Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги


Лизинг операциялари бўйича ҳисоб-китобни ташкил қилиш ва ҳисобини олиб бориш



Download 2,31 Mb.
bet113/115
Sana23.02.2022
Hajmi2,31 Mb.
#174507
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115
Bog'liq
2 5327891825288022740

9.6. Лизинг операциялари бўйича ҳисоб-китобни ташкил қилиш ва ҳисобини олиб бориш
Ҳозирги вақтда амалиётда лизинг операциялари бўйича ҳисоб- китобларнинг қуйидаги шакллари қўлланилади:
- хужжатлаштирилдиган аккредитив;
- инкасса;
- банк ўтказмаси;
- очиладиган счет;
- бўнак тўлови.
Бундан ташқари вексель ва чеклардан фойдаланиб, лизинг операциялари бқйича ҳисоблашишлар ҳам амалга оширилади.
Аккредитив – келишув тури бўлиб, унга кўра мижознинг буйруғига асосан, банк тўловларини учинчи шахс счетига ўтказиш буйруғини олади.
Инкасса – банк операцияси бўлиб, унда банк мижознинг топшириғига кўра, кўрсатилган хизматлар учун учинчи шахсдан тўловларни олади.
Банк ўтказмалари – бу мижознинг топшириғига кўра, маълум бир суммани ўтказмани олувчига тўлови учун бир банкдан бошқасига ўтказиш.
Аванс тўлови – товар ва хизматлар учун тўловларни товар жўнатилгунча ва хизмат кўрсатилгунча қадар берилиши.
Очилган счетлар – бўйича ҳисб-китоблар. Ушбу ҳисоб - китобларнинг моҳияти ҳамкор корхоналарнинг доимий тўловлари амалга оширилиши билан изоҳланади. Жорий мажбуриятлар суммалари уларнинг китобларида юритилади. Шунингдек, очилган счетлар бўйича ҳисоб-китоблар шаклидан лизинг операцияларида фойдаланилмайди, чунки лизинг бўйича доимий тўлов лизинг шартномасида келишиб олинган бўлади.
Агар лизинг олувчи ўзбек компанияси бўлса, аванс шаклидаги ҳисоб-китоб лизинг бўйича халқаро шартномада бирламчи тўлов сифатида қўлланиши мумкин. Бу шаклдан хорижий компания бизнинг ташкилотимизга нисбатан эҳтиёткорлик сифатида фойдаланиши мумкин. Лизинг буйича хисоб-китобларда асосан, актив ва банк ўтказмаларидан фойдаланилади. Аккредитив асосан, бирламчи тўловда қўлланилади. Лизинг тўловлари шартномага кўра, банк ўтказмалари ёрдамида амалга оширилади.
Лизинг операциялари юзасидан қандай ҳисоб-китоб турларидан фойдаланиш юқорида таъкидланганидек, томонларнинг келишувига кўра, шартномада белгилаб олинади. Лизинг тўлов суммаларини ҳисоблаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Лизинг тўловларини ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлиб, бу уларнинг ҳисобини юритишда ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Лизинг шартномасида лизинг тўловлари, уларни тўлаш даврийлиги кўрсатилади. Асосан, лизинг тўловини ҳисоблашда тўловнинг фиксирланган умумий суммасидан фойдаланади. Лизинг тўлови бунда, ўз таркибига амортизация ажратмалари, қарзга олинган маблағлардан фойдаланиш учун тўлов, лизинг компаниясининг маржаси, келишув юзасидан хизматлар учун берилган тўловлар ва лизинг берувчининг лизинг объектини олиш билан боғлиқ харажатларини олади.
Бугунги кунда, амалиётда лизинг компанияси, амортизация ажратмалари ўрнига лизинг компанияси маблағларини (лизинг объекти киймати) ўайтариш суммасидан фойдаланилади. Лизингда аванс тўлови бўйича ҳисоблашилганда, лизинг компаниясининг маржаси лизинг объекти қолдиқ қийматидан аниқланади ёки лизинг объекти тўлиқ қийматидан ишчи капитал ҳажмини ўзгармаслигидан келиб чиқиб аниқланади.
Лизинг тўлови – лизинг барча муддатидаги ҳамма лизинг туловларининг суммалари ва лизинг олувчини агар мулкни сотиб олмоқчи бўлса, тўлаш керак бўлган суммасидан иборатдир.
Қоидага кўра, молиявий, қайтариладиган, бўлинган лизингларда сотиб олишда тўланадиган сумма умумий лизинг туловига кушилади.
Қуйида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқармасини 1997 йил 29 мартдаги №11 баённомаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси банкларида лизинг операцияларини амалга ошириш тартиби”да ўз аксини топган лизинг тўловларини ҳисоблашни келтириб ўтиш мақсадга мувофиқдир.
Лизинг тўлови таркибига киритиладиган амортизация ажратмаларининг хажми.
(9.1)
бу ерда,
– лизинг объектининг баланс киймати
– тулик тиклаш учун амортизация ажратмаларининг йиллик меъёри
– лизинг муддат (йилларда)
Лизинг компаниясини жалб этган маблағлар учун тўлови:
(9.2)
бу ерда,
– жалб этилган маблаглар учун тўлов
– кредит суммаси
– кредитдан фойдаланиш меъёри
Лизинг компаниясининг маржаси қуйидагича аниқланади:


(9.3)
бу ерда,
– лизинг компаниясининг маржаси
– кредит суммаси
– лизинг компаниясининг меъёри
Лизинг компаниясининг қўшимча хизматлари ўз таркибига келишув бўйича тақдим этилган хизматлар учун тўловни ва лизинг компаниясининг лизинг объектини сотиб олиш билан боғлик бошқа харажатларни олади.
Лизинг шартномаси бўйича умумий лизинг тўловининг суммаси қуйидагича аникланади.
(9.4)
бу ерда,
– қўшимча хизмат тўлови
Ушбу келтирилган формуладан фойдаланиб,
Йиллик тўлови – (9.5)
Чораклик тўловда – (9.6)
Ойлик тўловда – (9.7)
Лизинг олувчи шартларни бузганлиги учун шартномасининг амал қилиши тўхтатилса, лизинг шартномасида акс эттирилиши лозим бўлган лизинг компаниясининг келишувини қоплаш суммасини тўлаш керак бўлади.
(9.8)
бу ерда,
– келишувни қоплаш суммаси;
– тўланмаган лизинг тўловлари;
– лизинг шартномасининг режали муддати охирида лизинг объектининг қолдиқ қиймати;
– жарима.
Бундай ҳисоб-китобларда лизингнинг тўлови даврлар бўйича амалга оширилиб, компания муассаси, ҚҚС ва компания маржасидан қўйилган маблағларнинг қайтарилишида фарқлардан иборат бўлади.
Қўйилган маблағларнинг қайтарилиши амортизация ажратмалари ва қолдиқ қийматдан иборат. Лизинг тўловига қўшиладиган амортизация ажратмаларининг ҳажми қуйидагича аниқланади:
(9.9)
бу ерда,
– амортизация ажратмаси (ажратма даврлар буйича бир хил хажмда хисобланади)
– лизинг объектининг баланс киймати
– тиклаш учун амортизация ажратмалари меъёри (йиллар ва фоизда)
– лизинг тўлови даври яъни келгусидаги тўловлари ўртасидаги давр (ойда)
Лизинг тўловлари шартномага кўра, банк ўтказмалари ёрдамида амалга оширилади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, лизинг операциялари юзасидан қандай ҳисоб-китоб турларидан фойдаланиш томонларнинг келишувига кўра, шартномада белгилаб олинади.



Download 2,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish