Уларнинг аксарияти қишлоқларда жойлашган. Ушбу мақсадлар учун 1,4 триллион сўм сарфланди.
Кейинги йилларда мамлакатимизда 9763 та умумтаълим мактаби, 300 дан зиёд мусиқа ва санъат мактаби янгитдан қурилди ва тубдан таъмирланди.
2012 йил феврал ойида пойтахтимизда бўлиб ўтган “Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизатсия қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференсиянинг иштирокчилари томонидан қабул қилинган якуний ҳужжатда Ўзбекистонда таълим соҳасида шаклланган самарали модел юксак баҳоланиб, бу борада тўпланган тажрибаларни бошқа мамлакатлар учун намуна сифатида тавсия этиш лозим, деган хулосага келинди.
Айни вақтда давлат томонидан 9-синф битирувчилари ўз қизиқишлари бўйича муайян литсей ёки коллежда ўқишни давом эттириб, бир нечта хоржий тил ва 2-3 та замонавий мутахассислик бўйича касб-ҳунар ўрганишини тўлиқ таъминлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда мактаб таълими 7 та тилда – ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, қирғиз, туркман ва тожик тилларида олиб борилади. Бу ҳам фуқароларимизнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар қонун олдида тенглигига доир Конституциявий қоидага оғишмай амал қилинаётгани, шунингдек, давлат ёшларимизнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини қатъий таъминлаб келаётганининг яна бир исботи, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Энг илғор русумдаги ускуна ва аппаратуралар билан жиҳозланган ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ҳамда лабораторияларга эга мазкур ўқув юртларида бугун қарийб 1,7 миллион нафардан ортиқ ўғил-қиз иқтисодиётимизнинг турли жабҳаларида талаб катта бўлган 225 касб ва 578 мутахассисликни пухта эгалламоқда.
Юқорида зикр этилган халқаро конференсияда Президентимиз анжуман қатнашчилари эътиборини қуйидаги муҳим фактга қаратди:
Яъни, ўтган давр мобайнида касб-ҳунар коллежлари ва академик литцейларни 2 миллион 300 мингдан зиёд ўғил-қизлар битириб чиққан. 2012 йилда яна 500 мингдан ортиқ ёшлари-миз ўрта тоифадаги мутахассис дипломига эга бўлди.
Тошкент ҳалқаро вестминстер университети
Россия давлат нефть ва газ университети Тошкент шаҳри филиали
Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали
Сингапур менежментни ривожлантириш институти
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети
Москва давлат университети Тошкент шаҳри филиали
Мамлакатимизда юксак халқаро обрў-эътиборга эга бўлган етакчи хорижий олий ўқув юртлари-нинг филиаллари ҳам самарали фаолият кўрсатмоқда:
Ҳар кимга илмий ва теҳникавий ижод эркинлкиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади.
Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва теҳникавий ривожланишига ғамхўрлик қилади
42-модда
Конституцияда белгиланган ижод эркинлиги ҳар томонлама кафолатлангандир. Ижодкор ўзи хоҳлаган мавзу бўйича асар яратиш, бу асарларни чоп этишга ҳақли. Ижодкор ўз асарига нисбатан қатор шахсий ва мулкий ҳуқуқларга эга.
Инсон ижодий фаолияти маҳсуллари жумласига фан, адабиёт, санъат асарлари, ихтиро, фойдали моделлар ва саноат намуналари, селексия ютуқлари, ЭҲМ дастурлари, интеграл микросхемалар топологиялари, асарларнинг ижролари ва шу кабилар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |