Ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги



Download 24,56 Kb.
bet2/2
Sana12.07.2022
Hajmi24,56 Kb.
#782391
1   2
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИ

Молия вазири М. НУРМУРОДОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 18 февраль,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2002 йил 18 февралдаги № 588, 35-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида»ги ПФ-3017-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 25 январдаги «Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 33-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
Мазкур Низом бюджет ташкилотларида ишловчи оналарга татбиқ этилмайди.
1. Ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича ойлик нафақа (кейинги ўринларда — бола парвариши бўйича нафақа) туғилган, фарзандликка,васийликка олинган болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш учун қоида тариқасида онага, отага, фарзандликка, васийликка олган шахсларга (кейинги ўринларда — онанинг ўрнини босувчи шахслар)ёки бошқа қариндошларга тайинланади ва тўланади.
2. Бола парвариши бўйича нафақа парвариш қилинаётган болалар сонидан ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъий назар ҳар ойда:
2002 йил 1 февралдан — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 170 фоизи;
2003 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 200 фоизи миқдорида тўланади.
3. Бола парвариши бўйича нафақа оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) нафақа олиш учун мурожаат қилинган ойдан бошлаб, аммо ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан сўнг тайинланади.
Тўлиқ бўлмаган ой учун нафақа онанинг (она ўрнини босувчи шахснинг) ушбу ойдаги таътилда бўлган календар кунларига мос улушда тўланади.
4. Агар икки ва ундан ортиқ туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парваришда бўлса, бола парвариши бўйича нафақа кичик бола икки ёшга тўлгунга қадар бир баробар миқдорда тўланади.
Агар она бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши даврида иккинчи бола учун ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил олиш ҳуқуқига эга бўлса, онанинг танлови асосида нафақанинг фақат бир тури тўланади.
5. Ишловчи (ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган, хизмат ўтаётган)оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа иш жойидан (таълим олиш, хизмат ўташ жойидан) тўланади. Нафақа тайинлаш учун корхона, муассаса ва ташкилот маъмуриятининг қарори асос бўлиб ҳисобланади.
6. Ишловчи оналар (онанинг ўрнини босувчи шахслар) тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлаётган вақти учун бола парвариши бўйича нафақа ва иш ҳақини бир вақтда олиш ҳуқуқига эга.
7. Бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) бола парвариши бўйича нафақа тайинлаш учун ариза;
б) бола туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси.
Боланинг онаси ўрнига нафақа олувчи шахслар, қўшимча равишда боланинг онаси йўқлигини тасдиқловчи ҳужжат — боланинг (болаларнинг) онаси вафот этганлиги тўғрисида гувоҳнома, суд органлари томонидан оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлик тўғрисида берилган маълумотнома ёки бола парвариши бўйича нафақани боланинг (болаларнинг) онаси олиш имкони мавжуд эмаслигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этади.
8. Бола парвариши бўйича нафақа тўлови жорий ой учун амалга оширилади.
9. Меҳнат шартномаси (контракт) асосида мавсумий ишлар билан банд бўлган бола парвариши бўйича нафақа олувчи шахсларга мавсумий иш билан банд бўлган даврда нафақа мавсумий ишни бажариш жойидан, мавсум тугаганда (мавсумлар орасида) муҳтожлик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда — умумий асосларда доимий яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан тўланади. Кейинги мавсум учун меҳнат шартномаси тузилган тақдирда бола парвариши бўйича нафақа ишга чиқиши белгиланган ойдан бошлаб иш жойидан тўлаб берилади.
10. Бола парвариши бўйича нафақа қуйидаги ҳолатларда тўхтатилади:
а) парваришдаги бола икки ёшга тўлганда;
б) бола тўлиқ давлат таъминотида бўлган махсус муассасалар (меҳрибонлик уйи)га жойлаштирилганда;
в) бола вафот этганда;
г) оила бола билан бирга доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига чиқиб кетганда.
Бола парвариши бўйича нафақа олувчи шахс, нафақа тўловини тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганда, нафақа тўловини амалга ошираётган органларга хабар бериши шарт.
Нафақа олувчи вафот этган ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки бола васийликдан қайтариб олинган тақдирда нафақа болани ҳақиқатда парвариш қилаётган шахсга тайинланади ва охирги нафақа тўланган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўланади.
11. Тайинланган, аммо ўз вақтида талаб қилиб олинмаган (тўланмаган) бола парвариши бўйича нафақа ўтган вақт учун нафақа тўланиши керак бўлган даврда кўзда тутилган миқдорда тўлаб берилади.
Нафақа тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида тўланмаган нафақа ҳеч қандай муддатлар билан чегараланмаган ҳолда ўтган давр учун бир вақтнинг ўзида тўлаб берилади.
12. Олдиндан маълум бўлган нотўғри ёки қалбаки ҳужжатлар асосида бола парвариши бўйича нафақа олиш ҳолатлари аниқланганда, мазкур ҳужжатларни тақдим этган шахс жавобгарликка тортилади ва ортиқча тўланган маблағлар ўрнатилган тартибда ундирилади.
Бола парвариши бўйича нафақа олувчи шахс томонидан нафақа тўловини тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар юзага келганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар берилмаганда, нафақа тўловини амалга ошираётган органнинг қарорига асосан ортиқча тўланган маблағлар нафақа олувчидан ўрнатилган тартибда ундирилади.
13. Корхоналарда (ташкилотларда) ишловчи оналарга (онанинг ўрнини босувчи шахсларга) бола парвариши бўйича нафақа тўлови мазкур корхона (ташкилот)нинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Корхона (ташкилот) маблағлари ҳисобидан бола парвариши бўйича нафақа учун сарфланган маблағлар давр харажатларига киритилади ва юридик шахснинг фойда солиғи ҳисоблаш базаси шу суммага камайтирилади.
14. Бола парвариши бўйича нафақа суммасидан ижтимоий суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
Download 24,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish