2. УМУМИЙ ҚИСМ
ХЎЖАЛИКНИНГ ЖОЙЛАШГАН ЎРНИ, РЕЛЬЕФИ, ТАБИИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЎРГАНИШ
2.1. Хўжаликнинг жойлашган ўрни ва рельефи
Олот тумани — Оʻзбекистон Республикаси Бухоро вилоятидаги туман. 1943 йил 14 февралда ташкил этилган. 1960 йил Қоракоʻл туманига қоʻшилган. 1973 йил 26 декабрда қайта ташкил этилган. 1983 йилдан яна Қоракоʻл туман и таркибида. 1989 йилдан Олот тумани яна алохида туман мақо-мига эга боʻлди. Бухоро вилоятининг жануби-гʻарбида жойлашган. Жан., жануби-шарқдан Қашқадарё вилояти, жануби-гʻарбдан энг катта масофада (75 км) Туркманистоннинг Лебап вилояти (Амударё орқали), шимоли-гʻарб ва Шимоли-шарқтомондан Бухоро вилоятининг Жондор, Қо-ракоʻл, Бухоро, Қоровулбозор туманлари билан чегарадош. Майдони 3,22 минг км². Аҳолиси 77,9 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар (Олот), 10 қишлоқ фуқаролари йигʻини (Баҳористон, Гулистон, Денов, Жумабозор, Кирлишон, Пахтакор, Сойинқоровул, Толқонсаёт, Чандир, Чорбогʻ) бор. Маркази — Олот шаҳри
2.2. Иқлим шароити
Туман ҳудуди Зарафшон дарёсининг энг қуйи қисмида, Қоракоʻл делтасидаги текисликда жойлашган. Релефида кескинлик кам. Фа-қат Денгизкоʻл раёнида Денгизкоʻл ботигʻи (160 м) ва Денгизкоʻл платоси оʻртасидаги баландликлар фарқланади (Жиллиқоя — 302 м, Сомонтепа — 280 м). Туманнинг 10 % га яқин майдони оʻзлаштирилган воҳадан иборат, қолган қисми қумли, гипсли, гилли, шоʻрхок чоʻллардир, 100 га яқин қолдиқ коʻл бор. Улардан энг катталари — Денгизкоʻл, Сомонкоʻл, Қоронгʻикоʻл, Шоʻркоʻл, Хоʻжамсаёд, Қарагʻанжида ва 6. Қоракоʻл дарёсининг қуйи оқими ва собиқ Мо-хондарё оʻзани, асосан, текисликдан иборат. Тупроқлари оʻтлоқи боʻз, қум-лоқ боʻз, тақир боʻз тупроклардир, жанубида шоʻрхоклар катта майдонни эгаллайди. Ер ости сизот сувлари анча яқин. Туман ҳудудида 132 қудукдан фойдаланилмоқда. Йирик гидротехника ин-шоотлари ва насос стансиялари мавжуд. Туман ҳудуди орқали Аму-Бухоро, Аму-Қоракоʻл каналлари оʻтади. Фойдали қазилмалардан Оʻртабулоқ ва Олотда табиий газ, қолдиқ коʻлларда туз, қурилиш материаллари захираси катта. Иқлими кескин континентал. Январнинг оʻртача температураси — 0,4°, энг паст температура —24°, июлнинг оʻртача температураси 29,3°, энг юқори температура 46°. Вегетатсия даври 205 кун. Йиллик ёгʻин 120–125 мм. Ёввойи оʻсимликлардан боялич, коврак, янтоқ, шувоқ, сингрен, саксовул, қандим, баҳорда ранг, қоʻнгʻирбош, ялтирбош ва бошқа оʻсади. Ёввойи ҳайвонлардан тароқ бармокли қоʻшоёқ, ингичка бармокли юмронқозиқ, малла юмронқозиқ, сугʻур, сассиқкоʻзан, қумсичқон, қум боʻгʻма илони, чарх илон, чоʻл мушуги, қушлардан тувалоқ, қорабовур, олабовур, қиргʻовуллар ва бошқа бор. Қумли чоʻлларнинг типик табиий комплексларини қоʻриқлаш ва бойитиш мақсадида туман ҳудудида 1971 йилда Қоракоʻл қоʻриқхонаси ташкил этилди. Қоʻриқхонада 200 га яқин оʻсимлик тури (шундан 30 га яқин дарахт ва буталар) бор. Қоʻриқхонадаги сув ҳавзалари (каналлар, коʻллар)да 30 га яқин балиқ тури яшайди. Судралувчиларнинг 30 хили, қушларнинг 170 тури, сут эмизувчиларнинг 30 га яқин тури бор. Жумладан, қоʻриқхонада зарафшон қиргʻовули, қум қуёни, қобон ва бошқа коʻпайтирилмокда.
Аҳолиси, асосан, оʻзбеклар, шунингдек, туркман, қозоқ, татар ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳоли зичлиги 1 км² га 24,2 киши (2003). Шаҳар аҳолиси 11,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 66,4 минг киши. Оʻзбекистон Республикасининг Бухоро вилоятига қарашли боʻлган Олот тумани вилоят ҳудудининг жанубий гʻарб қисмига жойлашган боʻлиб, шимол томондан Қоракоʻл тумани, шарқ томондан Қашқадарё вилоятининг Баҳористон тумани, жануб томондан Туркманистон Республикасининг Фарап тумани ва гʻарб томондан эса Қоракоʻл тумани билан чегараланган. Бухоро вилояти марказидан туман марказигача боʻлган масофа 72 км.ни ташкил қилади. Олот тумани маркази Олот шаҳри боʻлиб, 5 та маҳалла фуқаролар йигʻини (Ески Олот, Аккали, Бунёдкор, Халифа ва Нонимас маҳалла фуқаролар йигʻинлари), 29 та коʻчалардан иборат таркибда тузилган. Туман марказида йирик ташкилотлардан туман ҳокимлиги, Аму-Бухоро машина канали бошқармаси, Нефт ва газ қидирув экпедитсияси, Телекоммуникатсиялар богʻланмаси, почта алоқа хизматлари идораси, Олот педагогика ва спорт касб-ҳунар коллежи, Деҳқон бозори масʼулияти чекланган жамияти, Сувоқава ишлаб чиқариш бошқармаси ва савдо, маиший хизмат ҳамда умумий овқатланиш шахобчалари мавжуд. Олот шаҳрида 14,9 фоиз аҳоли истиқомат қилади. Туманда М-37 халқаро автотрасса мавжуд боʻлиб, Қоракоʻл туманидан Олот Божхона назоратидан оʻтиш комплексига қадар 35 км.ни ташкил этади.
Олот тумани аҳолиси сони 2013 йил 1 январ ҳолатида 95,06 минг кишини ташкил қилади. Шундан шаҳар аҳолиси 14,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 80.96 минг кишини ташкил қилади. Умумий аҳоли сонидан эркаклар 46,5 минг киши, аёллар эса 48,56 минг кишини ташкил қилади. Туман аҳолисининг 92.4 минг кишини оʻзбеклар ташкил қилади. Шунингдек, руслар 0,3 минг киши, украинлар 0,1 минг киши, қозоқлр 0,5 минг киши, тожиклар 0,3 минг киши, татарлар 0,3 минг киши, озарбайжонлар 0,2 минг киши, белоруслар 0,2 минг киши, туркманлар 0,4 минг киши ва бошқа миллат вакиллари 0,3 минг кишини ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |