Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлиги


Паркда ички тартиб, шахсий таркибни парка қўйиш тартиби. Машиналарни чиқариш ва киритиш, уларга хизмат кўрсатиш тартиби



Download 12,78 Mb.
bet28/77
Sana10.07.2022
Hajmi12,78 Mb.
#768430
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77
Bog'liq
Тех китоб якуний — копия

4.3.Паркда ички тартиб, шахсий таркибни парка қўйиш тартиби. Машиналарни чиқариш ва киритиш, уларга хизмат кўрсатиш тартиби

Парклардаги ички тартиб ва иш тартиби бўйича қисм командирининг буйруғи эълон килинади (Буйруқдан кўчирма парк бўйича навбатчида туриши керак 15-илова) ва унда қуйидаги тадбирлар белгиланади:


- паркни қўриқлаш;
- шахсий тартибни парк ва машиналарга қўйиш;
- машиналарнинг паркдан чиқиши ва қайтиши;
- машиналарнинг тахлика бўйича паркдан чиқиши;
- ёнилғи қуйиш шохобчалари, тозалаш ва ювиш, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, сув-мой иситиш тизими ва омборларнинг - ишлаши;
- иш куни тугагандан сўнг парк биноси ва машиналарни кўздан кечириш, қулфлаш (тамғалаш) ҳамда уларни парк бўйича навбатчи ва қоровул ҳимоясига топшириш;
- парк бинолари, машиналарнинг люклари ва ўт олдириш қулфларининг калитларини сақлаш ва бериш;
- паркда машғулот ва иш олиб бориш ва шахсий таркибни бу ерга олиб кириш тартиби;
- парк ҳудуди ва парк биноларини ёритиш;
- машина тўхташ жойларида ва парк ҳудудида тартиб - интизомни сақлаш- ёнғинга қарши ҳимоя.
Парк ички тартиб қоидалари (буйруқдан кўчирма) назорат текшириш пунктининг доскасида, шахсий таркибга йўл-йўриқ кўрсатиш (ўргатиш) учун қулай жойга осиб қўйилади. Паркка иш бажариш ва машғулот учун келадиган ҳар бир бўлинмага бўлинма командирлари томонидан ички тартиб, ёнғин хавфсизлигини олдини олиш ва техника билан ишлашда хавфсизликка риоя қилиш бўйича йўл - йўриқ кўрсатиши ва ўргатиши керак.
Шахсий таркиб ички хизмат низоми талаблари, қўшинларни танк -техник таъминоти бўйича йўриқнома, автомобиль хизмати бўйича йўриқнома асосида паркка, машиналарга қўйилади.
Паркдаги машиналарга шу машиналарга бириктирилган шахсларгина қўйилади. Машиналардаги машғулотлар унинг экипажи (ҳайдовчи) иштирокида ўтади.
Жанговар ва саф машиналар гуруҳи бўлинма офицери (сержанти) иштирокида очилади. У кейин «Парк биноси, жанговар ва саф машиналарни бўлинма командиридан парк биносини қабул қилиб олгандан сўнг парк бўйича навбатчи уни қоровул ҳимоясига топширади.
Парк бўйича навбатчи паркда барча ҳужжатларни, барча машина, жиҳозлар ва ёнғинга қарши анжомларни рўйхат бўйича қабул қилиб олади.
Руйхат икки нусхада тузилади, махфий қисмда сақланади ва янги навбатчига навбатчиликка туришдан олдин берилади. Навбатчилик топширилгандан сўнг рўйхат махфий қисмга топширилади. Сақланишда бўлган мол-мулк ва жиҳозларга алоҳида рўйхат қилинади ҳамда бу рўйхат бевосита бино ичига осиб қўйилади.
Машиналарнинг ўт олдириш калитларини, люклар, парк биноси дарвозалар калитларини сақлаш тартиби машиналарнинг паркдан ўз вақтида чиқишини таъминлаши, шунингдек, шахсий таркиб машиналардан ўз эхтиёжлари учун фойдаланишини олдини олиши керак.
Калит сақлаш тартиби қуйидагича:
а) машиналарнинг ўт олдиргичлари ва люклари калити: бир комплекти парк бўйича навбатчида, иккинчиси - взвод (батальон, махсус бўлинма ва хизматдаги бўлинма) бўйича навбатчида тахлика ва йиғин бўлиб қолганда фойдаланиш учун йўл варақаси билан биргаликда муҳрланган яшикда сақланади;
б) парк бинолари ва кириш дарвозалари калити: биркомплекти парк бўйича навбатчида, иккинчиси - қисм бўйича навбатчида муҳpланган яшикда сақланади.
Қисм бўйича буйруқ билан парк бўйича навбатчилик қиладиган шахслар рўйхати аниқланади. Улар билан ҳар ойнинг охирида қурол-аслаҳа техник қисм) бўйича командир ўринбосари амалий машғyлот (1 соатлик) ўтказади.
Бошланғич даврда парк бўйича навбатчилар ва назорат-техника пункти бошлиғи билан бир кунлик, қисмга янги офицерлар, шартнома бўйича хизматчилар келса ёки паркда бирор фавқулотда ҳодиса юз берса, режадан ташқари машғулотлар ўтказади. Қурол-аслаҳа (техник қисм) бўйича ўринбосар паркдаги кундалик тартибга барча шахсий таркиб қатъий амал қилишини назорат қилиши, парк бўйича хизматга кирган янги навбатчига хизматнинг ўзига хослиги хақида йўлланма бериши, ёнғинга қарши чоралар кўриши ва паркдаги кеча-кундузги наряд томонидан бажарилаётган хизматни доимо назорат қилиши лозим.

Машиналарни паркдан чиқариш ва қайтиш тартиби


Машиналардан фойдаланиш “Машиналарни ишлатиш наряди” асосида амалга оширилади. Машиналарни ишлатиш наряди машиналар чиқишидан 1 кун олин тайёрланади. Машиналарни ишлатиш нарядига қисм командирининг қурол - аслаҳа бўйича ўринбосари имзо чекади ва қисм командири тасдиғига киритади.


Машиналарни ишлатиш наряди зирхли техникалардан фойдаланиш ойлик режаси ҳамда командирлар ва хизмат бошлиқлари томонидан машиналарга берилган буюртмалар асосида тузилади. Қисм командири режада бўлмаган машиналарни ҳам машиналарни ишлатиш нарядига қўйиш ҳуқуқига эга.
Машиналарни ишлатиш наряди 2 нусхада тайёрланади биринчи - нусхаси парк бўйича навбатчига берилса, ккинчи бир нусхаси техник қисмда сақланади.
Йўл варақаси жиддий ҳисобот ҳужжати саналади. Йўл варақалари қисм командири тасдиқлаган нарядга асосланган ҳолда бир нусхада ёзилади. Ёзилган йўл варақалари бўлинма командирларига берилади. Унга қараб машина қанча масофа йўл юрганлиги, қанча мотосоат ишлаганини, ёқилғи мойлаш ашёларининг сарфи назорат остига олинади. Шунинг учун йўл варақалари 3 ойгача техник хизмат бўлимида сақланиши керак ва ундан кейин улар йўқ қилинади. Одатда йўл варақалари бир кунга ёзилади. Узоқ йўлга хизмат сафарига жўнатилаётганда, жанговар навбатчиликни бажаришда, дала машғулотларини ўтишда йўл варақалари 10 кунгача ёзилиши мумкин. Уларга қисм командирининг қурол-аслаҳа бўйича ўринбосари имзо чекади, қисм командири тасдиқлайди ва гербли муҳр билан муҳрлайди.
Бўлинма командирлари йўл варақаларни машина чиқишидан бир кун олдин, механик ҳайдовчиларга тарқатади. Унда олдинга турган вазифалар, уни бажариш муддатлари, ҳаракатланиш йўналиши, хавфли жойларда машинани бошқариш усуллари ва бошқа масалалар тўғрисида кўрсатмалар берилади. Дам олиш ва байрам кунларида машиналарни паркдан чиқариш энг кам миқдоргача камайтирилади. Агар машиналарни дам олиш кунларида, байрам кунларида ёки бошқа нарядда кўзда тутилмаган ҳолатларда чиқаришга тўғри келиб қолса, машина шахсан қисм командирининг буйруғи билан чиқарилади.
Йўл варақасининг биринчи бетига икки жойига гербли муҳр урилади. Бундай ҳолатларда ҳайдовчига ва машина катталарига йўл йўриқни қисм бўйича навбатчи беради. Йўл варақасида ҳарбий қисм рақами ҳаракатланиш йўналиши. Ҳайдовчининг ва машина каттасининг ҳарбий унвони, исми шарифи, борадиган манзил, машина русуми, ҳарбий рақами, фойдаланиш гуруҳи, ташиладиган юк, унииг оғирлиги йўл варақаси муддатлари, чиқиб кетиш ва қайтиб келиш вақти, спидометр кўрсаткичлари кўрсатилади. Машина паркдан чиқишидан олдин бўлинма ва ҳарбий қисм мансабдор шахслари йўл варақасига қуйидаги белгиларни қўяди:
- взвод катта техниги машининг созлигини текширади ва чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлаб йўл варақасига имзо чекади. Спидометр кўрсаткичини ёзиб, машинани техник назорат пункти бошлиғига тақдим этади.
- техник назорат пункти бошлиғи ҳайдовчининг ташқи кўриниши, унинг аҳволини, керакли расмий ҳужжатларни (йўл варақаси, ҳайдовчининг ҳарбий гувоҳномаси, машинани бошқаришга рухсат берувчи гувоҳнома) текширилади. Машинанинг техник ҳолатини, ёқилғи мойлаш ашёларининг миқдорини совутиш суюқлигининг микдорини, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи прибор, агрегат ва механизмларни созлигини, спидометр тамғасини бутунлигини, ҳайдовчи ва машина каттасининг йўл ҳаракати қоидасини билишлигини, машина тормоз йўлини, ҳамда юк ёки одам ташиш жиҳозларининг созлигини текширади. Камчиликлар топилмаса машина соз деб топилгач йўл варақасига имзо чекади ҳамда парк навбатчисига узатади. Агар машинада камчиликлар бўлса ёки бошқа бир сабаб билан машинанинг паркдан чиқишига рухсат берилмаса, бу тўғрида парк бўйича навбатчи огоҳлантирилади ва қисм командирининг қурол - аслаҳа бўйича ўринбосарига билдирги берилади. Агар чиқадиган машиналар сони кўп бўлса у ҳолда уларнинг техник ҳолатини техник назорат пункти бошлиғи бир кун олдин, олдиндан маълум қилинган майдончага сафга қўйиб текширади.
- парк бўйича навбатчи йўл варақасига қўйилган имзоларнинг ҳақиқийлигини текшириб, йўл варақасини наряд билан солиштиради. Камчиликлар топилмаса, йўл варақасига паркдан чиқиш вақтини ёзади ва парк бўйича посбонга машинани чиқариб юборишга кўрсатма беради ва машинани паркдан чиқариш ва қайтиш китобига чиқиш вақтини қайд этади.
- машина паркдан чиққан пайтидан бошлаб машина каттаси ихтиёрига ўтади ва машинадан тўғри фойдаланиш бўйича ҳамма маъсулият унинг зиммасига тушади.
Машиналарга юритиладиган ҳужжатлар
1.Формуляр
Машина формуляри бошқа ҳужжатлари сингари взводда сақланади, ҳарбий вақтда машинада олиб юрилади.
Йил охирида формулярга машина қурол – аслаҳаси, алоқа воситаларининг ишлаганлиги қайд этилади ва ҳарбий қисм муҳри билан тасдиқланади.Формулярни тўғри тўлдириб юргизиш учун жавобгар взвод командирининг ўринбосари (взвод техниги) ҳисобланади.



2.Йўл варақаси
Йўл варақаси машина ёқилғи мойлаш материаллари сарфини унинг ишлашини ҳисобини юритувчи бошланғич ҳужжат ҳисобланади.Йўл варақаси техник қисм томонидан расмийлаштирилиб чиқишдан бир кун олдин муҳр босилган ҳолда взвод командирига топширилади. Машина рейсдан қайтгач ҳайдовчи варақанинг орт қисмини тўлдириб взвод технигига топширади.



3.Алоҳида захира асбоб ускуналар комплекти
Алоҳида захира асбоб ускуналар комплекти – эксплуатацион ҳужжат ҳисобланиб, машина таъмирлаш учун захира асбоб ускуналари жойлашувини, мўлжалланишини, номенклатурасини белгилаб беради. Ведомость ишлаб чиқарувчи завод (таъмирловчи завод) томонидан тузилиб машина билан биргаликда юборилади.



Машиналарнинг паркка қайтиш тартиби

Машина паркка қайтиб келгач механик ҳайдовчи, ҳайдовчи ёки машина каттаси парк бўйича навбатчига машинанинг паркка қайтиб келганлиги, йўлда юз берган воқеа ҳодисалар тўғрисида билдирги беради.


Техник назорат пункти бошлиғи, у йўқ пайтида парк бўйича навбатчи машинанинг техник ҳолатини текшириб, кундалик техник хизмат кўрсатиш ишларини ўтказиш бўйича ҳайдовчига тегишли кўрсатмалар беради ва машинани парк ҳудудига киришга рухсат беради. Машина кайтиб келгалиги тугрисида машинани паркдан чиқариш ва қайтиш китобига қайтиб келган вақтини кайд этади йўл варақасига спидометр кўрсаткичларини ёзади.
Техникаларга техник хизмат кўрсатиш олдиндан тузилган режага асосан ўтказилади, техникалар сақлаш муддати, юриш масофаси, заруриятга кўра таъмирланади. Махсус синовлардан сўнг, барча шароитларни ҳисобга олган ҳолда белгиланган вақтда таъмирлашга ўтказилади.
Техникаларга хизмат кўрсатиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
-назорат кўриги;
-кундалик хизмат кўрсатиш;
-1-сонли техник хизмат кўрсатиш;
-2-сонли техник хизмат кўрсатиш;
-мавсумий техник хизмат кўрсатиш.
Доимий ҳаракатда бўлган техникаларга, алоҳида ажратилган вақтда катта техник томонидан хизмат кўрсатилади. Ундан ташқари кўшиннинг жанговар тайёргарлиги режасига кўра хафтанинг охирги кунларида парк хўжалик кунлари ўтказилади.
Техник хизмат кўрсатиш, бириктирилган экипаж таркибида, взвод, гуруҳ командирлари бошчилигида ўтказилади. Зарурият туғилган ҳолларда экипажга таъмирлаш бўлинмалари ва техникаси ажратилади.
Техникаларга паркда хизмат кўрсатиш

Техникаларга хизмат кўрсатиш тартиби, шароити ва турларидан қатъий назар, бир хил тартибда ўтказилади. Лекин ишлаш тартиби доимий ва дала паркларда ўзининг хусусиятларига эга.


Доимий паркларда асосан ўқув жанговар, ўқув-саф, ўқув-транспорт гуруҳидаги техникаларга хизмат кўрсатилади.
Паркга қайтиб келаётган техникаларга хизмат кўрсатиш махсус постларда амалга оширилади. Келган техникалар биринчи навбатда дастлабки ювиш постидан тозаланади, кейин эса ёқилғи-мой билан тўлдирилади ва тоза ювиш постида барча тарафлари ювилади. Қолган кундалик хизмат кўрсатиш ишлари махсус участкаларда ўтказилади. Сўнги тозалаш ишлари ва кичик хизмат кўрсатиш ишлари тўхташ жойларида ўтказилишга рухсат берилади.
Стационар нормаларда махсус жиҳоз ва ускуналар билан таъминланган ТХК ва таъмирлаш пунктида ЗАУ лар ёрдамида 1,2 – сонли техник хизмат кўрсатиш ишлари олиб борилади



Download 12,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish