4. Ташқи молиявий шароитлар Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар
2022-2024 йилларда босқичма-босқич
сезиларли ўсиб боради.
5. Иқлим ўзгариши, ҳосилдорлик даражаси Асосий озиқ-овқат нархлари индекси (ФАО)
2022 йилда пасаяди ва 2023-2024 йилларда
узоқ муддатли тренди атрофида шаклланади. Товарлар
етказиб берилиши ва логистикасидаги узилишлар тикланади.
Иқлим ўзгаришлари таъсирлари минималлашади ва ишлаб
чиқариш ошиб боради.
Асосий озиқ-овқат нархлари индекси (ФАО)
2022 йилда ўсувчи динамикада бўлади, 2023-2024 йилларда
бироз пасайиши мумкин. Етказиб бериш, логистика ҳамда
экиш даврида меҳнат ресурсларида қийинчиликлар, иқлим
ўзгаришларининг таъсирлари сақланиб қолади ва
мослашувчанлик ўзгармайди.
6. Ички шароитлар ва ялпи талаб 2022 йилдан фискал консолидация бошланади.
2023-2024 йилларда умумий фискал дефицит босқичма-
босқич пасайиб боради.
2022 йилда ҳам фискал рағбатлантириш сақланиб қолади.
Умумий фискал дефицит ҳажми 2022 йилда 2020 йил
даражасида бўлиши мумкин.
2022 йилнинг биринчи ярмида ЯИМ тафовути тўлиқ ёпилади
ва 2023 йилда иқтисодиёт ўзининг потенциал даражасига
етади.
Иқтисодиётда реал даромадларнинг тикланиши ортга
сурилади. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигигача ЯИМнинг
салбий тафовути сақланиб қолади, иқтисодий ўсиш ўзининг
потенциали даражасидан паст бўлади.
7. Молиявий барқарорлик шароитлари Кредитлар қолдиғининг ўсиши номинал ЯИМ ўсиш
даражасида бўлиб, юқори қайтувчанлик даражаси
сақланиб қолади.
Кредитлар қолдиғининг ўсиши номинал ЯИМ ўсиш
даражасида бўлса-да, кредитларнинг қайтувчанлик
даражаси 2021 йил даражасидан пасайиши мумкин. Умидсиз
қарзлар (NPL) салмоғи ошиб бориши мумкин.
8. Таркибий ислоҳотлар 1) Тартибга солинадиган нархлар 2022 йилда бир мартада
тўлиқ эркинлаштирилади.
Тартибга солинадиган нархларни эркинлаштириш масаласи
кечиктирилиб, 2023 йилдан кейинга қолдирилади.
2) 2022-23 йиллар давомида босқичма-босқич
эркинлаштирилади.
Саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таркибий
ислоҳотлар муваффақиятли амалга оширилади.
Ташқи савдо шартлари халқаро стандартларга босқичма-
босқич мослаштириб борилади.
Иқтисодиётдаги ва импортдаги концентрациялашув
даражаси босқичма-босқич пасайтирилади.
Ички бозорнинг ҳар бир соҳасида рақобат ошиб боради.
Амалга оширилаётган таркибий ислоҳотлар ҳисобига
иқтисодиётда меҳнат унумдорлиги ва инвестициялар
самарадорлиги ошиб бориб, иқтисодий ўсишни
таъминлашда молиявий ва капитал омилларига нисбатан
сифат ўзгаришлари омилларининг роли ошиб боради.
Ислоҳотлар асосан соғлиқни-сақлаш тизимида давом
эттирилади, иқтисодиёт соҳаларида таркибий ислоҳотларни
амалга ошириш суръатлари бироз секинлашиши мумкин.
Иқтисодиётдаги ва импортдаги концентрациялашув
даражаси ошиб боради ва натижада ички нархлар ташқи
бозорлардаги нархлардан юқори даражада бўлиши мумкин.