Ўзбекистон республикаси молия вазирининг



Download 475,06 Kb.
bet51/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

Олдинги таҳрирга қаранг.
245. 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётида суғурталовчининг суғурта қилдирувчиларга суғурта товонини тўлаш бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Суғурта товони ҳисобланганда 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счёти мувофиқ равишда 9431, 9432, 2210, 2220 счётлар билан кредитланади. Суғурта товонининг тўланиши 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
Суғурталовчилар ҳаёт суғуртаси бўйича суғурта захираларининг вақтинча бўш маблағларидан суғурта полиси кафолати остида суғурта қилдирувчиларга ссудалар бериши мумкин. Суғурта қилдирувчи томонидан ссудани ўз вақтида қайтармаган ҳолатда, суғурта қилдирувчининг ссудалар бўйича қарздорлигини суғурта товони суммасидан ушлаб қолиш 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 4070 «Ҳаёт суғуртаси бўйича берилган таваккалчиликлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Ссудалар бўйича ҳисобланган фоизларнинг суғурта товони ҳисобидан ушлаб қолиниши 6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар» счётнинг дебети 4830 «Олинадиган фоизлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга оширган ҳолда расмийлаштирилади.
(245-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
246. 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётида суғурта агентлари ва брокерларига ҳисобланган комиссион мукофотлар суммаси акс эттирилади. Комиссион мукофотларнинг ҳисобланиши 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счёти дебети 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Комиссион мукофотларнинг тўланиши 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Агар агентлик келишувида қонунчиликда ўрнатилган тартибда, суғурта агентлари ёки брокерларига комиссион мукофотларнинг ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушлаб қолинган комиссион мукофотлар суммасига, 6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4040 «Суғурта агентлари ва брокерларидан олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
247. 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилиш бўйича олинган шартномалар бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган суғурта товонининг ҳисобланиши 2230 «Қайта суғурта қилишга қабул қилинган таваккалчиликлар бўйича суғурта товонлари» счётининг дебети 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзувни амалга ошириш орқали расмийлаштирилади. Товон улуши тўланганда 6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланади.
(247-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
248. 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётида суғурталовчининг қайта суғурта қилишга берилган шартномалари бўйича мажбуриятлари акс эттирилади. Қайта суғурта мукофоти ҳисобланганда ушбу суммага, 9040 «Қайта суғурта қилиш ва ретроцессияга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланган суғурта мукофотлари» счётининг дебети 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Суғурта мукофотининг қайта суғурта қилиш шартномасига мувофиқ тўланиши 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда проводка билан расмийлаштирилади.
249. 6070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётида қайта суғурта қилишга берилган шартномалар бўйича депо мукофотлар акс эттирилади. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга берилаётган таваккалчиликларнинг жами бўйича суғурта мукофотларини маълум давр оралиғида ўтказиш назарда тутилган бўлса, ушбу давр тугагунга қадар қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича ҳисобланган суғурта мукофоти комиссион рағбатлантиришлар чегирилган ҳолатда депонентланган (депо мукофот) ҳисобланади. Депо мукофотларининг ҳисобланиши 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг дебети бўйича 6070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилиш шартномасида кўрсатилган муддатнинг тугаши билан (қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича суғурта мукофотларини тўлаш муддати келганда) 6070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар» счётининг дебети 6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда тескари проводка берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
250. 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётида қайта суғурта қилдирувчига тўланадиган қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар акс эттирилади. Комиссион рағбатлантиришларнинг ҳисобланиши, 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг кредити 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, таньемалар ва йиғимларнинг тўланиши 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счёти дебети бўйича пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
Одатда, қайта суғурта қилиш бўйича комиссион ва брокерлик рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар қайта суғурта қилиш шартномасида акс эттирилади ва қайта суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофотларини қайта суғурта қилишга ўтказишда ушлаб қолиниши мумкин. Агар қайта суғурта қилиш шартномасида қайта суғурта қилиш бўйича комиссион рағбатлантиришлар суммаси қонунчиликда белгиланган тартибда ушлаб қолиниши назарда тутилган бўлса, ушбу сумма, 6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантьемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар» счётининг дебети 4051 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантиришлар, тантьемалар ва йиғимлар бўйича олинадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, акс эттирилади.
(250-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
251. 6090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар» счётида актуарийлар (актуар ташкилотлар), аджастерлар (аджастер ташкилотлар), сюрвейерлар (сюрвейерлик ташкилотлари), ассистанслар (ассистанс хизматларини кўрсатиш бўйича ташкилотлар)га тўланадиган суммалар акс эттирилади. Мажбуриятларнинг ҳисобланиши 2010 «Суғурта ишини юритиш харажатлари» счётининг дебети 6090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади. Юқоридаги субъектлар хизмат ҳақларининг тўланиши 6090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети билан пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, проводка билан расмийлаштирилади.
252. Тўланадиган счётлар (6000)нинг боғланиши
Олдинги таҳрирга қаранг.


Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish