Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия


-боб. Жисмоний тарбия ва спорт тизимининг асосий



Download 4,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/174
Sana19.05.2022
Hajmi4,56 Mb.
#604773
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   174
Bog'liq
Жисмоний тарбия ва спорт

 
3-боб. Жисмоний тарбия ва спорт тизимининг асосий
мақсадлари ва ривожланиш йўналишлари 
 
4. Жисмоний тарбия ва спорт тизимининг ривожланиши мазкур Концепция иловасида 
белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишга асосланади. 
5. Жисмоний тарбия ва спорт тизимини ривожлантириш қуйидаги устувор йўналишларга 
асосан амалга оширилади: 
5.1. Аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларни 
жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан кенг қамраб олиш: 
миллий қадриятларимизни тиклаш, ёш авлодга етказиш мақсадида «Миллий спорт турлари ва 
халқ ўйинлари», «Улоқ», «Кўпкари» каби этнофестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш; 
«Tashkent Marathon» халқаро марафони, «Save Aral» халқаро экомарофонларини ўтказиш, 
спорт туризмини ривожлантириш; 
тасарруфида очиқ спорт иншоотлари (стадион, футбол ва бошқа спорт майдонлари) мавжуд 
бўлган вазирлик, идоралар томонидан аҳолининг барча қатламлари учун жисмоний тарбия (югуриш, 
юриш ва бадантарбия) билан бепул шуғулланиши учун шароит яратилиши; 
мавжуд маданият ва истироҳат боғларида аҳоли жисмоний тарбия билан бепул шуғулланиши 
учун «WorkOut» — маҳалла (кўча) фитнеси, «скандинавча юриш», юриш, югуришга шароит яратиш; 
«Ёшлар ҳафталиги», «Хотин қизлар ҳафталиги», «Маҳалла ва нуронийлар ҳафталиги» 
оммавий жисмоний-тарбия тадбирларини ташкил этиш; 
спорт таълими муассасаларида, таълим муассасаларининг спорт иншоотларида ҳамда 
жисмоний тарбия, спорт марказлари ва клубларида «очиқ эшиклар» кунларини ташкил этишни 
анъанага айлантириш; 
қишлоқ жойларида спорт акциялари, ҳаваскорлик чемпионатлари, конкурслар ташкил этиш; 
аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи «Жисмоний 
тайёргарлик даражаси» спорт синовларини жорий қилиш; 
спорт синовларини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида мусобақа, фестиваль 
тарзида ташкил этиш, спортни кундалик турмуш тарзига айлантириш; 
меҳнат жамоаларида ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши ва бунинг 
учун шарт-шароитлар яратиш масалаларини касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги жамоа 
шартномаларига киритиш; 
катта ёшдаги фуқаролар учун жисмоний тарбия ва соғломлаштириш дастурларини ишлаб 
чиқиш; 
турли тоифадаги аҳоли гуруҳларининг жисмоний фаоллигини ривожлантириш, янги спорт 
турлари, спорт туризми ва миллий спорт турлари билан шуғулланишига кўмаклашиш; 
жисмоний тарбия-соғломлаштириш учун шарт-шароитлар яратадиган, шунингдек, ишчилар 
ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган иш берувчиларни рағбатлантириш;
аҳолининг турли ёш гуруҳлари қизиқишларини, қобилиятларини ва ўзига хос хусусиятларини 
ҳисобга олган ҳолда соғлиғини мустаҳкамлаш, фаол ҳаракатланишини таъминлаш учун шарт-
шароитлар яратиш; 
вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотларда ходимларнинг маданий савиясини 
ривожлантириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш, жисмоний тарбия кўникмасини шакллантириш ва 
спортнинг оммавийлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш; 


156 
тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳудудлар, вазирликлар, идоралар ва 
ташкилотлар раҳбарлари фаолиятининг натижадорлигини муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш; 
аҳолининг барча қатламларини жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга кенг 
жалб этиш ишлари доирасида спорт муассасалари ҳамда давлат органлари ва жойларда 
фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг намунавий моделини 
ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
ишлаб чиқариш жисмоний тарбиясини меҳнат шароитларини яхшилашга йўналтирилган 
тадбирлар тизимига киритиш, футбол, велоспорт, стол тенниси, бадминтон, енгил атлетика, волейбол, 
шахмат, шашка, арқон тортиш, баскетбол ва бошқалар бўйича спорт мусобақаларини мунтазам 
ўтказиш;
спорт юлдузлари иштирокида спорт тадбирлари ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари 
ўтказиш учун таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, спорт муассасаларининг спорт 
инфратузилмасидан фойдаланиш;
аҳолининг турли қатламларини қамраб олишни кенгайтиришга мўлжалланган «Спорт — ҳаёт 
тарзи» спорт ва жисмоний тарбия оммавий-мавзули тадбирларнинг турлари хилма-хил бўлиши ва 
тез-тез ўтказилишини таъминлаш; 
хорижий етакчи спорт марказларида таълим олиш учун минтақалардан иқтидорли болаларни 
танлаш мақсадида спортнинг оммавий турлари бўйича спорт таълими муассасалари ўртасида 
мунтазам равишда минтақавий спорт мусобақаларини ўтказиш. 
5.2. Жисмоний имконияти чекланган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан 
шуғулланишга жалб қилиш: 
жисмоний имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни жисмоний тарбия ва 
спорт билан шуғулланишга жалб этиш ҳамда Сурдлимпия ва Паралимпия ҳаракатини 
ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
имконияти чекланган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга шуғулланишлари учун 
жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида шароитлар яратиш ҳамда уларни махсус 
спорт жиҳозлари билан таъминлаш; 
имконияти чекланган шахсларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг 
замонавий илмий асосланган усуллари, дастурлари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида имконияти чекланган шахсларга жисмоний 
тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиш учун шарт-шароитлар яратиш; 
болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида имконияти чекланган болалар учун бўлинмалар ва 
махсус гуруҳларни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
имконияти чекланган шахсларнинг жисмоний ва ижтимоий мослашуви ва интеграциясини 
дастурий-услубий таъминлаш;
имконияти чекланган шахсларни спорт-соғломлаштириш туризмига жалб этиш дастурларини 
ишлаб чиқиш; 
жисмоний имконияти чекланган шахслар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт ишларини олиб 
борувчи кадрларни тайёрлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
5.3. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида жисмоний тайёргарликнинг 
самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, техник ва амалий, ҳарбий-амалий, 
шунингдек, яккакураш спорт турларини ривожлантириш: 
чақириққача ёшларни спорт ва техник тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, шу жумладан 
техник ва амалий, ҳарбий-амалий, шунингдек, яккакураш спорт турларини молиявий таъминлашни 
ошириш; 
махсус хизматни ўтаётганлар, ҳарбий хизматчилар ва шахсларнинг барча тоифалари ўртасида 
уларнинг қизиқиш ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда жисмоний тарбия ва оммавий 
спорт ишларини олиб бориш; 
ҳарбий хизматчилар ва махсус хизматни ўтаётган шахслар ўртасида оммавий спорт ишлари 
бўйича ҳар йили кўрик-танловлар ўтказиш; 
спортнинг техник ва амалий, ҳарбий-амалий ҳамда яккакураш спорт турларини 
ривожлантириш дастурларини қабул қилиш; 
спортнинг техник ва амалий, ҳарбий-амалий, шунингдек, яккакураш турлари бўйича 
идоралараро жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ўтказиш; 
«Армия ўйинлари» дастурига киритилган ва регби спорт турлари бўйича мусобақаларни 
ўтказиш; 
тизимдаги таълим муассасаларида «Армия ўйинлари» дастурига киритилган спорт турлари 
бўйича факультатив машғулотлар ва тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш; 
спортнинг техник ва амалий, ҳарбий-амалий, шунингдек, яккакураш турлари бўйича 
замонавий асбоб-ускуналар ҳамда инвентарлар билан таъминлаш; 


157 
спортнинг техник ва амалий, ҳарбий-амалий, шунингдек, яккакураш турлари бўйича тренер ва 
ҳакамларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини соддалаштириш.
5.4. Мактабгача, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва 
оммавий спортни ривожлантириш: 
мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб таълим муассасаларида жисмоний тарбиянинг 
инновацион усулларини такомиллаштириш ва қўллаш орқали болалар ва ўсмирларни жисмоний 
тарбия ҳамда оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
кичик ёшдан болаларда спорт билан шуғулланишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни 
шакллантириш ҳамда уларнинг муайян кўрсаткичлари асосида қайси спорт билан шуғулланишини 
аниқлаш, мустақил режалаштириш қобилиятини ривожлантириш;
соғломлаштириш ва бошланғич тайёрлов босқичларида болаларни биринчи навбатда умумий 
жисмоний ривожланиш ва бирор-бир спорт турига бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, 
шуғулланувчиларнинг «жисмоний тарбия» фанини ўзлаштиришига кўмаклашиш; 
спорт таълими муассасаларини бошқариш ва самарадорлигини таҳлил қилишда 
жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш; 
жамоавий ўйин спорт турларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган синф ва мактабларни 
барпо этиш амалиётини кенгайтириш орқали умумтаълим мактабларида оммавий спортни 
ривожлантириш; 
умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Мактаб спорти» фестиваллари ҳамда хар хил спорт 
турлари бўйича мусобақалар, шу жумладан «Мактаб футбол лигалари»ни ташкил этиш ва ўтказиш; 
жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги олий таълим муассасаларининг маълум бир спорт 
тури бўйича мутахассислар тайёрлашга алоҳида эътиборини қаратган ҳолда кадрлар тайёрлаш 
тизимини такомиллаштириш; 
спорт машғулотлари ўтишнинг замонавий назарияларини ўзлаштириш, спорт психологиясини 
тушуниш, спорт тайёргарлиги даврида тиббий назоратни амалга ошириш нуқтаи назаридан 
тренерларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш; 
бўлажак тренер ва мутахассис кадрларда ўз фаолиятига мойиллик ва ижодкорлик 
қобилиятлари мавжудлигини аниқлаш ва баҳолаш имконини берувчи услубларни ишлаб чиқиш;
спорт таълими муассасаларида тренер ва мутахассисларнинг сифат таркибини, хусусан олий 
маълумотга (бакалавр, магистр) эга бўлганлар сонини босқичма-босқич ошириш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва 
малакасини ошириш тизимини, шу жумладан спорт бошқаруви соҳасига ёш кадрлар кириб келишини 
рағбатлантириш; 
аввало чекка ҳудудларда жойлашган, ўқувчи-спортчилар сони кам бўлган спорт мактаблари 
тренерларига қўшимча янги ихтисослик ва малакаларни ўзлаштириш имконини берадиган қайта 
тайёрлаш тизимини жорий қилиш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича стандартлаштирилган 
дастур ишлаб чиқиш ҳамда «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув» йўналиши бўйича 
малака ошириш тизимини яратиш ва битирувчиларга спорт муассасаларида раҳбарлик 
лавозимларини эгаллаш имконини бериш;
спорт таълими муассасалари раҳбар ходимлари лавозимига номзодлар ўртасида танлов 
асосида саралаш амалиётини жорий қилиш ва уларни рағбатлантиришни кучайтириш; 
тренер ва мутахассисларнинг масофавий малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 
самарадорлигини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш; 
малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш мазмуни ва методларини янгилаш, 
баҳолаш тизимини қайта кўриб чиқиш;
олий таълим муассасаларининг спорт бўйича сиртқи таълим йўналишлари учун қабул 
квоталарини ошириш, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тавсияси асосида спорт 
мутахассисларига кучли эҳтиёж мавжуд бўлган чекка тоғли ва чўл ҳудудлардаги абитуриентлар учун 
имтиёзли қабул квоталарини белгилаш механизмини жорий этиш; 
тренер ва спорт мутахассис ходимларининг янгиланган малака талабларини жорий қилиш; 
жисмоний тарбия ва спорт тизимидаги спорт таълими сифатини баҳолашни ташкил этиш 
мақсадида спортчиларнинг тайёргарлиги, муассаса самарадорлиги даражасини баҳолашга 
йўналтирилган мезонларни ишлаб чиқиш; 
ёш тренер ва мутахассисларни касбий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш; 
таълим муассасаларида болалар ва ўсмирлар спорт жисмоний тарбия жамоаларини ташкил 
этиш; 
олий таълим муассасаларида бодибилдинг ва фитнес клублари тизимини ташкил этиш орқали 
соғлом турмуш тарзи тарғиботини йўлга қўйиш; 


158 
барча турдаги спорт таълими муассасаларида имконияти чекланган болалар учун жисмоний 
тарбия таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; 
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишда шуғулланувчиларнинг ҳаёти ва 
соғлиғига хавфсизликни таъминлаш бўйича талабларни белгилаш. 
5.5. Спорт турларини ривожлантириш, иқтидорли болалар ва ёшларни танлаш, юқори 
малакали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, спортчилар ҳамда тренерларни ижтимоий ҳимоя 
қилиш ва рағбатлантириш:
а) болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, селекция ва сифатли спорт захирасини 
тайёрлаш тизимини ривожлантириш:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда спортчилар тайёрлаш методологиясини 
такомиллаштириш, спорт турлари бўйича терма жамоалар таркибини сифатли тўлдириш учун спорт 
захирасини шакллантириш ва юқори малакали спортчиларни тайёрлаш жараёнига инновацион 
лойиҳаларни жорий этиш;
спорт мусобақаларини ўтказиш механизмларини қайта кўриб чиқиш ва энг қобилиятли 
спортчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, тегишли халқаро спорт федерациялар 
(уюшмалар) регламентларига мослаштириш; 
болалар ва ўсмирларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишларини ҳамда уларнинг фаол 
спорт фаолиятига киришишларини таъминловчи асосий муассаса ҳисобланган болалар ва ўсмирлар 
спорт мактаблари тармоғини кенгайтириш; 
спорт турлари бўйича республика мусобақаларини мактаб жамоалари ўртасида ўтказиш 
тизимини такомиллаштириш; 
аҳоли сонидан ва қизиқишларидан келиб чиқиб болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари сонини 
ошириш; 
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия 
захиралари мактабларини ташкил этишга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш;
замонавий спорт технологияларини ҳисобга олган ҳолда спорт турлари бўйича спорт 
мактабларининг ўқув-машғулот дастурларини ишлаб чиқиш; 
иқтидорли спортчиларни аниқлаш учун спорт турлари бўйича минтақавий, республика 
саралаш мусобақалари, шу жумладан спорт мактаблари, таълим муассасалари ва спорт клублари 
ўртасида ўқув-машқ йиғинлари ўтказилишини таъминлаш; 
спорт турлари бўйича республика Олий спорт маҳорати мактабларида иқтидорли 
спортчиларни аниқлаш, уларни миллий терма жамоаларга жалб этишга масъул Бош тренер-
селекционер штатларини жорий этиш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш; 
спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ғолиблари ва совриндорларининг жаҳон 
чемпионатлари, Осиё ўйинлари ва бошқа халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш чора-
тадбирларини кўриш. 
б) ёшлар, шу жумладан талабалар спортини ривожлантириш: 
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун қўшимча шароитлар яратиш, 
киберспорт турини тизимли ривожлантириш; 
«Болалар спорт ўйинлари»нинг жамоавий ўйин турлари бўйича республика босқичи 
ғолибларига (1-ўрин) олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида мутахассислик фанларидан 
максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим 
қилиш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ёшлар жамоат ташкилотлари ва кўнгиллилар ҳаракатини 
ривожлантириш;
Ўзбекистонда талабалар спортини янада ривожлантириш, жумладан ҳар бир олий таълим 
муассасаларида спорт клубларини ташкил этиш ва уларни камида битта спорт турига 
ихтисослаштириш, шунингдек, «Универсиада» спорт мусобақаларининг барча босқичларини ташкил 
этиш чора-тадбирларини кўриш; 
ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига олий таълим муассасасининг 
жисмоний тарбия ва спорт йўналишларига ўқишга киришда ўтказиладиган касбий (ижодий) 
имтиҳонларда қўшимча баллар кўринишида имтиёз беришни жорий этиш; 
истеъдодли спортчиларни аниқлаш учун спорт турлари бўйича республика мусобақалари 
ўтказилиши, шу жумладан уч босқичли «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» 
спорт мусобақаларининг барча босқичлари танқидий таҳлил қилинишини ва мониторинг олиб 
борилишини жорий этиш. 
в) тренер ва ўқитувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришни кучайтириш:
селекция бўйича тренер томонидан спорт мактабларига жалб қилинган спортчиларнинг 
натижаларига мувофиқ тренерларни базавий тариф ставкасининг уч бараваригача бўлган миқдорда 
рағбатлантириш; 


159 
мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган жисмоний тарбия фан олимпиадаси, «Болалар 
спорт ўйинлари»нинг ғолибларини тайёрлаган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини ҳамда спорт 
таълими муассасалари тренерларини пул мукофотлари билан рағбатлантириш; 
жисмоний тарбия фанидан олимпиада, мусобақалар ғолибларини тайёрлаган умумий ўрта 
таълим мактабларининг ўқитувчилари, спорт таълими муассасаларининг тренерларини аттестацияга 
жалб этмаган ҳолда уларга малака тоифалари бериш; 
г) олий спорт ютуқларини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш: 
барча спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар даражаси ва сифатини ошириш, халқаро ва 
минтақавий мусобақаларни ташкил этиш, носоғлом спорт рақобатига ва тақиқланган препаратлар 
ишлатилишига қарши чоралар кўриш; 
барча турдаги спорт мактабларида селекция бўйича тренер, диетолог, психолог, фармаколог, 
массажчи лавозимларини жорий этиш; 
ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятлари, аҳолининг қизиқиши ва хоҳиш-истакларидан келиб 
чиқиб, ҳар бир туман (шаҳар) умумтаълим мактаблари ҳамда олий таълим муассасаларини камида 
биттадан устувор (олимпия спорт турлари), истиқболдаги (спортнинг ўйин ҳамда миллий турлари), 
айниқса, турдош спорт турларига ихтисослаштириш; 
келгусида олий таълим муассасалари базасида ихтисослаштирилган олимпия спорт турлари 
бўйича терма жамоаларнинг спорт тайёргарлик марказларини ташкил этиш; 
республикада барча турдаги мусобақаларни тўрт босқичда ўтказиш асосида терма 
жамоаларнинг захирасини шакллантириш; 
спорт мактаблари эришган натижаларга қараб улар мақомини қайта кўриб чиқиш ва белгилаш 
тартибини жорий этиш; 
спорт таълими муассасаларини, шу жумладан идоравий жисмоний тарбия ва спорт 
жамиятларини ривожлантириш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида қўшимча таълим тизимини ривожлантиришни 
рағбатлантириш, болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, шунингдек, секциялар ва спорт клубларини 
ташкил этиш; 
спорт паспортини жорий этиш ва мунтазам равишда юритиб бориш тизимини жорий қилиш 
натижасида спорт тури билан мунтазам равишда шуғулланиб келаётган ва спорт мусобақаларида 
доимий равишда иштирок этувчи спортчилар эришган натижалари, тренерлари ва қайси спорт 
ташкилотларда фаолият юритиб келаётганлиги бўйича ягона электрон маълумотлар базасини 
шаклланитириш; 
спорт захирасини тайёрлаш тизимининг назарий-услубий ва тиббий-биологик асослари 
соҳасида илмий тадқиқотлар ва ишланмалар олиб бориш; 
тайёргарликнинг жисмоний ва техник хусусиятлари, жисмоний ривожланиш ва саломатлик 
ҳолатини баҳолаш асосида иқтидорли ёш спортчиларни кўп йиллик саралаш тизимини ишлаб чиқиш 
ва жорий этиш;
юқори малакали спортчиларни тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, шу жумладан 
тайёрлаш жараёнини бошқариш тизимини такомиллаштириш; 
спортчиларни, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни тайёрлашда ҳамда тиббий 
таъминлашда инновацион технологияларни жорий этиш; 
республиканинг тоғли ҳудудларида спорт терма жамоалари учун Олимпия ўйинларига 
тайёргарлик кўриш марказини қуриш; 
ҳудудларда қишки олимпия спорт турлари инфратузилмасини яратиш, ушбу спорт турларини 
оммалаштириш орқали профессионал спортчиларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш; 
ҳудудлардаги етакчи тренерларнинг спорт турлари бўйича Ўзбекистон спорт терма 
жамоаларида, шунингдек, чет элда амалиёт ўташ (стажировка) тизимини яратиш; 
спорт тиббиёти мутахассисларини, спорт ҳакамларини тайёрлаш ва малакасини ошириш;
спортда тақиқланган воситалар ва усулларни қўллайдиган шахсларга нисбатан жавобгарликни 
кучайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш (допингга қарши курашиш); 
спортчилар ва мураббийларни ижтимоий ҳимоя қилиш, рағбатлантириш бўйича чора-
тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш, шу жумладан тайёрлаган спортчиларини бошқа спорт таълими 
муассасаси ёки клубларга ўтказган тренерларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш. 
5.6. Халқаро спорт сиёсати ва халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш: 
халқаро спорт ташкилотларида Ўзбекистон спорт ташкилотлари вакилларининг сонини 
кўпайтириш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича халқаро спорт 
ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш; 
Осиё ва жаҳон спорт ташкилотлари, шунингдек, бошқа етакчи мамлакатларнинг спорт 
ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш; 


160 
имконияти чекланган шахсларни бирлаштирган халқаро спорт ташкилотлари билан 
ҳамкорликни ривожлантириш; 
спорт шоу-бизнес ташкилотларини республикага жалб этиш; 
биринчи навбатда узоқ вақт давомида спорт ютуқларига эриша олмаётган спорт турлари 
бўйича республика спорт жамоалари билан ишлаш учун халқаро даражадаги етакчи хорижий 
тренерларни жалб этиш; 
халқаро майдонда Ўзбекистон спорти ва спортчиларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича 
чора-тадбирларни амалга ошириш; 
спорт туризмини (айниқса ички) ривожлантириш мақсадида йирик спорт объектларини 
мамлакатнинг оммалашган туристик йўналишлари хариталарига киритиш, ҳудудларнинг спорт 
брендларини шакллантириш; 
спорт мухлисларини, жумладан хорижлик спортчи ва мухлисларни кенг жалб қилиш ҳамда 
спорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида «хоспиталити хизматлари»ни йўлга 
қўйиш ва «Sport Visa» қўшимча (электрон бўлмаган) кириш виза тизимини жорий этиш. 
5.7. Жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини кадрлар, илмий-услубий, тиббий-биологик ва 
антидопинг қўллаб-қувватлашни ривожлантириш: 
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва 
спорт иншоотларидан фойдаланиш бўйича турли ташкилотларнинг фаолияти самарадорлиги 
кўрсаткичларини баҳолаш тизими ва мезонини жорий этиш; 
барча даражадаги жисмоний тарбия ва спорт бошқаруви тизимини такомиллаштириш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ахборотлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва уни жорий 
қилиш ишларини ташкил этиш; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг спорт соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; 
а) жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари ҳамда замонавий фикрлайдиган маъмурий 
кадрларни тайёрлаш: 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича юқори малакали тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш ва 
малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ва методологиясини янгилаш, спортчиларнинг 
тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш, юқори малакали кадрлар 
билан таъминлаш мақсадида интенсив малака ошириш платформасини яратиш; 
жисмоний имконияти чекланган шахслар учун мослаштирилган (адаптив) спорт бўйича 
малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш; 
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг малакасини ошириш, замонавий 
воситалар ва усуллардан фойдаланган ҳолда касбий қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш; 
«энг яхши жисмоний тарбия ўқитувчиси, тренер, спортчи, спорт шифокори, психологи ва 
диетологи» республика кўрик-танлови ўтказилишини ташкил этиш; 
тренер-ўқитувчилар тайёрлашнинг узлуксиз, кўп босқичли тизимини шакллантириш; 
хизмат кўрсатувчи ва техник ходимларни, шунингдек, турли даражадаги спорт тадбирларини 
ташкил этиш ва ўтказиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқиш; 
юқори малакали тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув 
дастурлари ва методологиясини янгилаш, спортчиларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион 
технологияларни жорий этиш; 
спорт тайёргарлиги энг муваффақиятли тизимга эга бўлган мамлакатлардан мутахассисларни 
жалб этган ҳолда, янгича фикрлайдиган тренерлар ва маъмурий кадрларни тайёрлаш учун энг янги 
спорт технологияларидан фойдаланиш; 
жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасидаги маъмурий кадрлар тайёрлаш жараёнига 
спортни бошқаришнинг махсус дастурларини жорий этиш; 
соҳанинг бошқарув тизимидаги мутахассисларини Sport Management (спортни бошқариш), 
Sport Leadership (спортда раҳбарлик қилиш), Sport Administration (спорт маъмуриятчилиги) 
йўналишлари бўйича етакчи жаҳон спорт марказларида тажриба орттиришларини ташкил этиш; 
спорт муассасалари раҳбарлари ўртасида тажриба алмашинувини рағбатлантириш, 
ривожлантириш бўйича дастурларда уларнинг тизимли иштирок этишини таъминлаш; 
б) жисмоний тарбия ва спортни илмий-услубий, тиббий-биологик таъминлаш ва антидопинг 
чораларини ривожлантириш: 
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-услубий таъминлаш, жисмоний 
тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш ва спортда юқори натижаларни қўлга киритиш 
бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш, мувофиқлаштиришни 
таъминлаш ҳамда мамлакатимиз спорт терма жамоаларини илмий-методик таъминлаш мақсадида 
Фанлар Академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш; 


161 
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузурида Республика спорт тиббиёти ва реабилитацияси 
илмий-амалий марказини ташкил этиш; 
республиканинг спорт соҳасидаги олимларини халқаро илмий ва таълим дастурларида 
иштирок этишини таъминлаш; 
спорт терма жамоалари ва спорт захираларини тиббий-биологик таъминлаш тизимини 
такомиллаштириш; 
олий спорт ютуқлари ва спорт захирасини тайёрлаш, антидопинг таъминотини яхшилаш 
бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш; 
допингдан фойдаланишга қарши курашиш масалалари бўйича Олимпия ва Паралимпия 
миллий терма жамоалари, ҳудудий терма жамоалар мураббийлари ва шифокорларини ўқитиш ҳамда 
аттестациядан ўтказиш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
жисмоний тарбия ва спортда допинг воситалари ва тақиқланган усуллардан фойдаланганлик 
учун спортчилар, мураббийлар ва тиббиёт ходимларининг жавобгарлигини кучайтириш; 
спорт мусобақаларини тиббий таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
спорт фаолиятини тамомлаган спортчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан самарали 
реабилитациясини ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳудуддаги тиббиёт бирлашмаларида спорт 
реабилитацияси бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйиш;
спорт турлари бўйича ҳудудий терма жамоа аъзоларини ҳудудий болалар кўп тармоқли 
тиббиёт марказларининг ўсмирлар бўлимларида мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий 
кўрикдан ўтказиб бориш механизмини жорий этиш; 
спорт турлари бўйича терма жамоалар спортчилари учун илмий-комплекс лабораториялар 
ташкил этиш, тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда спорт 
соҳасида самарали тиббий ва фармакологик таъминотни йўлга қўйиш;
олимпия спорт турлари бўйича республика спорт мусобақаларида босқичма-босқич допинг-
тест намуналарини олишни йўлга қўйиш; 
янгиланган ўқув режалари ва дастурлар талабларини, шунингдек, етакчи жаҳон спорт 
марказларининг илғор тажрибасини, инновацион ривожланишнинг тегишли устуворликларини 
ҳисобга олган ҳолда, сифати ва мазмунига кўра замонавий ўқув, ўқув-методик ва оммавий 
адабиётларни тайёрлаш ҳамда нашр этишни ташкиллаштириш;
спортнинг оммавий турлари бўйича электрон таълим ресурсларида турли тилларда машқ 
жараёнларини ўтказиш юзасидан методик тавсияларнинг республика очиқ маълумотлар базасини 
ташкил этиш; 
тиббиёт соҳасидаги реабилитация қилувчи инновацион усуллар ва технологиялардан кенг 
фойдаланган ҳолда спортда интенсив жисмоний юкламалардан, шунингдек, спортчилар ва аҳоли 
касалликни бошдан кечирганидан, жароҳатланганидан кейин тиклаш тадбирларини амалга оширишда 
сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини тизимли асосда ташкил этиш; 
соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишнинг аҳамиятини аҳолига кенг 
тушунтириш ишларини ташкил этиш ва тарғиб қилишни кучайтириш; 
алмаштириб бўлмайдиган компонентлар, спорт билан шуғулланувчилар учун махсус озиқ-
овқат маҳсулотлари ва овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчалар билан бойитилган озиқ-
овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш. 
5.8. Жисмоний тарбия ва спорт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва 
уларни молиялаштириш самарадорлигини ошириш: 
спорт соҳаси субъектлари фаолиятини монетизация қилиш мақсадида «спонсоршип» (титул 
ҳомийлик, реклама дистрибюцияси, ахборот ҳамкорлиги) тизимини йўлга қўйиш ҳамда телевизион 
трансляция медиа ҳуқуқларини ўрта ва узоқ муддатли шартларда аутсорсинг тузилмаларига ўтказиб 
бориш; 
спорт соҳасида букмекерлик фаолиятини легаллаштириш ва спорт лотереяларини ташкил 
этиш орқали спортни қўшимча молиялаштириш чораларини кўриш; 
халқаро илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда босқичма-босқич қурилиш, реконструкция 
қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларига таяниш;
спорт таълими муассасаларининг спорт иншоотларини замонавий спорт анжомлари, жиҳозлар, 
ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув тизимлари билан 
жиҳозлашни таъминлаш; 
спорт таълими муассасаларида пуллик хизматларни кўрсатиш, шунингдек, ҳомийлик ва 
хайрия маблағлари орқали бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш амалиётини жорий 
этиш; 
ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатларининг моддий-техника базасини 
мустаҳкамлаш, жумладан спорт заллари, ётоқхона, ўқув бинолари қуриш, мавжудларини капитал 
таъмирлаш ва реконструкция қилиш; 


162 
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган, инновацион қурилиш технологияларини фаол 
жорий этиш ва улардан фойдаланиш асосида спорт муассасалари инфратузилмаси бинолари ва 
объектларини, шунингдек, умумтаълим муассасаларининг спорт иншоотларини босқичма-босқич 
қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни давом эттириш; 
жисмоний тарбия ва спорт объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда мукаммал 
таъмирлаш бўйича инвестиция, давлат ва бошқа манзилли дастурларни келишиш; 
ҳудудларнинг ўзига хос иқлим хусусиятларини ҳисобга олиб, таниқли хорижий 
компанияларнинг илғор тажрибаси асосида қурилиш материалларидан, замонавий энергия ва 
ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланган ҳолда спорт объектлари лойиҳаларини 
ишлаб чиқиш. 
5.9. Давлат-хусусий шериклик асосида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш: 
нодавлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини қуриш учун бепул 
асосда аҳоли учун қулай бўлган ҳудудлардан доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш; 
жойларда барпо этиладиган давлат-хусусий шериклик нодавлат жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ва спорт иншоотлари реестрини шакллантириш орқали уларнинг тизимли 
мониторингини олиб бориш; 
тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш; 
мавжуд давлат жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларини реконструкция 
қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан нодавлат жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ва спорт иншоотлари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини 
тақдим этиш;
хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган нодавлат жисмоний тарбия-
соғломлаштириш ва спорт иншоотларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;
давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллий спорт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга 
қўйиш, ускуналар, спорт кийимлари тикиш, бренд ва имидж маҳсулотлари ишлаб чиқариш; 
жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ва оммалаштириш соҳасида ўз фаолиятини 
амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан давлат-хусусий шериклик 
механизмлари орқали ёрдам кўрсатиш. 
5.10. Соғлом турмуш тарзининг энг муҳим таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва 
спортни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборотлаштиришни ва мультимедиа 
маҳсулотларидан фойдаланишни таъминлаш: 
жисмоний тарбия, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишнинг устувор 
йўналишларини белгилаш; 
оммавий ахборот воситаларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш лойиҳаларини 
қўллаб-қувватлаш; 
жисмоний тарбия ва спортни тарғиб қилиш, етакчи телевизион каналларнинг соғлом турмуш 
тарзини тарғиб қилиш бўйича ишлари сифатини ошириш; 
соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кинематографик, босма ва 
кўргазмали маҳсулотлар, телерадиодастурларни ҳамда Интернет-ресурсларни яратиш ва тарқатиш 
бўйича давлат буюртмасини шакллантириш; 
жисмоний тарбия ва спортнинг маънавий қадриятларини, Олимпия ғояларини тарғиб қилиш; 
«Спорт барча учун» ҳаракати доирасида радио эшиттиришлар ва телевидениеда ахборот-
таҳлилий кўрсатувлар туркумини эфирга узатиб бориш;
жисмоний тарбия, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш самарадорлигини баҳолаб 
бориш; 
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни ташкил этишда аҳолига ахборот ёрдамини 
кўрсатиш; 
таълим муассасаларида, ишхоналарда, аҳолининг яшаш ва дам олиш жойларида соғлом 
турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар 
тизимини ишлаб чиқиш; 
ёш авлод ўртасида жисмоний тарбия ва спортни, айниқса, жисмоний соғломлаштириш, соғлом 
турмуш тарзини тарғиб қилишда Интернет имкониятларидан кенг фойдаланиш; 
спорт тарғиботига етакчи спорт мутахассислари, спортчилар, сиёсатчилар, жамоат арбоблари, 
актёрларни фаол жалб этиш, соғлом турмуш тарзи ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилишда 
ижтимоий рекламадан фойдаланиш; 
мамлакатда ва чет элда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг илғор 
тажрибаларини оммалаштириш бўйича тадбирлар ўтказиш; 
спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва реклама қилишни такомиллаштириш; 
аҳолини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш ва тарғиб қилиш бўйича 
илмий-услубий, ижтимоий-оммабоп материаллар ҳамда қўлланмаларни нашр этиш;


163 
илғор хорижий тажриба асосида жисмоний тарбия ва оммавий спорт соҳасида ахборот ва 
статистика маълумотларини тўплаш ҳамда уларни пухта ишлаш тизими ва усулларини 
такомиллаштириш. 

Download 4,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish