Мустақил иш
Мавзу: ______________________________________
_____________________________________________
Қабул қилди: __________________
Таййорлади: __________________
Урганч-2021
Мавзу: Туман даромадларини шакллантиришнинг Молия бўлими ва Солиқ инспекциясининг ваколатларини тақсимлашдаги долзарб масалалар
РЕЖА :
1. Туман даромадларини шакллантиришда Солиқ ва Молия органларининг ваколатларини тақсимланиши.
2. Тайлоқ туманида бюджет даромадларини шакллантиришда Солиқ ва Молия органларининг ҳамкорлиги.
3. Туман бюджет даромадларини шакллантиришда Солиқ ва Молия органларининг ҳамкорлигини такомиллаштиришнинг йўналишлари бўйича хулоса ва таклифлар.
1. Туман даромадларини шакллантиришда Солиқ ва Молия органларининг ваколатларини тақсимланиши.
Маҳаллий бюджетлар – маҳаллий ҳокимият идораларининг асосий молиявий базасидир. Солиқ кодекси, Бюджет тизими тўғрисидаги қонун, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси конституцияси билан маҳаллий ҳокимият идораларига берилган бюджет ва мулкий ҳуқуқлар уларга ўз бюджетларини тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этиш, тасарруфидаги корхоналарни идора этиш ва улардан даромад олиш имкониятини яратади.
Маҳаллий бюджетларнинг иқтисодий моҳияти уларнинг аҳамиятида намоён бўлади. Маҳаллий бюджетлар қуйидаги функцияларни бажаради:
- маҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятининг молиявий таъминотига хизмат қилувчи пул фондларини шакллантириш:;
- мазкур фондларни халқ хўжалиги тармоқлари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш;
- маҳаллий ҳокимият идораларига тобе бўлган корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг молиявий - хўжалик фаолияти устидан назорат олиб бориш.
Маҳаллий ҳокимият органларига давлат ижтимоий таъминот дастурини амалга тадбиқ этиш бўйича муҳим вазифа юклатилган. Аҳолининг ижтимоий таъминотига доир муҳим тадбирларни молиялаштириш асосан маҳаллий бюджетлар ҳисобидан амалга оширилади. Ижтимоий ривожланиш борасидаги давлат дастурини амалга ошириш катта ҳажмдаги молиявий ва моддий ресурсларни талаб этади.
Ўзбекистон Республикаси унитар давлат бўлганлиги сабабли маҳаллий бюджетлар умуман мустақил ҳисобланмайди. Уларга бир қатор чекловлар қўйилган.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда маҳаллий бюджетлар балансли даромад ва харажатларга эга бўлиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар тақчиллигига йўл қўйилмайди;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетини ва маҳаллий бюджетларни қабул қилиш ва ижро этишда қуйидагиларга йўл қўйилмайди;
а) қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган манбалар ҳисобига жамғармаларни ташкил қилиш;
б) маблағ жалб қилишни амалга ошириш (юқори бюджетлардан бюджет ссудалари олиш бундан мустасно);
в) бюджетдан ажратиладиган тасдиқланган маблағдан ортиқроқ маблағ сарфлаш (ушбу қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
г) бюджет маблағлари ҳисобига бошқа шахслар фойдасига молиявий кафолатлар ва кафилликлар бериш;
д) юридик ва жисмоний шахсларга бюджет ссудалари беришга йўл қўйилмайди.
Давлат томонидан маҳаллий бюджетларнинг мустақил бўлишишини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва даромадлар манбаларининг ҳудуди шакллантириш тамойилларидан келиб чиқиб, уларнинг даромадлари умумдавлат ва маҳаллий солиқлар ҳисобига шаклланади.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
- маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа солиқсиз тушумлар;
- қабул қилинган қонуний нормативларга мувофиқ маҳаллий бюджетларга йўналтирилган умумдавлат солиқлари;
- давлат мулкини фойдаланишга беришдан тушган даромадлар;
- қонунчиликка мувофиқ ворислик, ҳадя қилиш ҳуқуқи бўйича давлат тасарруфига ўтган пул маблағлари;
- юқори бюджетлардан олинган субвенциялар, дотациялар ва ссудалар;
- юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек чет эл мамлакатларининг беғараз пул тушумлари;
- қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа даромадлар.
Маҳаллий бюджетлар даромадлари ўз даромадлари ва тартибга солинадиган даромад манбаларидан ташкил топади.
Ўз даромадлари ёки бириктирилган даромадлар - бюджет ҳуқуқининг субъектига тегишли маблағлар, яъни бюджетга тўлалигича ёки қатьий ўрнатилган улушда доимий равишда юқори турган бюджетларни четлаб ўтиб тушадиган маблағлардир. Ўз даромадларининг асосини маҳаллий солиқ ва йиғимлар, умумдавлат солиқларидан ажратмалар ташкил қилади.
Даромадларни шакллантиришдаги энг мухим босқич бу солиқ тушумларини прогнозлаштиришдир. Давлат бюджети даромадларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги режалаштиради, чунки бу вазирлик жами зарурий ахборот базасига эга ва солиқларнинг бюджетда жамланиши холатини тезкор кузатиб боради. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида солиқ тушумларини прогнозлашда туб ўзгаришлар юз берди. Фойда, солиқ солиш базаси, бошқа турдаги солиқлар бўйича режа кўрсаткичларини жиддий ўзгартириб юборди. Даромадлар контингентлари хисоблари, биринчи навбатда солиқ тушумлари бўйича ишлар босқичларини қуйидаги изчиликда тасаввур қилиш мумкин: Ўзбекистон Республикаси Солиқ қумитаси Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигига худудлар кесимида кейинги йил бюджети бўйича бошланишидан олдинги хисобот даври учун жорий солиқ тушумлари ва бошқа тушумлар (даромадлар)туғрисида умумлаштирилган маълумотларни тақдим этади (тезкор тахлил) учун, хисоб-китоблар учун муайян база тариқасида). Солиқ кўмитаси бу маълумотларни худуий солиқ инспекцияларидан олади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигидан даромадлар, биринчи навбатда солиқ тўловчилари хажмини кўрсатадиган кейинги (режалаштирилаётган) йил ва ўрта муддатли истиқболга прогнозланаётган макроиқтисодий кўрсаткичларни олади. Хозирги шароитларда бюджет даромадларини режалаштиришнинг асосланганлигини оширишда тахлилий ишларнинг ахамияти кескин ортиб бормоқда. Бюджетга тўловлар хажмига таъсир кўрсатадиган жами омиллар тақдим қилинади. Худудий Молия бошқармалари паралел холда солиқ идораси билан хамкорликда ўз худудларида даромадлар контингентларини прогонозлаш ишларини олиб борадилар. Хисобот учун база – кейинги йил ва ўрта муддатли истиқболда ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш прогнозининг асосий параметрлари (тегишли солиқ турлари бўйича бюджетга тўловлар хажмини белгилайдиган кўрсаткичлар унинг таркибий қисмини ташкил қилади).
Бюджет даромадларини шакллантириш жараёнининг қуйидаги принципларга асосланиши мақсадга мувофиқдир:
- субъектларнинг мустақил фаолият кўрсатишига риоя этиш ( шароит яратиш);
- субъектларнинг хатти-харакати ва интилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келган даромадларнинг тўлиқ ёки қисман бюджетга олиниши;
- ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа мақсадлар учун корхонанинг режалаштирилган эҳтиёжидан ортган суммаларни бюджетга олиш;
- бюджет механизмининг рағбатлантирувчи таъсирини таъминлаш;
- бюджет даромадларини шакллантиришда улушли иштирок этиш.
Бюджет даромадларининг асосий қисми солиқлар ёрдамида бюджетга ундирилиши туфайли уларга нисбатан бу жараёнда қуйидаги принциплардан фойдаланилади:
- солиқларнинг бюджетга олиниши мамлакат миллий бойлиги манбаларининг тугашига олиб келмаслиги керак;
- солиқлар уларни тўловчилар ўртасида тенг (адолатли) тақсимланмоғи лозим;
- солиқларнинг ишлаб чиқарувчилар айланма фондлари ҳажмига таъсир кўрсатмаслиги;
- солиқларнинг соф даромадга нисбатан ҳисобланиши;
- давлат учун солиқларнинг ундирилиши иложи борича арзонроқ бўлиши лозим;
- солиқларнинг ундирилиш жараёни хусусий секторни сиқиб чиқармаслиги керак.
Бюджет даромадларини шакллантиришда солиқлар ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган маблағлар бир қисмининг давлат ихтиёрига мажбурий ва қайтарилмайдиган тарзда ўтказувчи тўловларга солиқлар дейилади. Улар мамлакат миллий даромадининг бир қисми бўлиб, бюджет тизимининг барча бўғинлари бўйлаб жалб қилинади, қонунга мувофиқ олдиндан белгиланган миқдорда ва муддатларда давлатнинг ихтиёрига бориб тушувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий тўловларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар даромадларига қуйидагилар киради:
1) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган маҳаллий солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловлар;
2) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ва маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган умумдавлат солиқлари, йиғимлари, божлари ва бошқа мажбурий тўловлари;
3) қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ давлат мулки объектларини жойлаштириш, фойдаланишга беришдан олинган даромадлар;
4) қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;
5) юқори бюджетлардан бериладиган бюджет дотациялари, бюджет субвенциялари ва бюджет ссудалари;
6) юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек, чет эл давлатларидан келган камайтирилмайдиган пул тушумлари берилган бюджет ссудаларини қайтариш ҳисобига тушадиган тўловлар;
6) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Давлат бюджети даромадлари Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда 136 сонли Қонуни билан тасдиқланган солиқ кодекси билан тартибга солинади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу Кодексда назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар амал қилади. Солиқларга қуйидагилар киради:
1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
3) қўшилган қиймат солиғи;
4) акциз солиғи;
5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар;
6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
7) мол-мулк солиғи;
8) ер солиғи;
9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи;
10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ. Хисоблаб чиқарилган, бироқ жорий йилнинг 31 декабригача Давлат бюджетига тўланмаган даромадлар келгуси йилда Давлат бюджетига ўтказилиши керак. Маҳаллий бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади. Маҳаллий бюджетнинг даромадлари маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ҳамда тўловлардан ташкил топади. Маҳаллий бюджетнинг маблағлари ҳудудий ривожланишнинг молиявий манбаларидан бири хисобланади. Маҳаллий бюджет хар бир мамлакат давлат бюджетининг ажралмас қисмидир.
Самарканд вилояти Тайлок тумани маҳаллий бюджети даромадлар қисмини шакллантиришда молия ва солиқ органлари ваколатлари тақсимланишининг амалиёти маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, бюджетга қўшимча манбалар яратиш буйича:
Янги ташкил этиладиган хизмат кўрсатиш, сервис корхоналар бўйича
Мавжуд корхоналарни соғломлаштириш, модернизация қилиш, қайта қуроллантириш бўйича (чет эл инвесторларни жалб қилиш)
Истиқболсиз ишлаб чиқариш корхоналарини янги мулк эгаларига сотиш орқали соғломлаштириш ҳисобига
Солиқ тўловлари бўйича берилган имтиёзларни муддати тугаши ҳисобига
Саноат ишлаб чиқариш соҳасида янги ташкил этиладиган субъектлар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 29 февралдаги “Туман(шахар) молия органларининг ролини янада кучайтириш ва уларнинг туман(туман) даромадларини прогнозлаштириш ва бюджетга тушумларни тахлил қилишдаги иштирокини таъминлаш тўғрисида” ги №33/1 сонли буйруғига асосан туман(шахар) молия бўлимларининг даромадларини прогнозлаштириш ва бюджетга тушумларнинг тахлили бўйича бош иқтисодчининг вазифа ва функциялари этиб қуйидагилар белгиланган.
Туман(шахар) бюджетиниг даромадлар прогнози лойихасини тузиш ва уларнинг асосланган хисоб-китоблар билан юқори турувчи молия органларига тақдим этиш.
Туман(шахар) бюджетида солиқ ва бошқа тушумларни ўз вақтида ва тўлиқ тушишини тахлил қилиш, солиқ қарздорлиги бўйича доимий мониторинг юритиш.
Бюджетга тушумларни кўпайтириш солиқ солинадиган базани кенгайтириш, солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш ва туманнинг субвенция улушини камайтириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Солиқ солинадиган базани бахолаш ва солиқ тўловчиларнинг тўлиқ қамраб олинганлигини таъминлаш мақсадида туман давлат солиқ инспекциялари, худудий комплекс ривожлантириш бўлимлари, статистика ва бошқа ташкилотлар мутахассислари билан хамкорликда ишлаш.
2016 йилги Тайлоқ туман махаллий бюджетини лойихаси ўтган йиллардан келиб чиқиб, яъни 2014 йилга ижроси 27 млрд 782 млн сўм нисбатан 2015 йилда ижроси 11 млрд 711 млн сўмга ёки 29.7% га ошиб қарийиб 39 млрд 494 млн сўмни ташкил қилади.
2016 йилда солиқ юкини янада пасайтириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш эвасига ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва инвестиция мухитини жозибадорлигини ошириш юзасидан 2016 йилга киритилилаётган ўзгаришлар хисобига туман миқёсида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455 сонли Қарорига ва халқ депутатлари туман кенгашининг 2015 йил 29 декабрдаги қарорига асосан туман даромадларини белгиланган параметрларига қаратмоқчиман.
Do'stlaringiz bilan baham: |