Ўзбекистон республикаси маҳалла ва оилани қЎллаб-қувватлаш вазирлиги



Download 186,56 Kb.
Sana02.07.2022
Hajmi186,56 Kb.
#729678
Bog'liq
ҚЎШМА ҚАРОР ЯШИЛ МАКОН





ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАҲАЛЛА ВА ОИЛАНИ
ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИ ВА ЖАМОАТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ


ҚЎШМА ҚАРОРИ


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


Маҳаллаларда экологик муҳитни янада яхшилаш, тизим ходимларинннг саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида
Ў
збекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши қарор қилади:
1. Жорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида, ҳудудий бўлинмалари ва корхоналарида, маҳалла фуқаролар йиғинларида жорий йил 10 декабрига қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинсин.
3. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимидаги ҳар бир ходим камида 5 тадан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
4. Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан дарахт кўчатларини экиш майдонлари шаҳар ва туман ҳокимликлари билан келишилган ҳолда аниқлансин.
Бунда, биринчи навбатда маҳалла ва қишлоқ ҳудудидаги бўш турган майдонларда боғлар ҳосил қилишни ва кўкаламзорлаштирилишини назарда тутган ҳолда, экиладиган дарахт кўчатлари турлари ҳудуднинг иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинсин.
Шунингдек, маҳалла гузарлари, аҳолининг томорқа ерлари, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлар, якка тартибдаги хонадонларнинг атрофи, ички кўчаларнинг икки ён томони, маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи канал ва ариқ бўйларига дарахтлар экилиши мақсадга мувофиқ ҳисоблансин.
Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишларини молиялаштириш туман (шаҳар) ҳокимликлари билан келишилган ҳолда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобига амалга оширилиши тавсия этилсин.
5. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси билан биргаликда Тошкент шаҳри Яшнабод туманидаги маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида вазирлик марказий аппарат ходимлари томонидан дарахт кўчатларини экиш ишлари маҳаллий ҳокимлик билан келишилган ҳолда амалга оширилсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятлар, туман (шаҳар) лардаги Нуронийлар жамоатчилик кенгашлари:
Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг Кекса ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг аъзоларини кенг жалб этган ҳолда кучат экиш ишларига бош-қош бўлиш, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб борсин. Экилган кучатларни парвариш қилишга масъул бўлган корхона ва ташкилотлар устидан жамоатчилик назоратини ўрнатсин.
7. Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бирлашган ва бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишида тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш тавсия этилсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари:
бир кун муддатда ўз ҳудудларида "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўрнатилган тартибда, касаба уюшмалари билан биргаликда қарорларини қабул қилсин;
икки кун муддатда республика ҳудудларида дарахт кўчатларини экишга мос келадиган майдонлар ҳажми ва манзили, дарахтларнинг сони (жумладан манзарали ва мевали дарахтлар сони) ҳамда уларни суғориш усули кўрсатилган ҳолда 10 декабрга қадар мўлжалланган жадвални ишлаб чиқиб, тасдиқлаган ҳолда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этсин;
ушбу савобли ишда - “Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда вазирлик ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ҳар бир ходими ўз ўрнини топиши учун зарур чоралар кўрилсин;
экилган дарахтларни агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда парвариш қилиниши, жумладан минерал ва органик ўғитлар билан шакллантирилиши ва зараркурандалардан ҳимоя қилиниши ташкил этилсин.
жорий йил 10 декабрига қадар кунлик экилган дарахтлар тўғрисида маълумотлар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Ободонлаштириш, томорқа ва экология масалалари бошқармаси (Н.Мусаев)га ҳар куни coaт 19:00га қадар киритиб борилсин.
Н.Мусаевга умумлаштирилган маълумотларни ҳар куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбариятига тақдим этиб бориш топширилсин.
9. Мазкур қўшма қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазиринииг биринчи ўринбосари Г.Маруфова ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги аппарати бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Б.Норов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон_Республикаси_Маҳалла_ва_оилани_қўллаб-қувватлаш_вазири___Р.Маматов'>Ўзбекистон Республикаси
Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш

вазири


Р.Маматов

“____” ____________ 2021 йил


“__________” – сон

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси


А.Абдумухторов

“____” ____________ 2021 йил


“_________” – сон





























Download 186,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish