Дисконт билан сотилган облигацияларнинг дисконт суммаси
5110—5530
7210
2.
Кечиктирилган дисконтнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди
7210
6210
3.
Облигациялар мукофот билан сотилганда ҳисобланган мукофот суммаси
5110—5530
7220
4.
Кечиктирилган мукофотнинг узоқ муддатли қисми жорий қисмга ўтказилди
7220
6220
5.
Келгусида жўнатиладиган ТМЗ, кўрсатиладиган хизматлар, бажариладиган ишлар учун олдиндан пул маблағларини келиб тушиши
5110—5530
7230
6.
Узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ҳисобдан чиқарилди
7230
6230
7.
Солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктириш берилди
6410, 6510—6530
7240
8.
Бюджетга тўловлар учун солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича узоқ муддатли кечиктирилган мажбуриятларнинг жорий қисми ҳисобот даврига ҳисобдан чиқарилди.
7240
6240
9.
Вақтинчалик фарқлар бўйича кечиктирилган фойда солиғи бўйича узоқ муддатли мажбуриятлар
(жадвал Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда) 4-§. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300) 333. Суғурталовчининг буюртмачиларга қисман тайёр ТМЗни етказиб бериши ёки иш бажариши ва хизматлар кўрсатиши учун олган бўнаклари бўйича узоқ муддатли мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётида амалга оширилади.
Олинган бўнак суммалари, шунингдек, қисман тайёр маҳсулот (иш, хизмат) учун олинган тўловлар суммаси 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётининг кредит томонида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган узоқ муддатли бўнаклар суммасининг жорий қисмга ўтказилиши 7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счётининг дебети, 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.
7310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» счёти бўйича аналитик ҳисоб олинган бўнаклар тури бўйича алоҳида юритилади.
334. Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнакларни ҳисобга олувчи счётлар (7300)нинг бошқа счётлар билан боғланиши