Ўзбекистон республикаси мактабгача таълим вазирлиги фарғона вилояти мактабгача таълим бошқармаси



Download 23,44 Mb.
Sana25.02.2022
Hajmi23,44 Mb.
#273413
Bog'liq
2020-2021 ХИСОБОТ




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БОШҚАРМАСИ


ҚУВАСОЙ ПЕДАГОГИКА КОЛЛЕЖИ

Қувасой педагогика коллежининг 2020-2021 ўқув йилида амалга оширилган таълим, маънавий-маърифий ишлар тўғрисида хисобот ва 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик бўйича

МАЪЛУМОТ









Қувасой педагогика коллежида 2020-2021 ўқув йилининг 6 ойига мулжалланган маънавий-маърифий ишларнинг янги тизимини яратиш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” доирасидаги тадбирлар 4 та устувор йўналишлар бўйича ишлар амалга оширилди.

Коллежда 2020-2021 ўқув йилида 166 та ўқувчи бўлиб 2 та йўналиш бўйича тўлов шартнома асосида тахсил олмоқдалар.


Мактабгача таълим йўналишида -147 нафар
Ёрдамчи тарбиячи йўналишида -19 нафар

Ушбу 4 та устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:



  1. Ўқувчиларни миллий қадриятларимиз билан таништирувчи маънавий-маърифий тадбирлар.

  2. Буюк алломаларимиз, миллий қахрамонларимиз ҳаёти ва ижодини ўрганишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар.

  3. Ўқувчиларда ватанпарварлик туйғуларни шакллантиришга оид маънавий-маърифий тадбирлар.

  4. Ўқувчиларни одоб-ахлоқ қоидалари билан таништирувчи манавий-маърийфий тадбирлар.

Ойлар кесимида ўтказилган тадбирлар.


Январ-феврал ойлари:
“Барчиной издошлари” мавзусида тадбир, “Навоий ва сўз қудрати”,Бобур-дилбар шахс”, “Ўзбекистон мустақил Ватан, миллий армиямиз фахру-ғуруримиз” мавзусида тадбир, “Менинг юртим-менинг фахрим” расмлар танлови, “Ёшларнинг маънавий қиёфаси ахлоқ ва одобидадир” мавзусида давра сухбати.

Март ойи:


Ўқувчиларни Фарғона шаҳар Ўлкашунослик музейига саёҳатга олиб борилди, “Наврўз янгиланиш ва яшариш фасли” мавзусида тадбир ташкил этилди, “Ўзбекистон ёшлар нигохида” давра сухбати ўтказилди, Фарғона шахар маданият бўлими иштирокида қўғирчоқ театрига ташриф буюрилди (2 та гуруҳдан 30 нафар ўқувчилар ва 24-ДМТТ нинг 40 нафар тарбияланувчиси иштирок этади) “Зулфия-шеърият куйчиси” мавзусида адабий кеча ўтказилди, “Уч авлод учрашуви” “Касбим-фахрим” мавзусида учрашув кечаси, “Оила- жамиятнинг кўзгуси” мавзусида давра сухбати (шаҳар “Оила маркази” ва барча гуруҳлар иштирок этади), “Аёл оилада ҳам она, ҳам тарбиячи” мавзусида беллашув (махалла хотин- қизлар кенгаши ва барча ўқувчилар иштирок этди).

Апрель ойи:


“Халқ ўйинлари” фестивали ташкил этилди, “Энг яхши ўзбек халқ эртакларини сахналаштириш” кўрик танлови (2 та гуруҳ ўқувчилари, 24 -ДМТТ катта ва тайёрлов гуруҳидан 40 нафар тарбияланувчи иштирок этди, “Ўткир Хошимов асарлари билимдони” мавзусида тадбир, Шахар марказий кутубхонасига саёҳат уюштирилди, Амир Темур таваллудига бағишлаб “Биз киммиз, қандай буюк зотларнинг авлодимиз” мавзусида тадбир, “Ватанга хизмат қилиш-буюк мақсадим” мавзусида давра сухбати, “Миллий либосимиз-маънавий бойлигимиз” мавзусида кўргазма ташкил этилди, ”Йилнинг энг фаол талабаси” кўрик танлови ўтказилди.

Май ойи


“Инсон қадри азиз, ўтганлар хотираси муқаддас” мавзусида нуронийлар билан давра суҳбатлари ташкил этилди, шахар меҳнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказилди, “Абдулла Орипов эл севган адиб” мавзусида адабий кеча , Мухаммад Юсуф хотирасига бағишлаб “Эл севган шоир” мавзусида давра сухбати, “Ўлкамиз тарихини ўрганамиз” мавзусида давра сухбати, “Тинчлик- олий неъмат” мавзусида туман профилактика нозири билан сухбат, “Маҳалла-жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждони кўзгуси” мавзусида учрашув, “Менинг маҳаллам” мавзусида расмлар фестивали ўтказилди.
Июнь ойи:
“Тежамкорлик буюк фазилат” мавзусида беллашув кечаси, “Табиатни асрайлик” мавзусида давра сухбати, “Абу Али ибн Сино- тиб илмининг султони” мавзусида АРМ ўқув залида китоблар кўргазмаси ташкил қилинди, “Йилнинг энг фаол китобхони” кўрик танловини, “Давлат рамзлари-муқаддас тимсоллар”мавзусида тадбир (Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун), “Энг болажон тарбиячи” кўрик танловини, “Энг ижодкор тарбиячи” кўрик танлови, “Ёшлар тарбиясига барчамиз масъулмиз” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Ушбу тадбирларда коллежда мавжуд 6 та гурухнинг 166 нафар ўқувчилари ҳамда Қувасой шахар мактабгача таълим булимига қарашли 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчилар фаол иштирок этишди.


Қуйида ўтказилган тадбирлардан фотолавҳалар илова қилинади


Коллежнинг педагог ходимлари учун 2020-2021 ўқув йилида ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш, ўқитиш материаллари тўпламини яратиш, компьютер саводхонлигини ошириш,ўқув машғулотлари журналини юритиш, ўқитувчининг Педагогик юкламалари, илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш мавзуларда ўқув-услубий семинарлар ўтказилди.










Коллежда педагог ходимлари ўртасида 2020-2021 ўқув йили учун Ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш,Ўқитиш материаллари тўпламини яратиш, Компьютер саводхонлигини ошириш, Ўқув машғулотлари журналини юритиш,Ўқитувчининг Педагогик юкламалари, Илғор педагогик технологиялар асосида дарс ўтиш, Коллежда тўгаракларини ташкил этиш мавзуларда ўқув-услубий семинарлар ўтказилди













Болалар адабиёти ва ифодали ўқиш фанидан “Халқ оғзаки ижоди” ҳақида умумий маълумот, Бизнесни ташкил этиш ва юритиш фанидан “Банклардан кредит олиш ва расмийлаштириш тартиби”, Бадиий-ижодий фаолият фанидан “МТТда табиий ва ташландиқ материаллар билан ишлаш”, Мактабгача таълим педагогикаси фанидан “Ўйин болаларнинг етакчи фаолияти” ижодий ўйинлар, Касбий фаолиятда ахборот технологиялари фанидан “Компьютер вируслари ва уларнинг турлари” мавзуларда очиқ ўқув машғулотларини педаогог ходимлар ўртасида ўтказилди










Коллежда қисқа муддатли 2 та мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил этилган. Гурухларга 50 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқдалар.


Коллежда 2020-2021 ўқув йилининг декабрь-июнь ойларида Фарғона давлат университетининг “Мактабгача ва бошланғич таълим” факультети билан тузилган ҳамкорлик шартномасига асосан қуйидаги ишлар амалга оширилди:


Таълимда ўқув фанлари ўртасида узлуксизлик ва узвийликни ҳисобга олган ҳолда давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва фан дастурларини Қувасой педагогика коллежи ўқитувчилари билан ҳамкорликда такомиллаштириб бориш, ўқитувчиларнинг ўқув-услубий ишларига раҳбарлик қилиш учун Фарғона давлат университетининг “Мактабгача ва бошланғич таълим” факультети профессор-ўқитувчиларини жалб қилинди. Қувасой педагогика коллежи ўқитувчиларини замон талаби даражасидаги мутахассис бўлиб етишишларида мактабгача таълим тизимида ўқитиладиган фанлар кесимида маънавий-маърифий, ўқув, илмий, услубий материалларни тайёрлашда амалий ёрдам берилди.









Коллежнинг 2021-2022 ўқув йилига тайёргарлик бўйича қилинган ишлар тўғрисида маълумот
Коллежнинг барча бинолари ва ўқув хоналари жорий таъмирдан чиқарилди. Маънавият хонаси, махсус фан хоналари тўлиқ замонавий жихозланди. Коллежнинг ўқув хоналарига 10 та видео кузатув камералари ўрнатилди. Ташқи ободлантириш ишлари амалга оширилди. Ташқи хожатхона ва қоровул хона таъмирланди.






Коллеж директори: К.Хожирахматов
Download 23,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish