Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти бўлим бошлиғи ўринбосари


-расм. Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар сони



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,64 Mb.
#193472
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Audit makola

1-расм. Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар сони
2
 
Амалдаги “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун 2000 йилда 
қабул қилинган бўлиб, сўнги 20 йил ичида аудит бозорида катта ўзгаришлар 
рўй бергани ва қатор ислоҳотлар амалга оширилгани туфайли бугунги кун 
талабига тўлиқ жавоб бермаслиги тобора аён бўлиб бормоқда. Аудиторлик 
фаолияти Қонундан ташқари қатор қонуности меъёрий ҳужжатлар билан ҳам 
тартибга солинади. Жумладан, республикамизда аудиторлик фаолияти 
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 13 мартдаги 218-сонли қарори билан тасдиқланган Аудиторлик 
фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низом, Аудитор малака 
сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом (руйхат рақами 3105,
2018 йил 21 декабрь), Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари (21 
та) ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади. 
Аудиторлик 
хизматлари 
бозори 
ривожланишининг 
халқаро 
тажрибасини ўрганиш аудитнинг ҳуқуқий асослари ҳаракатсиз тизим 
ҳисобланмаслигини ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда доимий 
трансформация қилинишини кўрсатмоқда.
2
Аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар реестрининг маълумотлари бўйича тайёрланди. 
101 
104 
103 
101 
102 
98 
96 
99 
669 
674 
624 
616 
649 
576 
558 
572 
0
100
200
300
400
500
600
700
800
2013 й. 
2014 й . 
2015 й. 
2016 й.* 
2017 й.* 
2018 й.* 
2019 й.* 
2020 й.* 
Аудиторлик ташкилотлари сони 
Аудиторлар сони




Аудиторлик фаолиятини тартибга солиш тизими халқаро амалиётда, 
иккита модел қўлланиладиган, турли ҳил миллий тизимлардан ташкил 
топади – биринчи модел давлат тартибга солишини ўз ичига олади 
(Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлатлари, Жанубий Корея, 
Франция ва бошқалар) ва иккинчи модел жамоат (ўз-ўзини бошқариш) 
ташкилотлари вакили бўлган ўз-ўзини бошқариш институтларини ташкил 
қилишни ўз ичига олади (Америка Қўшма штатлари (АҚШ), Буюк Британия 
ва бошқалар). 
Бунда, АҚШ ва Европада бўлган йирик корпоратив банкротлардан 
кейин ишбилармонлар ҳамжамиятида аудитнинг тўлиқ ўз-ўзини бошқариш 
модели ўзини оқламади.
Шуни таъкидлаш жоизки, аудиторлик фаолиятини тартибга солишни 
замонавий халқаро тенденцияси сифатнинг ташқи назоратини ўтказиш йўли 
билан аудиторлик ташкилотлари иши сифатини оширади. 2014 йилда аудит 
соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш жараёнида Европа 
Иттифоқида (Бельгия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, 
Галландия, Франция, Буюк Британия) 2006/43/ЕС Директивасига 2016 
йилдан кучга кирган, ижтимоий аҳамиятдаги компаниялар аудитига бўлган 
махсус талабларга таълуқли Низомларга
3
ўзгартиришлар киритилди. 
Ўзгартирилган Директива ва Низом Европа Иттифоқи аъзоси бўлган ҳар бир 
давлат аудитнинг халқаро стандартларига, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя 
қилишга ва жамоатчилик назорати тизимига жавобгарликни оладиган ягона 
ваколатли органни тайинлаши шартлигини назарда тутади. Назорат 
органларни ўзаро мувофиқлаштириш Европа миллий назорат органлари 
қўмитаси (CEAOB) ва Европа назорат органлари группаси (EGAOB) 
даражасида амалга оширилади. Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади 
Европа 
Иттифоқи 
ҳудудида 
ишлаётган 
назорат 
тизимини 
мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини таъминлаш ҳисобланади. Бир 
тарафдан, бу аудит сифатини яхшилашга имкон берса, бошқа тарафдан 
аудиторлик ҳамжамияти билан мулоқот ўрнатишга ёрдам беради. 
Аудиторлик ташкилотлари ишлари сифатини ташқи назоратини, 
кейинчалик аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини 
бузганлик учун мутаносиб чоралар кўриш билан (молиявий санкция, 
аудиторлик фаолиятини тўхтатиш) ўтказиш бўйича ва аудитнинг халқаро 
стандартига, аудиторларнинг профессионал аҳлоқ Кодексига мажбурий амал 
қилиш ҳамда жамоат (ўз-ўзини бошқариш) ташкилотларига аъзолик талаби
бўйича таҳлил қилинаётган кўпчилик мамлакатлар (МДҲ давлатлари, Европа 
Иттифоқи, Япония, АҚШ ва бошқалар) умумий йўналишга эга. 
Глобал бозорнинг шиддат билан ўсиши шароитида аудитнинг халқаро 
стандартлари(АХС)га зарурат туғилди. Дунё тобора интеграциялашиб, 
ҳалқаро инвестициялар миқдорининг ошиши, умумий халқаро стандартлар 
3
Directive 2014/56/EU of the European Parliament and of the Council of 16 April 2014 amending Directive 
2006/43/EC on statutory audits of annual accounts and consolidated accounts Text with EEA relevance, 
https://eur-
lex.europa.eu
 




тўпламидан фойдаланиш инвесторлар, регуляторлар ва аудиторлик 
ташкилотлари учун улкан имконият ва кўмак бермоқда.
АХСни жорий этиш аудитни халқаро масштабда бирхиллаштиришни 
таъминлайди ва корпоратив бошқарув сифатини оширади ҳамда бу орқали 
республикада аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг 
такомиллашувига, аудиторлик хизматлари сифатининг ошишига ва 
ишбилармонлар 
ҳамжамиятининг 
аудиторлик 
ташкилотлари 
иши 
натижаларига ишончини таъминлашга олиб келади. 
Бироқ, бугунги кунда АХСнинг ҳуқуқий мақоми Қонун даражасида 
белгиланмаганлиги айрим муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, 
халқаро стандартларни қўллашнинг мумкинлиги ва унинг қонунийлиги 
бўйича айрим ноаниқликлар пайдо бўлмоқда ва бу ўз навбатида баъзи 
субъектлар томонидан уларни қўллаш шубҳа остига қўйилмоқда. Ваҳоланки, 
Ўзбекистон иқтисодиётининг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашуви 
АХСни қўллаш заруриятига айлантирмоқда, бу эса ўз навбатида уларни 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish