Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)



Download 475,06 Kb.
bet93/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

1-§. Оператив ижарага олинган асосий воситалар (001)
(1-параграфнинг номи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
476. 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти суғурталовчи томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Ижарага олинган асосий воситалар 001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.
001 «Оператив ижарага олинган асосий воситалар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.
(476-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2017 йил 18 сентябрдаги 131-сонли (рўйхат рақами 1813-2, 10.10.2017 й.) буйруғи таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2017 й., 10/17/1813-2/0088-сон)
2-§. Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар (002)
477. 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» счёти масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.
Товар-моддий қийматликлар 002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» счётида қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки счёт-фактурада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
002 «Масъул сақлашга қабул қилинган товар-моддий қийматликлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб корхоналар, турлари, нави ва сақлаш жойи бўйича юритилади.
3-§. Қайта ишловга қабул қилинган материаллар (003)
478. 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» счёти ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан тўланмайдиган ва қайта ишлаш учун берилган (давальческое сырьё) буюртмачининг хом ашё ва материалларининг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш ёки қўшимча ишлов бериш (буюртмачининг хом ашё ва материалларининг қийматидан ташқари) харажатларининг ҳисоби харажатларни ҳисобга олувчи счётларда юритилади.
Қайта ишловга қабул қилинган буюртмачининг хом ашё ва материаллари 003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» счётида шартномада кўрсатилган баҳоларда ҳисобга олинади.
003 «Қайта ишловга қабул қилинган материаллар» счёти бўйича аналитик ҳисоб буюртмачилар, хом ашё ва материалларнинг турлари, навлари ва уларни сақлаш жойлари бўйича юритилади.

Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish