Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ 
Тошкент ш., 
2018 йил 16 июль, 
542-сон 


271 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 
ҚАРОРИ 
 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ 
ҲУЗУРИДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ БЎЙИЧА МУТАХАССИСЛАРНИ
ИЛМИЙ-МЕТОДИК ТАЪМИНЛАШ, ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ
ОШИРИШ МАРКАЗИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА 
 
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
14.08.2018 й., 09/18/658/1705-сон) 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат 
бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги 
ПФ-5368-сон 
Фармони
 ижросини таъминлаш, шунингдек, жисмоний тарбия ва спорт бўйича 
мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада 
такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 
1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти қошидаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича 
мутхассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази 
(кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт 
вазирлиги тасарруфига берилганлиги, Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида унинг филиаллари 
(кейинги ўринларда филиаллар деб аталади) ташкил қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 
2. Қуйидагилар: 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия 
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
маркази бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 28 нафардан иборат тузилмаси 
1-
иловага 
мувофиқ; 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия 
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
маркази Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиалларининг тузилмаси 
2-иловага
 мувофиқ; 
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия 
ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 
маркази тўғрисида низом 
3-иловага 
мувофиқ; 
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта 
тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 
4-иловага 
мувофиқ тасдиқлансин. 
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирига, зарурат бўлганда, Марказ ва 
унинг фил 
ллари тузилмаларига ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш 
ҳуқуқи берилсин. 
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин: 
давлат мактабгача таълим муассасалари жисмоний тарбия инструкторлари, умумтаълим 
мактаблари ва академик лицейларнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, касб-ҳунар таълими ва 
олий таълим муассасаларининг кафедра мудирлари ҳамда жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, 
шунингдек, олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, спорт фаолияти 
йўналишлари бўйича раҳбар ва педагог кадрларни, ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-
интернатлари, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, спорт мактабларининг раҳбар 
кадрларини, инструктор-методистлари ва тренерларини ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги 
бошқа мутахассисларни (кейинги ўринларда жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар деб 
аталади) қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш; 
давлат таълим стандартлари ҳамда касбга доир билим ва кўникмаларга қўйилган талаблар 
асосида меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, касбий маълумотга эга бўлмаган спорт 
таълим муассасалари ходимлари учун қўшимча ихтисослик бўйича пулли асосда қайта тайёрлаш ва 
қисқа муддатли махсус курсларни ташкил этиш; 


272 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни касбий, маънавий-ахлоқий савиясини 
ошириш, спорт таълим тизимини илмий-методик таъминлаш, илғор педагогик технологияларни 
жорий этиш; 
ўқув-машғулот жараёнига, хусусан, спорт таълим муассасалари амалиётига замонавий 
инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш; 
спорт таълим муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, филиаллар фаолиятини 
мувофиқлаштириш ҳамда илмий-методик ишларни ташкил этиш; 
халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа 
тадбирлар ўтказиш орқали жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро 
даражада кенг ёритиш, хорижий спорт таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш. 
4. Белгилаб қўйилсинки: 
Марказ юридик шахс мақомига эга бўлган, спортчиларни тайёрлашнинг барча даражаларида 
ўқув-машғулот жараёнини илмий-методик таъминлашни, жисмоний тарбия ва спорт фаолияти бўйича 
педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга ихтисослаштирилган илмий-методик ва 
таълим муассасаси ҳисобланади; 
филиаллар Марказнинг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади; 
Марказ ва филиаллар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети 
маблағлари, хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган 
тушумлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, халқаро молия 
ташкилотларининг грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан 
амалга оширилади. 
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва 
ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, олий таълим 
муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳар йили 15 ноябрга қадар таълим муассасаларида 
фаолият юритаётган жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларнинг эгаллаб турган лавозимига 
кўра малака ошириш курсларидан ўтиши бўйича белгиланган даврийликни инобатга олган ҳолда 
кейинги календарь йилда малака ошириш курсларига ўқишга юбориладиган тингловчилар 
контингентини шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига 
тақдим этиб борсинлар. 
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълим 
маркази Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, 
Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Касб-ҳунар таълими тизимини янада 
такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси билан биргаликда икки ой муддатда 
келгусида фаолияти тугатилиши режалаштирилаётган касб-ҳунар коллежларининг бино ва 
иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив 
бошқариш ҳуқуқи билан Марказнинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарлари филиалларига бепул 
берилишини таъминласин. 
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги икки ой муддатда: 
филиалларнинг уставлари тасдиқланиши ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан 
ўтказилишини таъминласин; 
танлов асосида Марказ ва филиалларни юқори малакали профессор-ўқитувчилар билан 
тўлдириш чораларини кўрсин; 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Марказ ва 
филиалларда таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, 
профессор-ўқитувчиларга педагогик юклама ҳажмини белгиланган тартибда тасдиқласин. 
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: 
2018 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида Марказ 
ва филиаллар фаолияти ҳамда уларга юкланган вазифаларни бажариш билан боғлиқ харажатларнинг 
«Таълим» соҳасига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилишини таъминласин, 2019 
йилдан бошлаб эса ушбу харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 
параметрларини шакллантиришда назарда тутсин; 


273 
Марказга 3 та, шу жумладан 1 та хизмат, 1 та навбатчи ва 1 та махсус автотранспорт воситасини 
сақлашга лимит ажратсин. 
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмония тарбия ва спорт вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, 
Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда 
Марказ ва филиалларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда 
жиҳозлаш ишларини 2019 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг 
ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши бўйича асосланган таклифлар 
ишлаб чиқсин. 
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 
5-иловага
 мувофиқ ўз кучини 
йўқотган деб ҳисоблансин. 
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 
ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири 
Д.Х. Набиев зиммасига юклансин. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish