Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


Фойдаланишда бўлган ЗТР (БТР) -80 ларни қисқа муддатли ва узоқ муддатли сақлашга тайёрлаш бўйича бажариладиган асосий ишлар



Download 12,78 Mb.
bet30/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

5.2. Фойдаланишда бўлган ЗТР (БТР) -80 ларни қисқа муддатли ва узоқ муддатли сақлашга тайёрлаш бўйича бажариладиган асосий ишлар

Зирхли техника ва қурол-яроғларни сақлаш бу-фойдаланишнинг навбатдаги босқичи ҳисобланиб, унда вақтинча ишлатилмай турган ҳарбий буюмлар ва қурол-яроғлар белгиланган вақт ичида махсус жойда ва маълум шароитда сақланади. Бунда ҳарбий буюмлар ва қурол-яроғлар ташқи муҳит таъсиридан маълум чора-тадбирлар ёрдамида ҳимоя қилинади ва шу тариқа уларнинг техник созлиги ҳамда доимий жанговар шайлиги таъминланади.


Тинчлик даврида аксарият ҳарбий техника ва қурол-яроғлар ишлатилмайди, яъни улар сақлашга қўйилади. Машина ва техникалар ишлатилмай турилишига қарамасдан махсус чора ва тадбирлар қўлланилмаса агрегетлар, механизм ва тизимлар оксидланиши, емирилишига (коррозияга) учраши натижасида ишдан чиқиши, ўз вазифасини бажармай қўйиши, техник созлиги бузилиши, пировард натижада уларнинг жанговар шайлиги пасайиши мумкин. Зеро вақт ўтиши билан ҳар қандай буюм, резина-техник ва бошқа ашёларнинг ташқи муҳит таъсирида эскириши, чириши, емирилиши ҳаммага аён. Метал буюмлар ҳам оксидланиши, емирилиши (коррозияга учраши) натижасида муддатидан олдин яроқсиз бўлиб қолиши эҳтимолдан холи эмас.





69-Расм.Металларнинг коррозия таъсирида емирилиши:
1-юза бўйлаб текис коррозия; 2-юза бўйлаб нотекис коррозия; 3-кристаллараро коррозия; 4-доғли коррозия; 5-чуқур коррозия; 6- чуқур коррозия.



70-Расм.Ички юзаси олтингугуртли кислота таъсирида
коррозияга учраган цилиндр гильзаси
Металларда коррозия жараёнининг юзага келишига ва кейинчалик унинг жадал ривожланиб кетишига ёқилғи таркибидаги зарарли унсурларнинг таъсири жуда катта, бу борада айниқса дизель ёқилғиси алоҳида ажралиб туради. Таркибида 0,2 % олтингугурт бирикмалари мавжуд бўлган бир тонна дизель ёқилғиси ёнганда двигатель ичида қарийиб 4 кг гача олтингугурт ангидриди пайдо бўлади, вақт ўтиши билан олтингугуртли кислотага айланиши мумкин. Олтингугуртли кислотадан ажралган газ цилиндр-поршень гуруҳида коррозия доғларини пайдо қилишига ва унинг кейинчалик ривожланиб кетишига сабаб бўлади. Двигатель тўхтатилгач 15-20 кун ичида коррозия доғлари пайдо бўла бошлайди. Айнан шу сабабли ҳам машиналарни сақлашга қўйишдан олдин унинг механизм ва агрегатларини консервация қилиш талаб этилади.
Фақат шугина эмас, коррозия совутиш тизим қувури ўтказгичларига, совутиш тизими деталларига, пружиналарига, цилиндр гильзаларига, пушка деталларига ва ҳоказа металларга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Сақлаш жараёнида резино-техник ашёлар, буёқ ашёлари, пластмасса буюмлари ва ҳоказалар эскириши, чириши мумкин.
Шундан кўриниб турибдики ҳарбий техника ва қурол-яроғларни сақлаш жараёнида уларнинг жанговар шайлигини таъминлаш учун ташқи муҳит таъсиридан ҳимоя қилиш ўта долзарб муаммолардан ҳисобланади.
Бу борада хозирги кунда деталлар юзасини бўяш, мойлаш, ташқи муҳитнинг таъсирчанлигини нейтраллаштириш ёки сусайтириш, шу билан коррозия суръатини пасайтириш каби ҳимоя қилишнинг ўта самарали усуллари мавжуд.
Ҳарбий қисмларда, базаларда техника ва қурол-яроқларни сақлашга қўйишни ташкиллаштириш, амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирининг 2004 йилги 55-сонли буйруғига асосан ҳамда “Зирхли техникаларни сақлаш бўйича қўлланма” талабларига мос ҳолда амалга оширилади.

Сақлашга қўйишда бажариладиган ишлар ҳажми

Сақлаш икки хил турга бўлинади:


1.Қисқа муддатли сақлаш - бир йилгача;
2.Узоқ муддатли сақлаш - бир йилдан ортиқ.
Қисқа муддатли сақлашга ўқув-жанговар ва ўқув саф гуруҳларига тегишли машиналар қўйилади, яъни ҳарбий қисм шахсий таркиби билан жанговар тайёргарлик фанлари бўйича машғулот ўтказишни таъминлайдиган машиналар. Жанговар ва саф гуруҳига тегишли машиналар эса узоқ муддатли сақлашга қўйилади. Шунингдек янги ёки капитал таъмирдан чиққан машиналар узоқ муддатли сақлашга қўйилади. Ўрта таъмирдан чиққан машиналарни сақлашга қўйиш таъқиқланади.
Техника ва қурол-яроқларни сақлашга қўйишдан олдин уларни тайёрлаш керак. Тайёрлаш ишларида машинанинг ҳар бир бўлмаси алоҳида алоҳида тайёрланади.
- корпусни тайёрлаш.
- юриш қисмини тайёрлаш.
- бошқарув бўлмасини тайёрлаш.
- қувват бқлмасини тайёрлаш.
- десантлар бўлмасини тайёрлаш.
- жанговар бўлмасини тайёрлаш.
- қурол-яроқни тайёрлаш.
Радиостанцияни тайёрлаш ва бошқалар. Шу билан биргаликда 1-чи ёки 2-чи техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилади.
Машиналарни узоқ муддатли сақлашга қўйишда уларнинг баъзи агрегатлари консервация қилинади. Чунончи двигатель, юқори босимли ёқилғи насоси, совутиш тизими, компрессор ва қурол-яроқ консервация қилиниши талаб этилади.
Консервация нима дегани
Консервация деб - машина узель ва агрегатларни коррозиядан (емирилишдан) махсус мой қоплаш йўли билан ҳимоялаш усулига айтилади.
Зирхли транспортер (БТР-80) двигател юқори босимли ёқилғи насоси ва компрессорлари сувдан тозаланган (таркибидаги суви буғлантирилиб юборилган) мой билан консервация қилинади. Бу билан цилиндр юзасида, плунжерли жуфтликлар юзасида юпқа мой парда ҳосил қилинадики, бу ўз навбатида деталь юзаларини занглашдан (коррозиядан) сақлайди.

Совутиш тизимини консервалаш қуйидагича бажарилади.


Совутиш тизимини консервациялаш двигателни консервациялашдан кейин ва совутиш тизимидаги мавжуд совутиш суюқлиги тўкиб олингандан кейин бажарилади. Бунда об-ҳаво ҳарорати +10 оС дан паст бўлмаслиги лозим.


Совутиш суюқлиги тўлиқ тўкилиб бўлгач очилган тиқинлар ва клапанлар қайтадан ёпилади. Совутиш тизимига тўлдириб сув-глицерин эритмаси қуйилади ва кейинчалик тўкилади. Шу муддат ичида совутиш тизими ичида деталларни коррозиядан сақловчи юпқа парда пайдо бўлади.
Совутиш тизимини консервалашдан олдин сув-глицерин эритмаси тайёрланиб олинади. Бунинг учун қуйидаги компанентлар керак бўлади:
1 кг - глицерин;
62,5 гр - калий;
10 гр - кальций содаси;
1,785 л - қайнатилган ичимлик суви.
Шунда 1 л эритма тайёр бўлади. Агар сизга 48 л сув-глицерин эритмаси керак бўлса юқорида кўрсатилган компанентлар миқдорини 48 га кўпайтириб аралашма тайёрлайсиз. Аралашма тайёрлаш ваққтини тезлаштириш учун калий ва кальций содасини 50-60 оС даражагача қиздирилган сувда эритиб, кейин глицерин билан бир хил аралашма бўлгунча аралаштирилади.
Совутиш тизимини консарвациялаш учун бажариш керак:
Совутиш тизими тўкиш тешиги тагига сув-глицерин аралашмасини тўкиш учун идиш қўйилади;
Совутиш тизими жўмраги ва қуйиш тиқини очилади;
Сув-глицерин аралашмаси қуйила бошлайди, тўкиш тешигидан аралашма оқа бошлагач клапан ёпилади ва совутиш тизими кенгайиш бачоги бўғизигача тўлдирилади ва 25-30 минутга қолдирилади;
Кейин тўкиш жўмраги ва клапани очилиб, эритма тўкиб олинади;
Кенгайиш бачоги буғ-ҳаво клапани сув-глицерин эритмасига ботириб олинади ва совутиш тизими ёпилади.
Совутиш тизимидан тқкиб олинган сув-глицерин эритмасини ъайта-ъайта ишлатиш мумкин. Фақат бунда сув-глицерин эритмаси сарфи ҳар бир машина совутиш тизими сиғимининг 0,06-0,1% атрофини ташкил этади (бу 28,8-48,0 гр ни ташкил этади).






Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish