Ўзбекистон республикаси молия вазирининг


-§. Тўланадиган счётлар (6000)



Download 475,06 Kb.
bet50/97
Sana21.02.2022
Hajmi475,06 Kb.
#64982
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

1-§. Тўланадиган счётлар (6000)
241. Товар-моддий қийматликлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар, шунингдек, ташиш бўйича олинган хизматлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга бўлган жорий мажбуриятлар, суғурта операциялари бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш қуйидаги счётларда амалга оширилади:
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар»;
(241-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
6020 «Берилган векселлар»;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6030 «Суғурта қилдирувчиларга тўланадиган счётлар»;
(241-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
6040 «Суғурта агентлари ва брокерларига тўланадиган счётлар»;
6050 «Қайта суғурта қилиш бўйича олинган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар»;
6060 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича тўланадиган счётлар»;
6070 «Қайта суғурта қилишга берилган таваккалчиликлар бўйича депо мукофотлар»;
6080 «Қайта суғурта қилишга оид комиссион рағбатлантириш, тантъемалар ва йиғимлар бўйича тўланадиган счётлар»;
6090 «Актуарийлар, аджастерлар, сюрвейерлар ва ассистансларга тўланадиган счётлар».
242. 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти ҳақиқатда келиб тушган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматларнинг қийматига ушбу қийматликларни ёки тегишли харажатларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда кредитланади.
Агар омборга келиб тушган моддий қийматликларнинг сифати, миқдори, шунингдек, баҳоси шартномада келишилган шартларга мос келмаса, 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти 4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти билан боғланган ҳолда тегишли суммага кредитланади.
6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир мол етказиб берувчи ва пудратчи бўйича алоҳида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
243. 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг кредити бўйича огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича пудратчиларнинг бажарган ишлари бўйича мажбуриятлар ҳисобга олинади. Суғурталовчи томонидан огоҳлантириш чора-тадбирлари бўйича ишлар қабул қилиб олинганда, огоҳлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида бажарилган ишлар суммасига, 8040 «Огоҳлантириш чора-тадбирлари захираси» счётининг дебети 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади. Аввал огоҳлантириш чора-тадбирлари учун берилган бўнак маблағлари ҳисобидан огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича вужудга келган кредиторлик қарздорликни қоплаш, 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети ва 4330 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун берилган бўнаклар» счётининг кредити билан боғланган ҳолда, проводка бериш орқали амалга оширилади. Огоҳлантириш чора-тадбирлари учун қўшимча тўлов суммасига, 6011 «Огоҳлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича пудратчиларга тўланадиган счётлар» счётининг дебети пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредити билан боғланган ҳолда, ёзув амалга оширилади.
(243-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 36-сонли (рўйхат рақами 1813-1, 23.04.2009 й.) буйруғи таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 219-модда)
244. 6020 «Берилган векселлар» счётининг кредитида сотиб олинган ТМЗ ва бошқа активлар, қабул қилинган иш ва хизматлар учун векселлар билан таъминланган жорий мажбуриятлар ҳисобга олинади ва уларни қоплаш давригача ҳисобда туради. Векселлар бўйича мажбуриятлар қопланишига қараб улар пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 6020 «Берилган векселлар» ва 6920 «Ҳисобланган фоизлар» счётларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
6020 «Берилган векселлар» счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир берилган вексел бўйича юритилади.

Download 475,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish