2.14-расм. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестицияни макроиқтисодий тартибга солишда юзага келадимган муаммолар ва уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар
Манба:. С.А.Абдураҳимова Инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишнинг инвестицион фаоллигини ташкилий-технологик асослари ва усуллари// Бозор, пул ва кредит, №6, 2010й.
Кўриб ўтилган усулларни такомиллаштириш учун иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестицияни макроиқтисодий тартибга солишда тўғридан-тўғри инвестициялар муҳитини ривожлантиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга(2.14-расм).
Хулоса сифатида шуни такидлаш лозимки, иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестицияни макроиқтисодий тартибга солишда ушбу келтирилган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш мамлакатимиз иқтисодиётида инвестиция жараёнларини ривож топишига, аҳоли турмуш фаровонлигини ошишига ва ривожланган мамлакатлар қаторига қўшилишига асос бўлиб хизмат қилади.
2.6. Инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишда самарадорликка эришишнинг услубий ёндошуви
Иқтисодиётнинг барқарор ва мутаносиб ривожланиши учун давлат ҳамда хусусий иқтисодиёт секторларининг мутаносиблигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир. Иқтисодий мутаносиблик ва мувозанатликни таъминлашда хўжалик субъектлари фаолиятининг қонуний, ҳуқуқий қоидаларини давлат томонидан белгилаб бериш муҳим аҳамият касб этади. Давлатнинг энг муҳим вазифаларидан бири иқтисодий мутаносиблик ва мувозанатликни таъминлашнинг бозор механизмини шакллантириш ҳисобланади. Бунинг учун эса рақобат муҳитини вужудга келтириш ва уни сақлаш, монополияга қарши курашиш керак бўлади.
Монополияга қарши кураш жаҳон тажрибасига кўра уч йўналишда амалга оширилади:
- ҳар қандай йирик фирма маҳсулот ишлаб чиқаришнинг 40-50 фоиздан ортиғини ўз қўлида тўпламаслиги керак, акс ҳолда бундай фирма мустақил фирмаларга бўлиб юборилади;
- ҳамма йирик корхоналар жисмоний ва юридик шахслар учун ўзининг ҳамда бошқа акционерлик жамиятлари акцияларининг тўпланадиган улушлар миқдори чеклаб қўйилади;
- бозор нархларини, талаб ва таклиф нисбатини ҳисобга олмай, ўзаро келишган ҳолда белгилаш ва ушлаб туришга қаратилган келишувлар, бозорларни ўзаро тақсимлаб олишлар ман қилинади.
Иқтисодий мутаносиблик ва мувозанатликни таъминлашнинг усулларидан бири молия ва кредит муносабатларини тартибга солиш ҳисобланади. Бунда давлатнинг солиқ сиёсати ҳам муҳим аҳамият касб этади. Солиқ сиёсати қуйидаги вазифаларни бажаради: даромадларни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш ва рақобатни кучайтириш ҳамда давлат иқтисодий сиёсатининг воситаси бўлиш.
Ривожланган мамлакатларда фойдаланиладиган ташқи иқтисодий тартибга солишнинг анъанавий воситаларидан Ўзбекистонда қўлланилиши ҳам одатий воситаларга айланмоқда. Бизнингча, бу ҳолатда экспорт тарифидан изчил воз кечиш ташқи савдодан бюджет даромадларини кўпайтиришни таъминлайдиган экспорт фаолиятини рағбатлантириш билан сўзсиз бирга бориши керак.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида ташқи иқтисодий алоқаларни тартибга солишнинг иқтисодий воситалари мувофиқ келади, бироқ улардан фойдаланиш самарадорлиги маълум чегараларга эгадир. Жаҳон тажрибасининг гувоҳлик беришича, иқтисодиётнинг ҳолати кескин ёмонлашган, инфляциялар ва ички ҳамда жаҳон нархлари ўртасида кескин тафовутлар пайдо бўлган даврларда ҳукумат экспорт-импорт операцияларини тартибга солишнинг маъмурий воситаларига мурожаат қилишга мажбур бўлади. Шунингдек, иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида инвестиция жараёнларини макроиқтисодий тартибга солишда бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда микроиқтисодий ва макроиқтисодий кўринишда бюджет-солиқ сиёсатини сифатли амалга ошириш ва Республика ҳукуматида фискал шароитларни яратишга қаратилган бўлиши керак. Бюджет-солиқ сиёсатини амалга оширишда бир томонлама фискал ва бошқарувчилик ёндашувидан воз кечиб, солиқларнинг рағбатлантирувчи функциясини фаоллаштиришга ўтиш зарур.
Бюджет-солиқ сиёсати асосий йўналишларини такомиллаштириш учун жорий йилда кутилаётган ижтимоий-иқтисодий натижалар ва мамлакатимиз ривожланишининг қўйидаги устувор йўналишларини таъминлашдан келиб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Булар:
- иқтисодиётнинг барқарор ва жадал суръатларда ривожланишини ва ЯИМнинг ўсишини таъминлаш ҳамда йиллик инфляция даражасини пасайтириш;
- қатьий пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, жорий операциялар бўйича миллий валютанинг эркин айирбошланишини таъминлаган ҳолда пул тизими барқарорлигини ва миллий валюта қадрини янада мустаҳкамлаш;
- мамлакат ишлаб-чиқариш корхоналарига солиқ юкини камайтириш бўйича тадбирларни изчил давом эттириш, хўжалик субъектларининг инвестицион фаоллигини оширишга, уларнинг иқтисодий эркинлигини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, айниқса, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча рағбатларни яратиш, ЯИМнинг шаклланишида ва ички бозорни тўлдиришда уларнинг ролини ошириш;
- миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун қўшимча иқтисодий рағбатларни яратиш, ҳорижий инвестициялар жалб қилиш учун зарур шароитларни таъминлаш;
- қишлоқ хўжалиги иқтисодиётини ривожлантириш учун мелиорация ва ирригация тизимларини такомиллаштиришга айниқса, сув танқислиги мавжуд худудларга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, фермер хўжаликларини, оилавий пудратни қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
- коммунал хизматлар соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ичимлик суви ва табиий газдан самарали ва тежамли фойдаланишни таъминлаш;
- бюджет ташкилотларини молиялаштиришда бюджетдан ташқари манбалар аҳамиятини ошириш ҳамда бюджет маблағларидан фойдаланишда уларнинг мустақиллигини кенгайтириш каби тадбирлардан иборатдир.
Ўзбекистонда валюта муносабатларини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини, жумладан, қонуний асосларини янада такомиллаштириш учун валютани тартибга солиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва валюта бозорини эркинлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқ зарур. Бу ўз навбатида республикага валюта ресурсларини жалб қилишни рағбатлантириш учун хизмат қилади. Шунингдек, Миллий валюта барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишнинг ўзаро алоқадорлиги бўйича қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
- пул-кредит кўрсаткичларнинг ўсиш дастурлари ва истиқболларини ялпи миллий маҳсулот ва инфляция, давлат бюджети ва тўлов баланси кўрсаткичларининг макроиқтисодий кўрсаткичлари билан яқин алоқа муносабатларини мукаммаллаштириш;
- давлат пул маблағларининг мақсадсиз оқиб кетишларининг олдини олишга қаратилган, давлат молия кредит воситаларини силжитишнинг оптимал механизмини таъминлаш ва қувватлаш;
- иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида инвестицияни макроиқтисодий тартибга солиш фаолиятининг ноинфляцион механизмини таъминловчи, товар ва пул ўтказувчи каналларнинг самарали ўзаро мувофиқлигига ҳамда мувозанатлашганлигига эришиш.
- миллий валюта қадрини оширишда мамлакатимизда маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришимиз ва ушбу ишлаб чиқарилган маҳсулотларни иложи борича кўпроқ экспорт қилишимиз керак. Бизда ҳозирги кунгача бўлган даврда четга асосан хом ашё маҳсулотлари экспорт қилиниб келинган, бу эса қўлимизда бўлган катта салоҳиятни четга сотиш демакдир. Биз ишлаб чиқараётган хом ашё маҳсулотларни қайта ишлаб чиқиб тайёр маҳсулот кўринишига келтиришимиз ва шу йўл билан ишлаб чиқаришни ривожлантиришимиз лозим.
Давлатнинг нарх сиёсати – бу давлатнинг иқтисодий сиёсатининг асосий унсурларидан ҳисобланади. Бу эса миллий ва халқаро даражада, стратегик ва тактик йўналишларга эга бўлиб, бозор конъюктурасига ва нархни шаклланиш қоидасига таъсир этиш асосида амалга оширилади. Стратегияни мазмуни маълум даражада нархларни эркинлаштириш ва инфляцияни пасайтиришдан иборат. Тактик йўналиш нарх муҳитини оператив тартибга солиш, бозор ва тартибга солинадиган нархларни қўллаш кўламини аниқлаш, уларни шаклланиш тартиби ва жорий нархларни шаклланиши устидан назорат олиб боришдан иборатдир. Нархни шакллантириш сиёсати ва стратегияси мамлакатнинг маълум (танлаб олинган) маркетинг стратегиясига мос ҳолда ишлаб чиқилиши керак (2.15-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |