бирлаштирилмоқда.
Деярли барча мамлакатларда (Туркманистон бундан мустасно) 
кейинги ўн йилликларда олий касбий 
тизимнинг кўп даражали тизими 
жорий этилди: бакалавриат (3-4 йиллик муддатда таълим олиш), 
магистратура (1-2 йиллик муддатда таълим олиш), докторантура (2-3 
йиллик таълим) кабиларда тегишли равишда бакалавр, магистр ва фан 


54 
доктори (Ph.D) даражасини олишга мўлжалланган. Бакалавр ва магистр 
даражалари ҳаттоки бир даражали таълим тизими бир неча юз йиллар 
барқарор амал қилган мамлакатларда ҳам жорий этилиб, уларга Германия, 
Италия, Швеция, бошқа Шарқий Европа, МДҲ ва Болтиқ бўйи 
мамлакатларини мисол тариқасида келтириш мумкин. Ўқув режалари ва 
таълим бериш дастурларини стандартлашга қаратилган ўрта ва олий 
касбий 
таълим 
мазмуни 
янгиланди; 
талабаларнинг 
академик 
ҳаракатчанлигини таъминлаш учун таълим кредитлари тизими (“зачет” - 
синов тури бирликлари) жорий этилди. Болонья жараёни доирасида синов 
(“зачет”) кўчиришлар (ECTS) Германия, Нидерландия Қироллиги, Бельгия, 
Италия, Франция кабиларда қўлланила бошланди; бу каби синовлар 
бирликлари тизимини Австрия, Вьетнам, Мўғилистон, Япония, Канада, 
Хитой, Швеция, Шарқий Европа ва Болтиқ бўйи мамлакатлари ҳам кабул 
қила бошлади. 
Таълимнинг барча даражалари бошқарув тузилмалари фаолиятида 
маъмурий-ташкилий масалалар билан бир қаторда таълим сифати 
муаммоларига, жамиятда тез ўзгараётган эҳтиёжларга нисбатан таълим 
тизимини тез мослашиши талабларига мутаносиб равишда ўзгаришлар рўй 
бера бошлади. Франция, Германия, Буюк Британия, Канада каби 
мамлакатларда таълимнинг юқори даражасини қўллаб-қувватлашга доир 
мажмуавий тадбирлар амалга оширилди.
Таълимни молиялаштириш тизими бошқарувнинг кучли иқтисодий 
воситасига айланиши кузатила бошланди: кўп томонлама молиялаштириш 
концепциясини қабул қилиниши (давлат бюджети, минтақавий ва 
муниципал органлар бюджетлари, олий ўқув юртларининг хизмат 
кўрсатиш ва тижорат фаолиятидан келадиган даромадлар, таълимга ҳақ 
тўлаш ва бошқ.); стипендия ва грантларни талабаларга давлат томонидан 
кафолатли қарз бериши билан алмашуви; давлат ва хусусий олий ўқув 
юртларининг аралаш молиялаштириш принципини жорий этилиши; 
хайрия ташкилотлари, тадбиркорлик тизилмаларининг ролини ўсиши, 


55 
таълимни томонидан молиялаштиришда фуқароларнинг ҳам иштирок эта 
бошлаши; таълимни қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим муассасалари 
даромадларини бир қисмига ва улар ишлатаётган маблағларга солиқ 
имтиёзларини ўрнатилиши. Австралия, Нидерландия Қироллиги, Франция, 
Италия, Венгрия, Япония, АҚШ, Канада ва Канада каби мамлакатларда 
мактаб ўқувчилари ва олий ўқув юртлари талабаларини манзилли 
молиялаштириш яхши ривожланди. 
Таълим тизимни бошқаришга нодавлат ва касбий ташкилотларни 
жалб этилиши (олий ўқув юртларининг васийлик кенгаши, марказий ва 
минтақавий бошқарув органлари ҳузурида маслаҳат кенгашлари, олий 
ўқув юртларини жамоатчилик асосида аккредитация қилиш ва улар 
дастурларини касбий аккредитациялаш, олий мактаб фаолиятининг турли 
жиҳатларини баҳолаш ва улар учун тавсиялар тайёрлдаш ва бошқ.). Бу 
соҳа Австралия, Нидерландия Қироллиги, Канада ва бошқа қатор 
мамлакатларда яхши йўлга қўйилган. 
Жаҳондаги аксарият мамлакатларда давлат таълим органлари ёки 
мустақил марказлар, институтлар ва ташкилотлар томонидан назорат 
этиладиган якуний аттестация тизимига ўтилди. Буюк Британия, Франции, 
АҚШ, Канада, Швеции, Япония, Болгария, Венгрия, шунингдек таълим 
тизимининг француз ва инглиз моделига амал қилувчи ўнлаб Осиё ва 
Африка мамлакатларида бир қатор фанлардан (она тили, хорижий тил, 
математика, табиий фанлар ва бошқ.) ягона давлат имтиҳони ўрнига 
якуний натижалар аттестацияси олий қўув юртларига кириш имтиҳони ва 
синови ўрнида тан олинмоқда. 
Европа Иттифоқидаги деярли барча мамлакатларда, шунингдек, 
Австралия, Корея ва Японияда “Бутун умр давомида таълим” концепцияси 
фаол амалга оширилмоқда. Унга биноан, барча фуқароларга, жумладан 
ишсизларга, жисмоний ва ақлий ривожланиши чекланган шахсларга 
таълим бериш, шунингдек катта ёшли одамларни ўқитишнинг турли 
шакллари қўлланилади. Германия, Франция, Финляндия, Швеция, Бельгия, 


56 
Буюк Бринания, Италия каби мамлакатларда узлуксиз касбий таълимни 
мақсадли инвестициялашнинг махсус ҳукумат дастурлари амалга 
оширилмоқда.
Европада таълим тизимини модернизациялаш соҳасида диққатга 
сазовор ва кенг миқёсли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Олий 
таълимнинг умумевропавий кенглигини шакллантириш ва Европа олий 
мактабини жаҳондаги етакчи ўрнини мустаҳкамлашга доир вазифаларни 
амалга ошириш кўп жиҳатдан 

Download 2,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish