15.2. Кўтарилишларда машиналарни тўхтатиш ва қўзғатиш қоидалари. Пастлик (қиялик) ларда ҳаракатни секинлаштириш, тормозлаш ва буриш усуллари
Баландликда тўхтатилган ва ғилдирашга қарши қурилма қўшилган ҳолда машинани жойидан кўзғатиш тартиби:
- илашма тепкисини охиригача босинг, узатма қутиси дастасини биринчи узатиш ҳолатига қўйинг, илашма тепкисини оҳисталик билан қўйиб юборинг ва шу билан бирга ёқилғи узатиш тепкисини оҳисталик билан босинг;
- олдинга ҳаракатни бошлагандан сўнг, ғилдирашга қарши қурулмани бошқарувчи дастани соат стрелкасига қарама-қарши томонга 900 градус остида буранг ва пастга қўйиб юборинг.
Тиклиги юқори бўлган ёки бўш тупроқли баландликга кўтарилишда, машинани жойидан қўзғатиш учун, олдинги кўприкларни ва паст узаткични тарқатув қутиси ёрдамида қўшинг. Ғилдирашга қарши қурилмани машина жойидан қўзғалиб, олдинга ишончли ҳаракатлана бошлагандан сўнг ўчиринг.
Машинани жойидан трансмиссия қўшилган ҳолатида стартер билан ўт олдириб ҳаракатни бошлаш таъқиқланади. Бу ҳолат стартерни ишдан чиқишига олиб келади.
МАШИНАНИ ТЎХТАТИШ
Қуруқ ва қаттик ерли йўлларда ҳаракатланаётганда машина оҳиста тўхтатилади, бунинг учун; ёқилғи узатиш тепкисини қўйиб юборинг, илашма тепкисини босиб ва узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг, шундан кейин илашма тепкисини қўйиб юбориб ишчи тормоз тизими тепкиси ёрдамида оҳиста тормозланиб машинани тўхтатинг.
Қуруқ ва қаттиқ ерли йўлларда ҳаракатланаётганда бирданига шартли тўхташ зарур бўлиб қолганда; бир вақтни ўзида ёқилғи узатиш тепкисини қўйиб юбориб, илашма тепкисини босинг ва тезда ишчи тормоз тизими тепкисини босиб машинани тўхтатинг. Машина тўхтаганидан сўнг узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг ва илашма тепкисини қўйиб юборинг.
Сирпанчиқ йулларда машинани тўхтатиш учун, машинани комбинир усулида тормозлантиринг (двигатель ва ишчи тормоз тизими билан) ва оҳисталик билан паст узатмага ўтиб, тезликни минимумгача камайтиринг, илашма тепкисини ва ишчи тормоз тизими тепкисини босиш билан машинани бутунлай тўхтатинг. Машина тўхтаганидан сўнг узатма қутиси дастасини нейтрал ҳолатига қўйинг ва илашма тепкисини қўйиб юборинг.
Машинани баландликда тўхтатгандан сўнг, уни ғилдирашга қарши қурилмани қўшиш билан тўхтатиб қўйинг. Агарда машинани пастликка қараб тўхтатсангиз, машинани тўхтаб туриш тормози тизими билан тўхтатиб қўйинг ва биринчи узатмани қўшиб қўйинг. Текисликда машинани тўхтатгандан сўнг, уни тўхтаб туриш тормози тизими билан тўхтатиб қўйинг.
Машқни бажариш тартиби
Машқ кундуз куни ҳар бирининг узунлиги 30 метрдан ва қиялиги 70 дан кам бўлмаган, «СТОП» белгиси ва устунлар орасидаги бурилишларни чекловчи белгилар билан жиҳозланган тепалик, пастлик ва қияликлардан иборат, узунлиги 4-5 км бўлган йуналиш бўйича қўшинлар жойлашувига мос жойда бажарилади.
Ҳаракат йуналишидан четда жойлашган алоҳида ўқув жойида, машинани белгиланган жойда тўхтатиш техникаси ва устунлар орасида бурилишлар ўрганилади.
Биринчи машғулот
Ўрганувчиларда тепалик, пастлик ва қияликлардан ҳар хил усуллар билан тўхтаб, ҳаракатни давом эттириб ўтишда зарур бўлган ҳаракатларни бажариш кўникмалари шакллантирилади. Кинотренажёрда кинотасмага туширилган йуналиш бўйича машқ бажараётганда ўрганувчилар ҳар хил қияликдаги тепалик ва пастликлардан, уларда тўхташ ва ҳаракатни янгидн бошлаб ўтишни машққилишади.
Иккинчи машғулот
Тренажёрлардаги машқлар давомида ўрганувчиларнинг олдинги машғулотда олган машинани бошқариш бўйича кўникмалари мустаҳкамланади ва такомиллаштирилади.
Учинчи машғулот
Ҳар бири алоҳида тўсиқда шуғулланувчи ўқув гуруҳларига бўлинган гуруҳ таркибида бажарилади.
Қуйидаги элементлар бўйича ўрганилади:
- тепалик ва пастликлардан двигател валининг айланиш частотасини ўзгариш ҳисобига ҳаракат тезлигини ўзгартириб, пастги узатгичда ўтиш;
Машқни бажариш тартиби
Машқ кундуз куни ҳар бирининг узунлиги 30 метрдан ва қиялиги 70 дан кам бўлмаган, «СТОП» белгиси ва устунлар орасидаги бурилишларни чекловчи белгилар билан жиҳозланган тепалик, пастлик ва қияликлардан иборат, узунлиги 4-5 км бўлган йуналиш бўйича қўшинлар жойлашувига мос жойда бажарилади.
Ҳаракат йуналишидан четда жойлашган алоҳида ўқув жойида, машинани белгиланган жойда тўхтатиш техникаси ва устунлар орасида бурилишлар ўрганилади.
Биринчи машғулот
Ўрганувчиларда тепалик, пастлик ва қияликардан ҳар хил усуллар билан тўхтаб, ҳаракатни давом эттириб ўтишда зарур бўлган ҳаракатларни бажариш кўникмалари шакллантирилади. Кинотренажёрда кинотасмага туширилган йуналиш бўйича машқ бажараётганда ўрганувчилар ҳар хил қияликдаги тепалик ва пастликлардан, уларда тўхташ ва ҳаракатни янгидан бошлаб ўтишни машққилишади.
Иккинчи машғулот
Тренажёрлардаги машқлар давомида ўрганувчиларнинг олдинги машғулотда олган машинани бошқариш бўйича кўникмалари мустаҳкамланади ва такомиллаштирилади.
Учинчи машғулот
Ҳар бири алоҳида тўсиқда шуғулланувчи ўқув гуруҳларига бўлинган гуруҳ таркибида бажарилади.
Қуйидаги элементлар бўйича ўқитилади:
- тепалик ва пастликлардан двигател валининг айланиш частотасини ўзгариш ҳисобига ҳаракат тезлигини ўзгартириб, пастги узатгичда ўтиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |